Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


§1.2. Техник диагностика усуллари орқали микропроцессорли қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш


Download 1.09 Mb.
bet5/16
Sana21.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1642089
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
§1.2. Техник диагностика усуллари орқали микропроцессорли қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш


Мураккаб МУТлар учун зарур бўлган таъмирлаш, тиклаш ишларини таъминлаш ва техник хизмат кўрсатиш муҳим муаммо бўлмоқда.
МУТни танлашда, уни ишлаб чиқарувчилари фақат кафолат муддатида эмас, балки хизмат қилиш муддатининг оҳиригача, яъни ишлаш қобилияти тугашигача техник қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Шундай қилиб, МУТни харид қилишда, тизимни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга бўладиган узоқ муддатли сарф-харажатларни ҳам хисобга олиши лозим.
Таклиф қилинаётган хизматлар сифати асосан МУТларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш жараёнини тайёрлаш ва ташкил этишга боғлиқ. Шунинг учун худудий тақсимланган МУТларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш усулларини такомиллаштириш муаммоси борган сари катта ахамиятга эга бўлмоқда.
Ҳозирги вақтда МУТ функцияларининг ишончлилигини оширишни қуйидаги асосий йўналишлари мавжуд [6, 7, 10, 31, 35, 86]:

  1. Биринчи навбатда ишончлилик юқори ишончли компонентларни ишлатиш ҳисобига оширилади. Бу йўналиш катта миқдордаги сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб, таъмирлашга яроқлилик муаммосини эмас балки ишдан чиқишсиз ишлаш масаласини ечимини топишни таъминлайди. Тизимлар яратилишида юқори даражада ишдан чиқишсиз ишлашга бўлган бир томонлама ёндашиш (мукаммал элемент база ва тугунларни ишлатиш ҳисобига) таъмирлашга яроқлиликни ҳисобга олмаган ҳолда, оҳирида ва жуда кўп холатларда, реал шароитлардаги эксплуатацияда тайёргарлик коэффициентининг ўсишига олиб келмайди. Бунинг сабаби хатто юқори малакали мутахассислар диагностикани анъанавий техник воситалардан фойдаланган ҳолда, замонавий мураккаб МУТлардаги носозликларни топиш ва локализациялашга таъмирлашнинг актив вактини 70-80% гача сарфлашади [33, 34, 35, 36].

  2. Ишончлиликни оширишнинг иккинчи йўли техник воситалар ва алоқа каналларини резервлаш ёки дубллаш. Ушбу йўналиш катта иқтисодий ва меҳнатни сарфлашни талаб этади. Бу эса айрим холларда ўзини оқламаган, бекор кетган сарф-харажатларга олиб келади ва ундан ташқари бу ҳолда резерв каналларини уловчи қурилмаларнинг юқори ишончлилиги талаб қилинади.

  3. Бу йўналиш, техник диагностика воситалари орқали таъмирлашга яроқлилик кўрсаткичларини яхшилаш йўли билан техник ва эксплуатация характеристикаларини яхшилаш билан боғлиқ. Шуни қайд этиш лозимки, мавжуд бўлган МУТларда, узатувчи ва қабул қилувчи (модем, кодеклар, синхронизация қурилмалари ва ҳ.к) қисмларидаги аппарат манбаларидан келиб чиқадиган хатоларни канал хатоларидан селекторлашни тезкор амалга оширадиган воситалар йўқ. Бундай МУТларда ишдан чиқиш фактини аниқлаб топиш, аппарат манбаларидан келиб чиқадиган носозликларни қидириш ва локализациялаш “Алоқа аварияси” режимида амалга оширилади. Ундан ташқари, мавжуд бўлган назорат ва диагностика воситалари профилактика-таъмирлаш режимларда амалда қўллаш мумкин. Бу эса носозлик пайдо бўлиши ва аниқланиши орасида каттагина фазо-вақт узилишига олиб келади. Бу эса оҳирида носозлик манбасини ва сабабини топиш ва локализация қилишда катта иқтисодий ва вақт сарфларига олиб келади.

Шу сабабли, таъмирлашга яроқлилик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, аппарат манбалари ҳисобига пайдо бўладиган хатоликларни оператив аниқлаш, МУТлар блокларида (модемлар, кодеклар, синхронизация қурилмаларида ва ҳ.к) пайдо бўладиган ишдан чиқишлар ва рад этишларнинг жойини ва носоз тугуннинг функционал схемасидаги носозликлар жойини топиш ва локализациялаш мақсадида махсус чоралар кўриб қўйиш керак.
МУТларни техник соз ҳолатини сақлаб туриш мақсадида, уларнинг техник холатини диагностика қилиш, зарур бўлган сифатли ишлаш даражасини сақлаш (ёки тиклаш) учун мўлжалланган дастурий ва аппарат воситалари жамланмасидан иборат диагностика ва назорат қуйи тизими яратилади. МУТларни назорат ва диагностика қилиш воситалари ишдан чиқишларни топиш ва бартараф этиш мураккаб жараёнларини тезлатиш, қурилмалар бекор туриш вақтини камайтириш имконини беради.
МУТлар элементлари канал ҳосил қилувчи аппаратура, коммутация тизимлари, оҳирги аппаратуралар ва ҳ.к. лардан иборат.
МУТ техник воситаларининг асосий ишончлилик мезони тўхтовсиз ишлашни англатувчи рад этишсиз ишлашни ўртача вақтини ва қурилмани ёки элементни таъмирга яроқлилигини билдирувчи ўртача қайта тиклаш вақтидан таркиб топган тайёргарлик коэфиценти бўлади.
Эксплуатация шароитида МУТ техник воситалари учун муҳим хусусият таъмирга яроқлик хусусияти бўлади, яъни бу бир томонлама МУТ техник воситаларининг тўхтовсиз ишлаши юқори даражасига эришиш таъмирга тайёрлилик зарарида кўпинча Кт ишончлилигини таъминлаймайди, носозликларни бартараф этишнинг мураккаблиги, уларнинг қайта тикланиш вақтини кўпайтириб юборади. Шунинг учун МУТ замонавий техник воситаларининг мураккаб МПҚларини узлуксиз кўпайиб бориши рақамли схемаларни диагностика қилиш усуллари бўлган қизиқиш билан тушунтириладиган, уларга таъмирга тайёр бўлган талабни ошиши билан белгиланади.
Рақамли схемани диагностика қилишнинг барча маълум усулларини тестли ва компактли усулларга ажратиш мумкин. Рақамли схемани диагностика қилиш тест усули катта узунликдаги кетма-кетликни шакллантиришга асосланади. Тестлаш жараёнини ўзини текшириш учун эса, схемани реакциясига таъсир қилувчи худди шу узунликга эга эталон чиқиши ва тест кетма-кетлигини сақлайди.
Рақамли схемаларни реакцияларида олинган натижалар эталонларга мос келса у соз ҳолатда деб ҳисобланади, тескари ҳолатларда рақамли схема носоз деб ва у носоз ҳолатда деб ҳисобланади.
Диагностика қилишнинг тестли усулининг камчилиги у тест кетма-кетлигини, тест жараёнини шакллантиришга ҳамда мураккаб тестлаш воситаларини ишлаб чиқишга сезиларли катта вақт сарфлайди.
Бундан ташқари, мураккаб тестлаш жараёнига эга МПҚлари билан таққосланганда, диагностика қилишнинг тестлаш усулини қўллашга кўпроқ вақт керак бўлади.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling