Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари
Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Download 0.78 Mb.
|
Инновация 4 мавзу 2022 ТДИУ
Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Ҳозирги кунда мамлакатимиз корхоналарда инновациявий фаолиятга инвестициялаш учун фойдаланиладиган асосий молиялаштириш манбалари қуйидагилар: 1. Шахсий маблағлар ҳисобига ташкил топган молиявий ресурслар: даромадлар (товар ва илмий-техник маҳсулотни сотишдан, молиявий операциялардан олинган даромад); тушумлар (амортизацион ажратмалар, мулкни сотишдан тушумлар, мустаҳкам пассивлар, мақсадли тушумлар ва ҳ.). 2. Бюджет ажратмалари: республика бюджети маблағлари (масалан, фан ва техникани ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар); лойиҳани шаҳар ёки вилоят бюджетидан молиялаштирилиши. 3. Қайта тақсимот бўйича келиб тушувчи молиявий маблағлар: қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва фоизлар; тармоқ ва ҳудудий тузилмалардан келиб тушадиган молиявий маблағлар. 4. Кредит ташкилотлари ёки ташқи инвесторлар маблағлари: кредит инвестициялари; ҳомийлар маблағлари; маҳаллий ва халқаро жамғармалар ҳамда илмий-технологик ривожланиш дастурларининг маблағлари. Лойиҳани яратиш ва амалга ошириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: инвестицион ғояни шакллантириш; инвестицион имкониятлар изланиши; шартнома хужжатларини тайёрлаш; лойиха хужжатларини тайёрлаш; қурилиш-монтаж ишлари; объектни қўллаш. Ҳар қандай даражадаги инновацион лойиҳа қуйидаги бўлинмаларни ўз ичига олиши керак: муаммо (ғоя)нинг мазмуни ва долзарблиги; лойиҳа раҳбарининг резюмеси; маркетинг тадқиқотлари ва муаммони туркумлаштириш асосида қурилган лойиҳа мақсадлари дарахти; лойиҳа мақсадлари дарахтини амалга ошириш бўйича тадбирлар тизими; лойиҳани мажмуавий асосланиши; лойиҳани амалга оширилишини мажмуавий таъминланиши; ИТК нинг таърифи; лойиҳанинг эксперт хулосаси. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling