Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари


Давлат органларининг инновация соҳасидаги асосий функциялари қуйидагилардан иборат


Download 0.78 Mb.
bet5/6
Sana21.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1285461
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновация 4 мавзу 2022 ТДИУ

Давлат органларининг инновация соҳасидаги асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
илмий тадқиқотлар ва инновацияларга маблағларни мужассамлаш;
инновация фаолиятини мувофиқлаштириш;
инновация жараёнларини ҳуқуқий базасини яратиш;
инновацияларни кадрлар билан таъминлаш;
илмий-инновация инфратузилмасини шакллантириш;
инновация жараёнларини ҳудудий тартибга солиш.
Давлатнинг илмий-техник сиёсатини амалга ошириш механизми:
илмий-техник тарақиёт устувор йўналишларини белгилаб олиш;
давлат илмий-техник дастурларини шакллантириш;
ДИТД бажарилишини мониторинги ва натижаларни экспертиза қилиш;
ИТИ натижалари маълумотлар базасини шакллантириш;
ҳар йиллик инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасини ташкил этиш.
Ҳозирги кунда хорижий инвесторларнинг ўз маблағларини мамлакат корхоналарни иқтисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида давлат қонунлари асосида қўллаб - қувватланиши мақсадида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратилган. Жумладан:
хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун кафолатлар;
кўрилган зарарларни қопланиши учун кафолатлар;
солиққа тортиш тизимида уларга берилган имтиёзлар;
фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг эркинлиги ва имконияти борлиги;
божхона имтиёзларини мавжудлиги;
хорижий инвесторлар мулклари ва уларнинг ўзларини хавф - хатарлардан суғуртавий мухофаза қилиш тизими яратилгани.
Корхоналарда инновацион бошқарувни қўллаш зарурати мамлакатимиз корхоналари олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Жумладан унинг асосий иқтисодий самарасини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
корхоналардаги инновацион фаолликни ошириш учун саноат, аграр, илмий ва амалий ташкилотларини бирлаштириш;
олимларнинг ўз тадқиқотларини амалиётга тадбиқ қилиш фаоллик таъсир кўрсатади;
истикболли, илмий-техника ишланмаларидан туман минтақа миқёсида озиқ - овқат товарларни ишлаб чиқарувчиларни истиқболли даражаларини таъминлаш;
инновация маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар илмий муассалар ва ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш;
тузилмаларининг ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш;
инновацион технологиялар ҳисобини олиб бориш, улардан фойдаланиш жараённинг таҳлил қилиш, бу борадаги эҳтиёж мониторонгини ўтказиш ва шу асосда кейинги илмий-техника ишланмаларини режалаштиришга имкон бериш;
тармоқнинг ривожланиш йуналишларини мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот ишлари буйича фаолият ва уларнинг устиворлиги стратегиясини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
корхоналар ишлаб чиқаришни технологик даражасининг кўтарилиши учун муҳим омиллигини исботлаш.
Янгилик (инновация)лар инсон фаолиятининг барча соҳаларида мавжуд. Кўп вариантли имкониятлардан келиб чиқиб, инновациялар қўлланилиши, тарқалиш кўлами ва хусусиятларига кўра фарқланади.
Қўлланилиш соҳасига кўра, янгиликлар илмий-техник, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва давлат- ҳуқуқийга бўлинади.
Тарқалиш кўламига кўра, глобал, миллий, минтақавий, тармоқли ва жойлардаги (корхонадаги, фирмадаги) инновацияларга фарқланади.
Хусусиятига кўра эса эволюцион ва радикал (бир ёқлама, турғун) бўлиши мумкин.
Эволюцион янгиликлар узлуксиз юз беради ва аксарият ҳолатда ишлаб чиқариш, сотиш, истеъмол қилиш соҳаларидан келиб тушаётган ғоя ва таклифлар оқибати ҳисобланади. Эволюцион янгиликлар жараёни бутунлигича жамият эҳтиёжларига бўйсунади, тўловга яроқли талаб билан шакллантирилади ва ўзи юз бераётган тизимнинг технологик қуввати имкониятлари билан чекланади.
Бозорга янги жорий этилган нарсалар билан чиқиш тезлиги тўпланган тажрибалар ва билимларга боғлиқ. Натижада имтеъмолчиларнинг истаклари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш, бозор сигналларини қабул қилиш бўйича фирма имкониятлари ошади, тўпланган билимлар эса инновациялар ёрдамида маҳсулотлар ва технологияларни такомиллаштириш имконини беради.
Инновацион маҳсулот – товар шаклида бозорга тадбиқ этилаётган тамомила янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот кўринишидаги янгиликдир. Кўп ҳолларда янги маҳсулотни жорий этиш янги бозорларни ўзлаштириш ёки яратиш билан боғлиқ бўлади.
Инновацион жараён – бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга ҳаражатларни камайтирувчи техник, ишлаб чиқариш ва бошқарувга оид такомиллашувдир. Инновацион жараён агар бозорда талаб қилинган бўлса, инновацион-маҳсулотга айланиши мумкин.
Маҳсулотдан корхона чегараларидан ташқарида фойдаланиш жараёнларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ инновация-сервисни ҳам алоҳида ажратишади (компьютерларнинг дастурли таъминоти).
Корхоналарда давлат томонидан инновацияларни молиялаштиришнинг тартибга солишнинг асосий йўналишлари:
техник инновацияларни тез ва самарали жорий этиш зарур бўлган шароитларни яратиш;
илмий-техник салоҳиятни сақлаш ва ривожлантириш;
илм ва техниканинг кадр салоҳиятини сақлаб қолиш учун зарурий моддий шароитларни яратиш, кадрларни четга чиқиб кетишини олдини олиш;
инновациялар сони ва самарадорлигини ошириш, бунинг ҳисобига инсонлар турмуш тарзини яхшилаш.
Инновациявий лойиҳаларга, шахсий ва бюджет маблағларидан ташқари, инвестиция киритишнинг қуйидаги манбалари кенг тарқалган:
тижорат инвестициявий банклари;
инвестициявий ва венчур жамғармалари;
инновациявий жамғармалар;
илмий -тадқиқотлар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро дастурлар;
халқаро- хайрия жамғармалари.
Инновацион маркетингнинг қоидаларига мувофиқ янги товарни қабул қилиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади:
1.Бирламчи хабардорлик. Истеъмолчи инновация ҳақида хабар топади, етарлича ахборотга эга эмас.
2.Товарни таниш. Истеъмолчи баъзи бир ахборотга эга, янгиликка қизиқади: янгилик ҳақида қўшимча ахборотлар (реклама, проспектлар, маълумотномаларни қидириши мумкин).
3.Янги товарни идентификациялаш. Истеъмолчи янгиликни синовдан ўтказиши ҳақида қарор қабул қилади. Истеъмолчи янгиликни ўзининг эҳтиёжлари билан таништиради.
4.Янгиликдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш.
5.Истеъмолчи инновация ва харид қилиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотларни олиш мақсадида янгиликни синовдан ўтказади.
6.Тест натижалари бўйича янгиликни харид қилиш ёки яратишга инвестиция киритиш ҳақида қарор қабул қилиш.
Инновацияни қабул қилиниши суръатларига бешта таъриф таъсир кўрсатади:
усулларнинг ворислиги ва бирга бўла олишлиги, янги қабул қилинган истеъмол бойлиги ва инновация истеъмолчиларининг тажрибасига мос келиши даражаси. Масалан, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоблаш техникасини инновацион қўллаш учун дастурий маҳсулотларнинг муваффақияти тизимни истеъмолчиларнинг психологияси ва одатларига, турғун ишчи тартиби ва психологик стрессни камайтириш имкониятига мослашишга боғлиқ;
мураккаблик, яъни унинг моҳияти ва татбиқ этиш тамойиллари ҳамда фойдаланишдан фойдани тушунишнинг нисбатан қийинлиги;
инновацияни татбиқ этиш жараёнини бўлинувчанлиги, яъни янгиликни босқичма-босқич киритиш ва натижани аста-секин баҳолаш имконияти.
Инновацияларни бозорга татбиқ этиш учун зарур умумий хусусиятларидан ташқари истеъмолчи учун сифатнинг аниқ кўрсаткичлари: конструкторлик таърифлари, дизайн истеъмолчилик хусусиятлари, фойдаланиш имкониятлари, қулайлик ва албатта, нарх катта аҳамиятга эга.
Янги товарга талабнинг башорати бозор иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқаларни тизимли тадқиқот қилишга асосланган.
Бозор иштирокчилари: харидорлар, сотувчилар, савдо агентлари, воситачилар, брокерлар, имижмейкерлар, реклама агентликлари маркетинг тизимининг элементлари бўлади. Янгиликни ишлаб чиқарувчилар ва унинг якуний истеъмолчилари ўртасида вазифавий ўзаро алоқани ўрнатиш бозорни тадқиқот қилишнинг муҳим элементи ҳисобланади.
Саноатда ва қишлоқ хўжалигида инновациялар ривожланишининг хусусиятлари ва уларнинг турларини фарқланиши, ҳар бир конкрет вазиятда уларга бўлган талаб хусусиятларини белгилайди.
Биринчи навбатда, маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш инновацияларнинг қайси турига – базис ёки такомиллашганга – мансублигини аниқлаш лозим.
Буни иккита усул билан аниқлаш мумкин: биринчидан, маҳсулотни бозордаги савдо ёки таклиф ҳажми ва давомийлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида унинг ҳаётий цикли эгри чизиқларини барпо этиш ёрдамида.
Иккинчидан, инновациявий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона, олдин ишлаб чиқарилган ва янги маҳсулот кўрсаткичларининг қуйидаги схема бўйича таққослама таҳлилини ўтказади:
янги маҳсулот ишлаб чиқаришда эскига нисбатан принципиал янги ёндашувлар мавжудлиги, мисол учун нотаниш қонун ва қонуниятлар;
маҳсулотдаги янги деталлар ёки технологиядаги янги операциялар миқдори;
маҳсулотни ўзгартириш учун қилинган қўшимча харажатлар суммаси ва унинг янги маҳсулот харажатларидаги улуши.
Илмий изланишларга бўлган харажатлар миқдори, янги маҳсулот пайдо бўлиши, уни ишлаб чиқаришга жорий этиш тезлиги ва талаб пайдо бўлиши ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Илмий изланишларга қилинган харажатлар қанчалик кўп бўлса, янги маҳсулот шунчалик тез тарқалиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи корхонанинг юқори техник даражаси ишлаб чиқаришнинг янги сифат поғонасига тез ўтишини таъминлайди, бу эса бозорга янги маҳсулот таклиф этишни тезлаштирган ҳолда, унга талаб пайдо бўлишини рағбатлантиради.
Ўз навбатида мазкур омил янги маҳсулотни ўзлаштириш тезлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади, инновациявий жараённи секинлаштирувчи инфляция шароитида эса бу катта аҳамият касб этади.
Тармоқ (корхонанинг) трансмиллий даражаси ҳам талабга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. У қанчалик юқори бўлса, тармоқнинг ташқи интеграцияси шунчалик кенг, янги маҳсулот кўп сонли чет эл бозорларига чиқарилади, уни тарқатиш тезлашади ва унга бўлган талаб ошади.
Талабнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, янги маҳсулотга белгиланган нарх хизмат қилади. Нархларга бўлган чегирмалар ва бошқа нарх имтиёзлари янги товарни бозорларга тез кириб боришига ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу ҳолатда нарх бошқа янги корхоналар бозорларга кирмаслиги учун тўсиқ бўлиб ҳам хизмат қилади.
Бозор сегментини танлаш, нафақат янги илмий-техник маҳсулотга бўлган талабни мақсадли шакллантиришга, балки ишлаб чиқарувчи томонидан муайян истеъмолчи (корхона, тармоқ ва ҳ.) учун хос бўлган унинг конструктив хусусиятларини ҳисобга олишга ҳам ёрдам беради.
Янги илмий-техник маҳсулотни тарқатиш учун коммуникацион омиллар катта аҳамият касб этади. Янги маҳсулот ишлаб чиқараётган корхона ва тармоқлар ахборот нуқтаи назаридан очиқ ёки ёпиқ бўлишлари мумкин.
Инновацияларни жорий этган истеъмолчи иш самарадорлиги ошиши, фонд қайтимининг ўсиши, материал ва меҳнат сиғимининг пасайиши, сифат, янги маҳсулот ишлаб чиқариш вақти ва бошқа кўрсаткичлар бўйича рақобатдошлардан олдинда бўлиш, талабга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Янги маҳсулотга бўлган талаб омилларидан бири сифатида рекламанинг таъсирчанлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Унга эса ўз навбатида рекламанинг кўриниши ва шакли, реклама кампаниясини ўтказиш жойи ва вақти, давомийлиги, ҳамда янги маҳсулот рекламасини истеъмолчи томонидан психологик қабул қилиниши ўз таъсирини кўрсатади.
Истеъмолчилар даромадлари – талаб характерига тўғридан-тўғри таъсир этувчи омил ҳисобланади: даромадлар қанчалик юқори бўлса талаб ҳам шунчалик катта бўлади. Аммо бу нормал ёки юқори категорияга мансуб товарларга тегишли бўлиб, илмий-техник маҳсулотлар шулар жумласидандир. Инновациялардан фарқли равишда, даромадларнинг ўсиши, қуйи категорияга тегишли товарларга бўлган талаб пасайишига олиб келади.
«Сиёсий», «иқтисодий», «ҳуқуқий», пировард маҳсулотга бўлган талабнинг ноаниқлиги каби омиллар таъсирини ўзида жамлаган йирик омил сифатида, илмий-техник маҳсулотнинг ноаниқлигини келтириш мумкин. Ушбу омил талабни пасайтиради, у доимо амалда ва инновацияларнинг моҳиятидан келиб чиқади.
Инновацион сиёсат - бу илмий ишлар ва ихтирочилик натижаларини ҳаётга жорий этишда қўлланиладиган бошқарув, иқтисодий, ташкилий ва технологик қарорлар, усуллар жамланмаси ҳисобланади. Корхона инновацион сиёсати мавжуд ресурсларга қараб инновациялар жорий этиш кетма кетлигини белгилаб беради. Инновацион сиёсатни амалга ошириш корхонанинг техник иқтисодий ва моливий имкониятларидан келиб чиқиб амалга ошади. Инновацияон сиёсатни шакллантириш, авваламбор, инновацион стратегияни ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.
Инновацион стратегия деганда корхона томонидан инновацияни жорий этиш учун амалга ошириладиган чора тадбирлар кетма кетлиги тушунилади. Инновацион стратегияни ишлаб чиқиш фан ва техника ривожланиш даражаси билан узвий боғлиқ.
Илк инновацион моделларда инновациялар чизиқли фаолият олиб бориш кетма кетлиги сифатида намоён бўлади. Аввалига илмий тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши орқали янги маҳсулотлар яратилиб бозорга чиқарилди “технологик туртки” ёки бозорнинг ўзи инновацияларга эҳтиёж сезиб корхоналарни инновация яратишга мажбур этади (инновациялар манбаси эҳтиёж - бозор талаби босими гипотезаси).
Абернати ва Кларк 1985 йилда инновациялар ҳаёт циклини уч фазага ажратади. Биринчиси “суюқ фаза”-маҳсулотда баъзи ўзгаришлар, иккинчиси ўтиш фазаси- маҳсулот янги шаклга ва хусусиятларга эга бўлади, ихтисослашув фазаси - маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилиб, маҳсулот бозорга чиқарилади.
Клейтон Кристенсон биринчилардан бўлиб, инновацияларнинг бозор талабидан келиб чиқишига эътибор қаратди. Унинг тадқиқотларига кўра ҳар бир авлод алмашганида кўпчилик корхоналар, ўз вақтида бозорни эгаллаб туриш бўйича бошқаларга намуна бўлганига ва инновацияларга инвестиция киритганига қарамасдан, янги талабларга мослаша олмай банкротликка учрайди. Кристенсон ёритган муаммо корхоналарнинг технологик тараққиётга мослаша олмаслигида эмас, балки янги бозорларнинг пайдо бўлиши билан янги эҳтиёжларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ.
Ҳар қандай корхона ўз фаолиятини инновацион фаолиятга айлантиришда, авваламбор инновацион лойиҳа ишлаб чиқиши керак.
Умуман, инновацион лойиҳа бу-инновацион фаолиятни иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан асословчи режа ҳисобланади.
Инновацион лойиҳа бу юридик ҳужжат бўлиб, инновацион маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот берилади ва унинг барча хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Бундан ташқари, инвестиция киритиш йўллари, лойихани бажариш муддати, ижрочилар ва ҳоказо бўйича маълумотлар берилади.
Инновация лойихасининг реализацияси деганда инновацион маҳсулотни яратишдан уни бозорга чиқаришгача бўлган жараёнлар тушунилади.
Инновацион маҳсулот ёки инновацион жараённи яратишни назарий тавсифлашда турли моделлар қўлланилади. Лекин уларнинг орасида энг кенг қамровли бу инновацион жараёнларнинг тармоқ модели ҳисобланади.
Тармоқ модели бир соҳада амалга оширилган инновациялар бошқа соҳаларда ҳам янги инновацияларни келтириб чиқаради деган гипотезага асосланади. Масалан, интернетнинг пайдо бўлиши, маълумотларнинг тез алмашинувига сабаб бўлди ва кўплаб соҳаларда янги маҳсулотлар яратилишини тезлаштириб юборди.
А.А.Дынкиннинг фикрича ХХасрнинг охиригача бутун дунёда инновациялар ривожланиши асосан учта соҳада: ахборот технологиялари, тиббиёт ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларида юз берди.
Ҳозирги кунда эса бунга яна бир нечта соҳа қўшилди, масалан, нанотехнология, биотехнология, қайта тикланувчи энергия манбалари, экологик тоза транспорт воситалари ишлаб чиқариш, ҳарбий техник революция ва ҳоказолар.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling