Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари


Инновациялар қуйидаги турларга бўлинади


Download 0.78 Mb.
bet6/6
Sana21.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1285461
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновация 4 мавзу 2022 ТДИУ

Инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:
Технологик инновациялар - бу бозорда жорий қилинган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки хизмат, амалда қўлланиладиган хизматларнинг ишлаб чиқариш (узатиш)нинг янги ёки такомиллаштирилган жараёни ёки усули сифатида шаклланган инновацион фаолиятнинг якуний натижасидир. Агар у бозорда ёки ишлаб чиқариш жараёнида жорий қилинса, у амалга оширилган деб ҳисобланади.
Маркетинг инновациялари истеъмолчилар эҳтиёжларини яхшироқ қондиришга, уларнинг таркибини кенгайтиришга, сотишни кўпайтириш учун янги сотиш бозорларини очишга қаратилган. Сотишнинг янги усулларини қўллаш ва маҳсулотни намойиш қилиш сотишни кенгайтириш билан боғлиқ, аммо логистика (транспорт ва сақлаш) усулларини ўз ичига олмайди. Масалан, сутни пакетларда ишлаб чиқариш дастлаб маркетинг инновацияси сифатида қабул қилинган.
Нархларни шакллантиришдаги инновациялар деганда хизмат ёки товарга белгиланган нархнинг ноодатий қоидалар асосида белгиланиши ҳисобланади. Масалан, замонавий авикомпаниялар самолёт двигателларини харид қилмайди балки уни “ижарага” олади, чунки двигател авиакомпания учун фақат восита холос. Шуни ҳисобга олиб двигател ишлаб чиқарувчилар товарнинг нима беришига қараб нарх белгилайди. Мана шу қоида нархларни шакллантириш инновациясига мисол бўла олади.
Ташкилий инновация - бу ташкилот учун янги ғояни ёки ўзини тутиш шаклини қабул қилишдир. Бундан ташқари, жорий этилган янгилик бошқа ташкилотда одатий ва таниш амалиёт бўлиши мумкин.
Бизнес юритишдаги инновация тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг янги усулларини жорий этишни англатади.
Буларга қуйидагилар киради:
янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий бошқарув усулларини жорий этиш (ахборот технологиялари асосида), корхонада янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган ташкилий тузилмаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Инновацион бизнесни юритишда бошқа корхоналар билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Инновациялар бўйича ҳамкорлик ўзига хос хусусиятлар эга бўлгани учун шартнома тузиш тартиби ҳам бошқа фаолият турларидан бир мунча фарқ қилади. Ушбу шартномалар илмий ва техникавий ҳамкорликнинг барча шакллари учун муҳим ва зарур бўлган барча маъмурий масалаларни ўз ичига олиши керак.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling