Кириш I боб


-расм. Битта ва парраллел трансформатордаги йўқотиш


Download 1.47 Mb.
bet20/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

2.2-расм. Битта ва парраллел трансформатордаги йўқотиш.
Графикда кам, ўрта ва йирик қувватли трансформаторларни алоҳида (1,2) ва паралел ишлаганда (3) келтирилган қувватни юкламага боғликлиги кўрсатилган. Чизиқларни кесишган жойлари самарали режимларни кўрсатади. I–бўлимда кам қувватли, II–йирик қувватли трансформаторни уланиш, III–иккала трансформаторни параллел ишлатиш режимларини кўрсатади. Бунда барча оралиқларда исрофи минимал бўлиб қолади.
Электр таъминоти шароитида кучланиш оғиши асосий сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади, чунки бу катталик қишлоқ хўжалиги шароитида кўпчилик ҳолатларда меъёрий қийматларига тўғри келмайди.
Кучланиш ўзгаришининг электр энергия сифат кўрсаткичларига таъсири унинг миқдорига ўзгариш томонига (+,-), давомийлигига ва электр истеъмолчи турига боғлик бўлади.
Электр маторларнинг барча кўрсаткичлари тармоқ кучланишига боғлиқ. Айниқса асинхрон маторнинг айлантириш моментига кучланиш ўзгариши салбий таъсир кўрсатади. Матор бу ҳолда кўпроқ қизийди ва хизмат муддати пасаяди. Масалан δυ=-10% бўлганда айлантирувчи момент 19%га пасаяди. Айниқса кучланишнинг пасайиши маторни ишга тушириш режимларини қийинлаштиради, ёки ишлаб турган маторни тўхтаб қолишига олиб келади. Кучланишнинг пасайиши етарли даражада бўлса, электр маторни ишга туша олишига текшириб кўрилади. Кучланишнинг ўзгариши электр матор токини ва ундаги қувват йўқолишини ўзгаришига олиб келади. Салт ишлаш токининг актив ташкил этувчиси ( ) кучланишга тескари реактив ташкил этувчиси (Ioµ) тўғри пропорционал ўзгаради натижавий ток эса иккала ҳолатда ҳам(+δυ ва - δυ) ортади, токнинг энг кам қиймати номинал кучланишда бўлади. Электр маторлар учун одатда δυ≤±10% деб белгиланган. Паст ёки юқори кучланишда матор қизиб ишлайди ва унинг изоляцияси тез эскиради, хизмат муддати камаяди. Электр матор изоляциясининг хизмат муддати кучланиш билан қуйидагича боғланган. Dx=Dнβ-2[δυ]-2, β-юкланиш коэффициенти.
Кучланиш носимметрияси электр маторларда тескари υ2, υ1 ва нейтрал υ0 кучланишларни юзага келтиради. Фазаларда турлича кучланишлар бўлади ва уларнинг қизишига олиб келади. Буларни олдини олиш учун, одатда сифатсиз кучланиш бўлганда, электр маторлар юкланишини 5-10%га камайтиради.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling