Кириш I боб


Электр ускуналарининг иш режимларини оптималлаштириш


Download 1.47 Mb.
bet23/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

2.3. Электр ускуналарининг иш режимларини оптималлаштириш.
Электр ускуналарнинг иш самарадорлиги бажарилган бирлик иш миқдорига боғлик бўлиб, турли факторларга боғликдир. Айниқса истеъмолчилар қуввати муҳим роль уйнайди. Қишлоқ хўжалигида кўплаб автоматлаштирилган электр юритмаларни қўлланилиши электр юкламаларни тўғри танланишини талаб қилади. Қишлоқ хўжалигидаги электр юритмаларнинг самарадорлик мезонлари ва уларнинг юкланиши орасидаги боғлиқлик мураккаб, ночизиқли характерга эга (2.3-расм).

2.3-расм. Электр матор юкламаси.
Паст юкланишларда оширилган қувватли электр матор қабул қилинганда электр юритма паст энергетик кўрсаткичларга эга бўлади. Юкланишнинг оширилиши электр юритмаларни энергетик кўрсаткичларини оширади, лекин бунда электр матор қизиб ишлайди унинг ишончлилиги пасаяди. Фақат оптимал юкланишдагина электр матор самарали ишлайди, ҳаражатлар йиғиндиси минимал бўлади. Электр маторларни танлашда юкламадан фарқли қувватли маторлар олинсада хўжалик учун қўшимча ҳаражатлар ортади технологик зарар юзага келади. Электр маторларни оптимал юкланиши бўйича танлашнинг мақсади хар бир ҳолатни яхши ва ёмон томонларини кўрсатиб уларни солиштириб самарадорлик мезонларини топиб, электр маторларни самарали эксплуатацияси мезонлари бўйича энг қулай вариантларни аниқлашдан иборатдир. Жумладан самарадорлик мезонлардан бири матордаги исрофлар йиғиндиси олиниши мумкин. Электр маторни юкланишини ундаги қувват исрофлар йиғиндиси бўйича оптималлаштириш. Электр маторлар назариясида аниқланилиши бўйича матордаги қувват исрофларни йиғиндиси, юкланиш коэффициенти га тенг бўлганда, минимал бўлади.
Бу ерда:
РхРк – маторни сахт ишлаши ва қисқа туташув қувват исрофлари.
Юқоридаги ифода масалани электр таъминот тизимидаги исрофларни ҳисобга олмай аниқланган. Реал фактор, шароитларни ҳисобга олиб электр маторларни юкланиш режимларини оптималлаштиришда фақат маторни эмас, бутун М – Э – Т – Х системани таҳлил қилиш зарур.
М – манбаа
Э – энергетик қурилма
Т – технологик объект
Х – электротехник хизмат
Электр маторни барча кўрсаткитчларини ҳисобга олган ҳолда юкланиш коэффициенти қуйидагига аниқланади:
(2.8)
Бунда: С = 1,1…1,2 – Электр таъминот тизими ҳисобига қўшимча исрофларни ҳисобга олувчи коэффициент.
Кυ – Реактив қувват эквиваленти, электр маторнинг реактив қуввати ҳисобига тармоқда юзага келган актив қувват йўқотилиши (Кυ=0,12…0,18 кВт/КВАР)
qх, qк – салт ишлаш ва қисқа туташув реактив қувватлари, (нисбий катталик).
Электр маторда магнитланиш реактив қуввати доим унинг қисқа туташув реактив қувватидан (сотилиш) катта бўлади, яъни β2 > β1 М – Э – Т – Х системасида қувват исрофи бўйича оптимал юкланиш двигателнинг ф.и.к. бўйича белгилангган оптимал юкланишидан доим катта бўлиб қолади. Турли хил мезонлар бўйича оптимал юкланиш турлича бўлиб қолади (β1=0,7…0.8; β2=0,8…0,95;) ва эксплуатация шароитларини комплекс ўрганилганда реал факторларни ҳисобга олинганда оптималлаштириш натижаларига аниқликлар киритилиши мумкин. Шу билан биргаликда ассинхрон маторларнинг энергетик кўрсаткичлар юкланиш режимлари ўзгарганда турғун бўлиб қолишини айтиб ўтиш лозим.
Юкланишнинг оптимумдан ±30%га оғиши матордаги қувват исрофини 7% га ошишига олиб келади.
Фақат юкламанинг 40% ва ундан пастга кетиши ФИК нинг тез пасайишига олиб келади. Электр юритмадаги қувват исрофини тубдан камайтириш, энергетик кўрсаткичларни яхшилаш учун электр маторларни эксплуатацияда тўғри танлаш билан биргаликда маторларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнидаёк реактив қувватларни мувозанатловчи элементлар билан ишлаб чиқиш зарур. Қишлоқ хўжалиги электр тармоқларидаги истеъмолчилар тарқоқлиги тармоқларни узунлигини меъёридан катталиги, қайта-қайта (4 – 5 марта) трансформацияланиши электр таъминот тизимининг ФИК и паст бўлишига ва бутун М – Э – Т- Х тизимининг энергетик кўрсаткичларининг паст бўлишига олиб келади.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling