Кириш I боб


III-БОБ. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ


Download 1.47 Mb.
bet25/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

III-БОБ.
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
3.1. Электр ускуналарни таъмирлашнинг йиллик сонини аниқлаш.
Техник объектларга операторнинг даврий режали таъсири (хизмати) ҳар қандай техник сервис тизимининг асосини ташкил этади. Улар жумласига меъёрий муддатда кўзда тутилган капитал ( ) ва жорий ( ) таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш ( , , ) оралиғидаги ишлар киради. Бундай тизим ишлаб чиқариш ва аграсаноат комплексида (АСК) режавий-огохлантирувчи таъмирлаш деб аталади.
Ҳозирги кунда электр ускуналарга техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш стратегиясининг имкониятли варианталари қуйидача қўлланилади: -техник ҳолатни доимий назорат қилиш натижаларига кўра; -берилган даврийлик бўйича; -график бўйича; -ускуналарнинг ишга яроқлилигининг йўқолиб бориши бўйича.
Электр ускуналарни диагностика қилишнинг янада қулай усулларидан фойдаланиб қурилмаларнинг техник ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича огохлантирувчи таъмир хизмати ишларини белгилаш мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида бундай техник ва иқтисодий-математик ечим бирмунча харажат талаб ва қиммат бўлиб, фермер ва хусусий тадбиркорлар уларни қўллашга имконияти бўлмаслиги мумкин.
Режавий-огохлантирувчи таъмирлаш системаси ҳозирги кунда таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш сурати сусайган вақтда ҳам ўз ўрнини йўқотмаган [6]. У диагностика, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўли билан электр ускуналарнинг ишга яроқлилик ҳолатини сақлаш ва қайта тиклаш каби зарур, бири-бирига ўзаро боғлиқ бўлган ишлар мажмуини бажаришни кўзда тутади.
Электр ускуналарга хизмат кўрсатиш даврийлигини, яъни режали бажарилган диагностика, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларнинг барчасини ўлчов бирликлари (шартли эксплуатация бирлиги, шартли ремонт бирлиги) орқали баҳолаш тавсия этилади.
Электр ускуналари жойлашган объектларнинг атроф-муҳит билан боғлиқлиги ва ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиққан ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлигини режалаштирилган миқдорлардан 20...50% гача камайтириш ёки узайтиришга рухсат этилади. Шу билан биргаликда электр ускунанинг техник ҳолатини аниқлаш бўйича ўтказилган диагностик назорат кўрсатгичлари ҳам ҳисобга олинади.
Шунда режалаштириш тизими режавий-огохлантирувчи таъмирлаш бўлмай, балки вазиятга кўра электр ускунанинг ҳолати бўйича техник сервиснинг режавий-апериодитик тизими бўлиб юзага келади.
Эҳтимоллар назарияси асосида математик усул билан мавжуд техник хизмат кўрсатишлар сонини аниқлаш методикаси ўз аҳамиятини йўқотмаган [7], бироқ у қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзининг амалга оширилиши қимматлиги, қийинлиги учун амалда қўлланилмайди.[8]
Режавий–огохлантирувчи таъмирлаш тизимини белгилаш қуйидагича таклиф қилинади: режавий ҳисобга олинадиган параметрлар тизимини янада қулайроқ, ахборотлаштирилган ва бошқарилиши осон қилиш. Шунинг учун АСКда энергетик сервис корхонасини ташкил этишда уни информацион-технологик маълумотлар билан таъминлаш бундай ёндашувнинг асосий ютуғи ҳисобланади [9].
Ушбу ёндашувда капитал таъмирлашлар сонини аниқлашни кўриб чиқайлик.
Сервис обьектининг ўсиш параметрини «α» деб белгилаймиз.
(3.1)
бу ерда: – фойдаланишга топширилган вақт дан бошлаб, то режалаштирилган вақт га қадар ишларнинг амалга оширилиши; - режалаштирилган вақт ан бошлаб, то унинг охиригача йиллик ишлар режаси.
Режалаштирилган ишлар ташкилот ёки хўжаликнинг ҳисобидаги маълумотлардан ва сервис обьекти балансидан олинади. Сервис объектининг эксплуатацияга топширилган вақтидан бошлаб, то тўлиқ рўйхатдан ўчирилишигача бўлган вақтдаги тўла техник ресурси:
(3.2)
бу ерда: – сервис обьектининг амартизация муддати, йил.
Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун сервис объектининг тайёрланиш ва мослашиш сифати параметри:
(3.3)
–сервис обьектининг таъмирлараро ишлаш муддати, -сервис обьектининг таъмирлашгача ишлаш муддати.
Илмий-техник ривожланиш даражасига мувофик машинасозликда ҳисоблашлар учун β= 0,8 деб қабул қилинган.
Таъмир хизмат кўрсатишнинг сифат параметри:
(3.4)
бу ерда: , – мос равишда жорий режалаштириш вақти гача режалаштирилган ва ўтказилган ҳақиқий техник хизмат кўрсатишлар сони.
Бунда (3.5)
Ускунанинг тўлиқ хизмати кўрсатиш муддати учун таъмирлаш ва хизмат кўрсатишнинг рационал сони
(3.6)
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда режалаштиршни бошланишидан унинг тугашигача бўлган вақтда таъмирлаш ва хизмат кўрсатишлар сони қуйидагича аниқлаш таклиф этилади:
(3.7)
бу ерда: α- сервис объектининг ўсиш параметри; -сервис обьектининг тўла техник ресурси; β–таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун сервис объектининг тайёрланиш ва мослашиш сифати параметри; – жорий режалаштириш вақти гача ўтказилган ҳақиқий техник хизмат кўрсатишлар сони; –таъмир хизмат кўрсатишнинг сифат параметри.
Режалаштирилган капитал таъмирлашлар учун формула (7) мос бўлиб, у барча таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш тизимининг асосий элементи ҳисобланади.
Сервис обьектига жорий таъмирлаш ва режавий техник хизмат кўрсатишни аниқлаш аналитик кўринишда баҳоланади [10].
Сервис объектларининг вазифасига кўра фаолияти жараёнини диагностик назорат бўйича баҳолашдан фойдаланиб тамирлаш ва техник хизмат кўрсатиш сонини режалаштиришга мақсадли ёндашув компьютер технологиялари, замонавий ўлчаш асбоб ускуналари, хужжатлар ва бошқа зарур ахборот-технологик таъминот воситаларидан фойдаланишни тақозо этади.
Таклиф этилаётган электр ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни режалаштириш усули ҳисобга олиш ва баҳолашдаги барча параметрларни ягона жадвал шаклига келтиришга имкон беради. Бунда нафақат уларнинг хизмат кўрсатишлар сонини, балки ишлайдиган машиналарнинг техник параметрларини, ўсиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш сифати, режали ҳисобларнининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда таъмирлаш ва техник хизмат кўрстишнинг қолган қисмлари инобатга олинади.
Ушбу параметрлар бўйича маълумотларни сақлаш, уларни янги олинган маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилиш электр ускуналардан фойдаланиш муддатини ҳамда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сифатини оширишда йиллар давомида ишончли восита бўлиб қолади



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling