Кириш I боб


Электр ускуналар ишончлилигини ошириш


Download 1.47 Mb.
bet24/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

2.4. Электр ускуналар ишончлилигини ошириш.
Электр ускуналарини ишдан чиқишига қишлоқ хўжалиги шароитида асосий сабаблар қуйидагилар бўлиши мумкин. Оғир атроф муҳит шароити, конструктив ишланганлиги атроф муҳит шароитига тўғри келмаслиги, турли аварияли режимларда ҳимоя қилинмаганлиги ёки мос эмаслиги, эксплутация даражасининг пастлиги ва бошқалар.
Оғир атроф муҳит шароитида электр маторлар ишончли ишлаган ҳимояланган конструкцияга эга килиб ишланмокда, эски маторлар ремонт пайтида модернизацияланмокда, электр маторларни агрессив муҳитдан бошқа жойга олиб ўрнатилади ёки улар алоҳида шкафга ўрнатилиб микроиқлим хосил қилинади. Хозирда заводда тайёрланишда электр маторлар қишлоқ хўжалиги учун махсус ишланади тайёорланмоқда ва ўзини қишлоқ хўжалиги шароитида яхши ишлашни кўрсатмоқда. Чорвачилик фермалари шароитида қишлоқ хўжалиги электр маторлари 6-8 йил хизмат муддати билан ишламоқда, умумсаноат вариантлари эса 1,5 – 2 йил ишлаб ишдан чиқмоқда.
4А, 5А, А02-СХ серияли маторлар ишончли изолияция ва ҳимояга эга бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги обьектларида юқори ишончлилик билан ишлаб турибди. 4АСХ серияли маторлар улардан фарқли равишда, уланиш жойлари никелли қилиб ва юқори сифатли бўлиб ишланган ва хизмат муддати 1,5 баробаргача оширилган.
4АМ серияли моденизация қилинган маторлар юқорироқ ишончли ишланганлиги билан фаркланади. Яна интернационал ишланган АИ серияли асенхром маторлар қишлоқ хўжалигида қўллаб фойдаланилмоқда, улар янада юқори ишончлилик кўрсаткичларга эга. Демак хозирда оғир шароитларда ишончли ишлай оладиган универсал маторлар чиқарилмоқда улар зах нам, ўта нам кимёвий актив моддали, юқори чангли биноларда (чанг микдори – 240 г/м3, намлик 80 – 100%, амиак 2-140 мг/м3) ишончли ишлаб турибди.
Хозирда ишлаб турган А, АО, А2, АО2 ва бошқа эски сериядаги маторлар моделизация килиниб капитал ва жорий ремонтларда уларнинг изолацияси сифатини ҳимояланиш даражасини оширилмоқда. Капитал ремонти икки – уч бор изолацияловчи лак билан шимдириш натижалар беради.
Маторни ремонтдан кейин изолацияловчи лакига ингибитор кўшиб уч бор шимдириш яхши натижалар беради. Ингибитор лак пардасига дифонтияланиб ундаги майда тешикларни тўлдиради ва намликни шимилишини камайтилади. Кўпинча хроматли ва БДН ингибиторлар кўлланилади. БДН ингибитори бу диэтилалинин, бензотриазол ва паранитрофенолларни атситондаги эритмаси бўлиб энг яхши ингибитордир. Бу ингибитор ГФ – 92 х.с. эмалга 6% аралашмаси кўринишда тайёрланиб изолация сифатида ишлатилса бўлади. Статор чўлғамларининг ён кисмлари бўёқ пуркагич билан қўшимча ишлов берилади. Узок муддат эксплуатация натижалари ингибиторлик лак билан шимдирилган маторлар изолацияси каршилиги 3-4 марта катта бўлиб қолганлигини кўрсатади.
Юқорида таъкидланганидек электр маторларнинг эксплуатация шароитларини хам ҳисобга олиш мухим ахамиятга эга экан. Электр маторнинг кандай шароитда ишлаши ва ишдан чиқиш сабабалари урганилгандан сунг, унинг эксплуатация ишончлилигини ошириш мақсадга мувофиқ. Шунинг учун кейинги булимнинг асосий мазмунини электр маторларнинг эксплуатация ишончлилигини оширишга қаратилади.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling