Кириш I боб


Download 1.47 Mb.
bet27/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

(3.15)


Бу ерда:
-электр ускунага йиллик техник қаровлар сони;
-n сонли ускунага техник қаровларнинг меҳнат ҳажми, одамсоат;
-электр ускуналарни капитал таъмирлаш учун зарур меҳнат ҳажми, одамсоат;
-жорий таъмирлаш;
-оператив хизмат;
n – бир хил электр ускуналар сони;

Йиллик меҳнат хажмига яна режадан ташқари тезда бажариладиган оператив хизматлар ҳажми ҳам қўшилади.


ЭТХ ходимлари ва электромонтёрлар сони йиллик меҳнат миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Лекин бу ерда электромонтёрларни йил давомида текис юкланиши, уларни бир жойдан иккинчи жойга бориш вақти, ишга тайёргарлик кўриш ва бошқалар ҳисобига олиниши қийин бўлган ишларни мавжудлиги қўшимча хатоликларга олиб келади. ЭТХ ходимлари сони тўғрисида бирор ечимга келиш учун ўртача йиллик меъёрий катталиклардан фойдаланилади. Электромонтёрлар сони бўлимдаги электр ускуналарнинг ш.э.б. даги миқдори-Q ни битта электромонтёр хизмат кўрсата оладиган, меъёрий электр ускуналарнинг ш.э.б. даги миқдорига бўлиб аниқланади, яъни N=Q/a.
Агар а=70 ш.э.б. бўлса: N=Q/70 бўлади.
Йиллик меҳнат хажми уч қисмдан иборат бўлади:
1. Техник эксплуатация- 70... 72 %
2. Эксплуатация самарадорлигини ошириш тадбирлари-15 %
3. Электр хўжалигини кенгайтириш ва автоматлаштириш-15 %
Техник эксплатация тадбирларига оператив-навбатчилик хизмати, режали техник хизмат кўрсатиш, жорий ремонт, капитал ремонт, синовлар киради. Электр ускуналар самарадорлигини ошириш тадбирларига электр ускуналарни комплектлаш, ишлатиш режимларини танлаш ва назорат қилиш, электр ускуналар ишончлигини ошириш, электр энергиясини ҳисобга олиш ва тежаш, ходимларни малакасини ошириш.
Электр хўжаликни кенгайтиришга ЭТХ базасини кенгайтириш, қўшимча меҳнат ишлари ишга тушириш ростлаш, электр ускуналарни модернизация қилиш (такомиллаштириш), қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш киради.


3.3. Электр ускуналар диагностикасини ташкил этиш.
Диагностик назоратнинг муҳим вазифаси - эксплуатация жараёнида электр ускуналарнинг белгиланган хизмат муддати авариясиз ҳолатда якунланишини аниқлашдир. Электр ускуналар эксплуатация қилинишидан аввал белгиланган техник талабларга жавоб беришини синаш учун диогностик назорат синовидан ўтказилади. Электр ускуналар ҳолатини назорат қилиш қуйидагича амалга оширилади: назорат, диагностик синов ва мониторинг.
Назорат кўздан кечириш орқали амалга оширилиб, электр ускунанинг ташқи нуқсонларни аниқлашга ёрдам беради. Лекин унинг ўтказилиши кўп йиллик меҳнат тажрибаси ва билим талаб этиб диагностик масалалар ечимига олиб келмайди ҳамда бу билан аварияни инкор этиб бўлмаслик ва ишга лаёқатлилигини башорат қилиш муносабати билан боғлик. Шундай бўлсада электр ускуналарни эксплуатация жараёни доимий назоратни талаб этади. Демак, батафсилроқ назорат ўтказишга профилактик тадбирлар ўтказиш харажатларини камайтириш мақсади билан биргаликда ишончлилик ва объективликни ошириш орқали ахборотларни информацион технологиялар ёрдамида қайта ишлаш ва тезкор қарорлар қабул қилиш билан эришиш мумкин. Электр ускуналар ҳолатини узликсиз назорат қилишнинг тегишли система портига сериявий алоқа орқали матор-менежерларидан сигнал келади. Унга исталган алоҳида компьютерни улаш ва бошқарувда исталган терминал занжиридан фойдаланиш мумкин. Автоматлаштирилган бошқарув системасининг ишланмаси назоратни функцияларга бўлиб бажаришни кўзда тутади: уларнинг бир қисми автоматлаштирилади, персонални оғир назорат нормативлар кўрсатгичидан озод этади, назорат тадбирлари эса диагностик йўналиш касб этади. Профилактик тадбирларни ўтказилишида электр ускуналарнинг келгусида ишга яроқлилиги аниқланади, ҳолати диагностика қилинади, нуқсонлар бартараф этилади ва улар ёрдамида кутилмаганда ишдан чиқиш содир бўлишини олдини олиш башорат қилинади. Автоматлаштирилган назорат системалари бир вақтнинг ўзида яна бошқа барча диагностик функцияларни бажаради: кузатилаётган параметр бўйича узлуксиз назорат нафакат жорий ҳолатни, балки маълумотлар базасидан фойдаланиб электр ускуналарнинг ишга яроқлилигини башорат қилади [14,15,16].
Шундай қилиб оператив усуллар ва мониторинг ёрамида информацион системадан фойдаланган ҳолда батафсил текшириб эксплуатация жараёнида электр ускуналар ҳолатини диагностик назорат (3.3-расм) қилиш мумкин [17,18].


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling