Кириш I боб


Электр ускуналарининг эксплуатация ишончлилиги ошириш


Download 1.47 Mb.
bet26/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

3.2. Электр ускуналарининг эксплуатация ишончлилиги ошириш.
Электр ускуналарни таъмирлаш формасини такомиллаштиришда аниқ шароитлар ҳисобга олинган холда эксплуатация жараёнида ускуналарнинг тухтаб туриш холатини камайтиришга имконини беради.
Электр маторлар ремонтини ташкил қилиш тизимини куриб чиқиш жараёнида барча хизмат тизими баравариги тухтаб колган деб тасаввур килайлик. Ушбу шароитда хар бир электр ускунани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун бир канча буюртмалар тупланиб қолади.
ЭД ёки технологик ускунанинг ишдан чиқиш холатини бартараф қилиш тўғрисидаги ушбу буюртмалар туплами корхона операторига келиб тушади (3.1-расм).

3.1-расм. Электр маторни таъмирлаш боскичи.

Электр матор ишдан тухтаганда оператор (диспетчер) носозлик туғрисида маълумот беради. Агар имконияти булса опенраторнинг узи носозликни Р01 асосида бартараф килади. Операторнинг имконияти етарли булмаган холда бу хакда мастер-наладчикга (МН) хабар беради, яъни диспечер вазифасини утайди. Уз навбатида МН ЭДни диагностика килади ва нозозликни Р02 бўйича бартарф этади. МН мураккаб холатларда ёрдам учун таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш корхонасига (ТваХКК) диспечер оркали мурожаат қилади. Бунда носозлик Р03 ёрдамида бартараф қилинади.


Электр маторни таъмирлаш тизимида аниқ носозликлар юзага келганда бир эмас, бир нечта буюртмалар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилишига туғри келади. Бундай холатда носозликларни буюртма бўйича бирин-кетин бартараф қилиниши лозим бўлади. Бунда шундай кетма-кетлик бўйича ишлар олиб борилиши керак, яъни ишлаб чикариш шароитида носозликнинг қайси бири куп йуқотишга сабаб булса, уша биринчи навбатда бартараф қилиниши керак.
Барча таъмирлаш тизимлар бўйича жами (λ) ремонт ва техник хизматларни талаб килган электр маторлар сони қуйидагича аниқланади [6,7,8]:
(3.8)
ёки
, (3.9)
Бу ерда: - -мос равишда ойлик, биринчи ва иккинчи техник хизматларнинг талаб окими; -i-машина ремонт қилиш учун талаб оқими; -устахонадаги i-маркадаги машиналар сони; -устахонадаги машина маркаларининг сони.
Туплаган маълумотлари бўйича хизмат кўрсатишда таъмирлаш тизими турли хил имкониятли холатда бўладиши мумкин (3.2-расм).

3.2-расм. Бир каналли барча хизмат тизимининг носозликни бартараф қилиш бўйича имкониятли ҳолатининг схемаси: S0-Барча машиналар тузатилган ва МН звеноси тўхтаб турибди (простаивает).; S1-битта ускуна носоз ва у бартараф қилинмоқда; S2-иккита ускуна носоз, биттаси тузатилмоқда ва иккинчиси навбатда турибди; Sm-барча ускуна носоз, биттаси тузатилмоқда ва қолгани навбатда турибди.
Электроматор (λ1), магнит юргизгич (λ2), автомат ажратгич (λ3) ва бошқа ускуналар бузилиши натижасида носоз ускуналар оқими зичлиги λ келиб чиқади. Таъмирлаш тизими слесарлари ёки операторлари томонидан юқоридагилар ҳисобга олиниб бир қисми, яъни мураккаб бўлмаган носозликлар тузатилади ва у қуйидагига тенг:
, (3.10)
Бу ерда: К-ТваХКК томонидан бартараф қилинган носозликлар улуши (k=0,5); -мос равишда машиналарнинг (маркаси бўйича) ўртача носозликкача ишлаган вақти (соответственно средние нароботки на отказ машин (по маркам)).

Таъмирланган детал ва қисмлар ўрнига носозларини алмашлашни ташкил қилиш ҳисобига таъмирлаш тизимининг буюртмалар сонини камайтиришга эришиш мумкин. Шундан сўнг хизмат кўрсатувчилар (выездное звено) иши енгиллашади, технологик линияларнинг тўхтаб туриш вақти ва махсулот исрофи қисқаради. Натижада таъмирлаш тизими фаолияти улуши ҳисобига фақат мураккаб носозликларни бартараф этиш қолади.


Қуйидаги тенгламадан хизмат кўрсатиш интенсивлиги аниқланади.
(3.11)
Бунда: -битта носозликни бартараф қилишнинг ўртача давомийлиги, соат.
Носозликни бартараф қилиш қурилмаларининг етишмовчилиги туфайли ишдан чиққан машина ва ускуналарнинг навбат кутиб туриши пайдо бўлиши мумкин. Агар биттагина жойида тузатиш гурухи бўлса, битта носозликни бартараф этиш ўртача давомийлиги:
(3.12)
Бунда: –носозлик бошланишидан то таъмирлаш тизимига буюртма тушгунгача булган вакт, соат; -звенонинг буюрма бўйича жунашгача тайёргарлигига кетган вақт, соат; -звенонинг етиб бориши учун йулга кетган вақт, соат; -носозликни бартараф қилишга кетган вақт, соат; ва - мос равишда, манзилгача бўлган оралиқ масофа ва тезлик.

Носоз ускуналарнинг t вақт оралиғида келиб тушиш эҳтимолига бўлган талаб қуйидагича аниқланади:


(3.13)
Бунда: k- t вақт оралиқ учун талаб қилинган носоз ускуналар сони, λ-носоз ускуналарга бўлган талаб оқимининг зичлиги.
Агар улар (носозликлар сони) иккитадан ортиқ бўлса икки ва ундан ортиқ хизмат кўрсатувчи (выездных) звено зарур бўлади.
Технологик тизим звеносининг кейинги иши машиналар тўхтаб туришидан келиб чиққан йўқотишни белгилайди. Шунинг учун звеносининг йўқотиш билан бошқа таққослаб бўлмайди. Шунинг учун оптималлик критерияси қуйидагича аниқланади:
(3.14)
Бунда: ва -махсус звенога эга булган хизмат курсатувчи ва кутувчи машиналар сони.
Юкоридагиларни ҳисобга олиб бартараф қилинган носозликнинг оптимал сонини, яъни битта мастер-наладчик звеноси бажарадиган ишни асослаш мумкин.
Маълумот учун олдиндан машина ва ускуналарнинг носозликкача ишлаш вақти ва ўртача носозликни бартараф қилиш давомийлигини аниқлаш мумкин.
Машина ва ускуналарнинг аниқ ишлаш шароитларидан келиб чиқиб ва ларнинг сон қийматлари кенг диапазонда ўзгариши мумкин. Носозликни бартараф қилиш давомийлиги носозликнинг туридан ташқари хизмат кўрсатиш радиусига ва технологик талабларга ҳам боғлик бўлади. Шунинг учун кайд қилинган қийматлар билан эмас, балки мақсаддан келиб чиқиб ва ларнинг мумкин бўлган барча ўзгаришлар диапазонини эътиборга олган ҳолда амалий ҳисоб-китоблар ўтказилади.
Турли хил маркадаги машина ва ускуналарнинг носозликларини рўйхатга олиш натижасида нинг ўртача қиймати аниқланади.
ни ўтказиш жараёнида ўртача носозликни бартараф қилиш давомийлиги технологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги статистик маълумотлар асосида қабул қилинади: масалан дон йиғиштириш комплекси учун 1,1-3,0 соат қабул қилиш мумкин.
Таклиф қилинган бир неча математик модел элементлари мастер-наладчик (МН) звеносининг оптимал хизмат кўрсатиш радиусини аниқлашга имкон беради. Бунинг учун талаб қилинган қийматларни ҳисобга олиб тўхтаб туриш коэффициенти Кm ни аниқлаймиз. Кейин носоз ускуналар оқими зичлиги λ га боғлиқ ҳолда талаб қилинган хизмат кўрсатиш интенсивлиги аниқланади. 4-формуладан ўртача носозликни бартараф қилиш давомийлиги ва 5-формуладан хизмат кўрсатувчи звенонинг ўртача манзилгача бўлган масофаси аниқланади.
РваТХ пунктига машина ва ускуналарни жойлаштириш ЭДваТТ зичлигига боглик.
Транспорт ҳаражатларини камайтириш ҳамда таъмирлаш тизимининг ишлаб чикариш қувватига мос юклама талаби хизмат кўрсатиш зонасини танлашнинг асосий критерияси. Энергитик сервис корхонасининг иш ҳажми кўплиги капитал қўйилмаларни (капиталовложения) камайтиради, лекин бир вақтнинг ўзида унинг тезкорлиги пасаяди ва машиналарнинг тўхтаб туриши ортади. Аниқ шарт-шароитларни ҳисобга олиб бу муаммога комплекс ёндашиш йўли билан уларни жойлаштириш масаласининг муваффаққиятли ечими.
Куриб чикилаётган масала таъмирлаш тизими фаолиятига боғлик бўлган йиллик эксплуатация ҳаражатларини (транспорт ҳаражатларини ҳисобга олган ҳолда) камайтиришдан иборатдир.
Қишлоқ хўжалигида электр ускуналари экслпуатациясининг 3 хил кўриниши мавжуд: индивидуал ЭТХ (Электротехник хизмат); марказлаштирилган ЭТХ; Аралаш ЭТХ.
Идивидуал ЭТХ куриши хўжаликнинг ўз кучи ва имкониятлари билан ташкил қилинади. Электр тармоқларини кенгайтиришда пудратчи ташкилотлар жалб қилинади.
Бир неча хўжаликда электр ускуналари эксплуатацияси учун марказлаштирилган ЭТХ ташкил қилинади. Хар қандай ЭТХ кўринишдаги ЭТХ структураси самарали бўлиши керак.
Қишлоқ хўжалиги корхона ва хўжаликларида электротехник хизмат кўринишлари бўлиши мумкин: функционал территориал, аралаш.
Функционал ЭТХ да ходимлар мутахассислиги бўйича ва маълум операцияларда иштирок этишади. Худудий структурали бўлса, хўжаликнинг ҳар бир бўлимида ЭТХ участкаси бўлиб, ходимлар шу объектдаги барча ишларини бажаришади. Бундан ташқари аралаш структура ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда худудий структура таркибида махсус (функционал) гуруҳлар мавжуд бўлади. Аралаш ЭТХ да қисман техник хизмат кўрсатиш хўжалик кучи билан бажарилади. Мураккаб ишларгина махсус гуруҳлар ёрдамида бажарилади.
Йирик хўжаликларда (800 ш.э.б.) индивидуал ЭТХ ташкил қилинади. Агар хўжаликда электр ускуналар миқдори 300 ш.э.б. шартли эксплуатация бирлигидан кам бўлса марказлашган ЭТХ ташкил қилинади.
Агар электр ускуналар миқдори Q =300-:- 800 ш.э.б. бўлса аралаш ЭТХ ташкил қилинади. Электр ускуналар миқдорига қараб ЭТХ ходимларининг таркиби ва хизматчилар сони аниқланади. Электр ускуналар миқдорини аниқлашда шартли эксплуатация бирлиги (ш.э.б.) қабул қилинган. Бу 10 КВт ли асинхрон маторни йиллик техник хизмат кўрсатиш учун зарур меҳнат миқдоридир. Ундан ташқари шартли ремонт бирлиги (ш.р.б.) ҳам қабул қилинган. Бу 5 квт ли электр маторни йиллик техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш учун сарфланадиган меҳнат миқдоридир.
Масалан: Электр матор қуввати Р=1 Квт бўлса - 0,67 ш.э.б. Нам, чангли муҳитларда электр матор қуввати Р=10...40 кВт бўлса - 1,13 ш.э.б. Зах хоналарда эса (Р<40 кВт) - 1,38 ш.э.б. Агар шу матор ўта зах кимёвий актив хонада бўлса Р<40 кВт - 1,55 ш.э.б. Шу билан биргаликда 1 км ҳаво электр тармоғи учун ш.э.б. миқдори 3,93 ш.э.б. ни ташкил қилади. Трансформатор пункти 2 трансформаторли бўлса - 3,5 ш.э.б.
Электротехник хизматнинг вазифаси қишлоқ хўжалигида мавжуд электр ускуналари ва машиналарини ишончли ишлашини таминлаш ҳамда хўжаликни иқтисодий саморадарлигини оширишдан иборатдир. Бунинг учун қуйидаги масалалар ечилади: электротехник хизмат ходимларининг малакасини ошириш, иш шароитларини яхшилаш, сифатли электр энергия билан таъминлашни ташкил қилиш, мавжуд ускуналардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ишлаб чиқаришни электрлаштириш ва автоматлаштириш, технологик жараёнларни такомиллаштириш, электр хўжалигини энергетик ва иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, зарур эҳтиёт қисмлар ва ускуналарга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш.
Баъзан аралаш ЭТХ ташкил қилинади.
ЭТХ бошлиги хўжалик бошлиғига бўйсинади ва ЭТХ нинг барча ишларига тўла жавоб беради.
Электр маторларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг вазифасига қуйидагилар киради:
- электр ускуналарини мақсадга мувофиқ ишлатиб самарали эксплуатация қилиш:
- хўжаликни электрлаштириш планини тузиш:
- ЭУ ТХР графигини тузиш:
- эхтиёт қисмлар билан таъминлаш:
- эксплуатацияга ускуналарини қабул қилиш:
- замонавий техналогияни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш:
- электр ускуналарини сақлашни тахлил қилиш:
- ходимлар малакасини оширишни ва ЭТХ якунларини тузишни ташкил қилиш:
- ЭТХ ни техник ҳужжатларини олиб бориш:
- технек хавфсизлик бўйича йўл йўриқ кўрсатиш:
- ЭТХ ходимларининг меҳнат интизомига жавоб беради:
шунингдек қуйидаги хуқуқларга эга:
- электр ускуналари эксплуатацияси бўйича кўрсатмалар бериш:
- йўналиш масалалари бўйича бошлиқ буйруғини тўхтатиш (уни огохлантириш) ишлаб чиқариш технологияси бузилган бўлса, сифатсиз маҳсулот чиқарилган бўлса:
- яроқсиз электр ускуналарини ишлатмаслик, таъмирлаб ремонтга келтирилганларини текшириб олиш, ТХК қоидаларини қупол равишда бузган ходимларни ишдан четлатиш:
- техника хавфсизлиги қоидалари бўйича инструктаж олмаган, малакаси йўқ ходимларни ишга қўймаслик:
- техникадан (транспорт) фойдаланиш:
Электр маторларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари график асосида олиб борилади.
Электротехник хўжалик ходимларининг йиллик меҳнат кўлами электр ускуналар миқдори ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишлари ўтказиш муддатига боғлик. У ҳар бир электр ускунасининг эксплуатация шароити, ишлаши билан аниқланади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling