Кириш I боб
Электр ускуналар профилактикаси ва диагностикаси
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
2.2. Электр ускуналар профилактикаси ва диагностикаси.
Техник диагностика – деганда электр ускунанинг ҳолатини аниқлаш ва техник диагноз қўйиш тушунилади. Назорат қилинадиган ва ўлчанадиган кўрсатгичлар катталигига кўра унинг техник ҳолати баҳоланади, ишга яроқлилиги аниқланади. Натижада электр ускунасининг созлиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Техник диагностика вазифасига ва ечиладиган масалаларига кўра қуйдаги турларга бўлинади: а) Профилактик диагностика (ПД). б) Дифференциол диагностика (ДД). в) Функционал диагностика (ФД). Олдиндан хабар берувчи (ПД) ёки башоратловчи диагностика эксплуатация жараёнида ўз хизмат муддатини ўтаган (ресурси тугаган) носоз деталлар, қисимларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Профилактик диагностика ишлари режали олдини олиб ўтказиладиган техник қаров ва ремонт тизими режасига кўра бажарилади ҳамда системали синовлар ўтказиб турилади. Дифференциал диагностика режали техник қаров ва ремонтда техник хизмат ҳажмини аниқлайди. Бунда умумий ўлчов асбоблари ишлатилади (юқори частотоли ўлчов асбоблари ва ҳоказо. Бунда махсус адабиётлардан фойдаланиб алоҳида олинган ускуналарни носозлиги ва уни бартараф этиш йўллари кўрсатилади. Функционал диагностика электр ускуналарнинг иш ҳолатини, унинг сифатини аниқлашда қўлланилади. Бунда махсус синовлар ўтказилиб, электр ускуналарнинг эксплуатациядаги ҳолати аниқланади. Масалан асинхрон маторларда синов ўтказилаётганда ўтказгич симлари ҳамда изоляция қаршилиги, салт ишлаш токи ва қисқа туташув кучланиши аниқланади. Агар кўрсаткичлар нормадан ортиб кетса, матор ишга яроқсиз деб хулоса чиқарилади. Носозликларни олдини олиб ўтказиладиган диогностика ускунада бўлиши мумкин бўладиган носозликларни олдиндан аниқлайди. Бундан ташқари бир характерли деталлар учун катталикларнинг ўзгариш қонунлари аниқланади. Катталикларнинг ўзгариш тезлигига қараб объектнинг ҳолати аниқланади, носозликларни прогноз қилиш профилактик синовларда хам қисман бажарилади. Хар қандай электр ускуна ток тармоғига бир неча контаклар орқали уланади. Биринчи ток ўтказувчи қисимдан иккинчи қисмга ўтиш жойи контакт ёки уланиш дейилади. Контактнинг асосий катталиги ўтиш қаршилиги (R ут) бўлиб, у назорат қилиб турилади. Уланиш қаршилиги уланиш сифатини аниқлайди. Уланиш кучи уланиш қаршилигига тескари пропарционал боғланган (500-2500 н/см). Уланиш қаршилиги деталлар материалига хам боғлик бўлади. Контактда кучланишнинг тушиши: кумуш-0,01….0,02В: мис-0,01….0,03В; алюминий-0,01…0,04В; темир-0,02…0,05В бўлади. Контакт эксплуатация давомида қизийди. Натижасида у эскиради. Металл юзасининг оксидланиши натижасида унинг кизиши ва ўтиш қаршилиги ортади. Қизиш даражаси кумуш юзаси учун 2400С, қопламасиз мис юзаси учун эса 950С билан чегараланиди. Контактнинг емирилиш даражаси уланиш юзасини аниқлайди. Қўзғалувчи контакт қўзғалмас контактдан 3-5 см масофада бўлади контактда кучланишнинг пасайиши номинал токда милливолтиметр билан ўлчанилади. Диогностик техник қаров жорий ремантда ҳам ўтказилади ва электр ускуналарининг ишга яроқлилиги аниқланади. Техник қаров ва ремонт системасига кўра паст кучланишли аппаратлар диогнотикасида қуйидагилар аниқланади: -ғалтак ва бошқа токли қисимлар изоляциясининг қаршилиги; Rиз0,5 ом-сирпанувчи контактли аппаратларнинг уланиш жойлари учун Uут = 0,07 В. (рубильник, пакетник); -автомат ажратгичларнинг электро магнит расцепителида ишга тушиш токи (А 31; АП50), Автомат ажратгичларнинг иссиқлик расцепителининг ишга тушиши вақтга мос равишда 1 минутдан 30минутгача; ток релеси учун – 20 минут. Электр ускуналар турли қисимлардан иборат бўлиб, улар эксплуатация жараёнида турли тезликда эскириб беради. Хар қандай элементнинг ишдан чиқиши бутун машинани ишламай қолишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун профилактик синовлар (диогностика) ўтказиб турилади. Носозлаклар ўз вақтида аниқланиб ускуна деталлари эҳтиёт қисимлар билан алмашиб турилади. Профилактик синовлар ва ўлчовлар техник қаров ва таъмирлашда алоҳида ўтказилади. Иш ҳажми, муддати завод кўрсатмаларига қараб ва эксплутация тажрибаларига асосланиб аниқланади. Синовларда кўпроқ изолация ҳолатига эътибор берилади. Чунки эксплуатация пайтида электр ускуналарининг тўхтаб қолиши изолациянинг эскириб ишлаш қобилятини йўқолиши туфайли юзага келади. Ҳар бир қурилма ва механизм учун профилактик синов кўлами ва унинг муддати йўриқномага қайд қилинади. Ерга уланиш қаршилиги олдини олиб ўтказувчи техник қаров ва ремонт системасига кўра камида 3 йилда бир марта ўлчанади. Қайта ерга уланишларда Rт<4 Ом бўлиши шарт. Электр изоляция ўлчанганда унинг қаршилиги электр маторлар учун: , Ом (2.7) Изоляциянинг тўла диогностикасида изоляциянинг яроқлилиги. Намлиги абсорбция коэффиценти орқали аниқланади. Агар Кабс=R60/R15 бўлса ва изолация нам бўлса, Касб < 1,3 бўлади. Ёки сиғим турли частотада ўлчанади; 2 Гц (С/2) ва 50 Гц (С/50). Агар С2/С50 < 1,2 булса, изоляция курук, Агар С2/С50 >1,2 изоляция нам бўлади, Юкори кучланишли ускуналар учун изоляция сифати диэлектрик йукотишлар tgb катталигига қараб ҳам аниқланади. Эскирган изоляцияда tgb ортади. 4> Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling