7-жадвал.
Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратишда кичик бизнес субъектларининг улуши, минг киши14
Кўрсаткичлар номи
|
2010 йил
|
2011 йил
|
2012 йил
|
2013
йил
|
2014
йил
|
Янгидан ташкил этилган иш ўринлари
|
950,0
|
956,2
|
973,5
|
970
|
975
|
шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда
|
480,0
|
600,1
|
602,2
|
480
|
480
|
Фоиз ҳисобида
|
50,5
|
62,8
|
61,9
|
49,5
|
49
|
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдаги бандларнинг жами иқтисодиётдаги банд бўлганлар сонига нисбатан улуши, фоизҳисобида
|
74,4
|
74,8
|
75,0
|
75
|
76,5
|
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиёт бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2014 йилдаги 26 %, қишлоқ хўжалигида 45,3 %, қурилишда 6,2 %, чакана товар айланмасида 45,4 %, пуллик хизматда 47 % га тенг бўлган (8-жадвал).
Мазкур соҳанинг иқтисодиётнинг етакчи бўғинига айланишида мамлакатимиз ҳукумати томонидан кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик соҳаси ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим роль ўйнамоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |