Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот мақсади ва вазифалари.
- Татқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари.
- Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили.
Тадқиқот объекти ва предмети. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва уларни прогнозлаш тизимининг фаолияти ҳамда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишни ва уларни прогнозлашни тадқиқ қилишнинг усул ва тамойиллари, шакл ва механизмлари ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш асосида уларни прогноз қилишнинг устувор йўналишлари, шакллари, амалга ошириш механизмлари, қонуниятларининг моҳиятини очиб бериш ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдир. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди: ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг назарий асосларини очиб бериш; асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олишда баъзи ноаниқликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш; ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлашнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; иқтисодиёт тармоқларининг ҳозирги кундаги иқтисодий ҳолати ва уларни ривожлантириш йўналишларини белгилаш; иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнидаги муаммоларини ўрганиш; макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда реал сектори тармоқларининг ўзига хос ўрнини таҳлил қилиш; ижтимоий-иқтисодий ривожанишни таъминловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва прогнозлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Татқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни тадқиқ қилиш ва прогнозлаш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг стратегик концепциясини асослаш. Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. Ҳозирги вақтда иқтисоди ривожланган давлатларни аксарият қисмида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларни прогнозлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бозор муносабатлари тизимида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш масалалари мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг қатор иқтисодчи олимларидан – М.Барабанов, Р.Воронцова, Т.А.Агапова, С.Ф.Серегина, А.Анисимов, Э.Горбунова, М.Ионова, Н.Чекурина, А.Ночевкина ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. Ўзбекистонда эса иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва уларнинг истиқболини белгилаш масалалари энг аввало Президентимиз И.А.Каримовнинг қатор маъруза ва асарларида илгари сурилган. Шунингдек, бундай масалалар иқтисодчи олимлардан М.Ш.Шарифхўжаев, С.С.Fуломов, Қ.Х.Абдураҳмонов, Х.П.Абулқосимов, Р.А.Алимов, А.К.Бедринцев, Б.Б.Беркинов, А.В.Ваҳобов, М.Р.Болтабаев, А.А.Маматов, Н.F.Мўминов, Г.К.Саидова, Н.Т.Тўхлиев, Ш.Ш.Шодмонов, А.Э.Ишмухамедов, С.В.Чепел, О.Х.Хикматов, Б.А.Эркаев, И.О.Якубов ва бошқаларнинг илмий ишларида ўрганилган2. Юқорида келтирилган иқтисодчи олимларнинг илмий изланишлари айнан макроиқтисодий барқарорликни таҳминловчи асосий кўрсаткичларни тадқиқ қилишга ва уларнинг айрим жиҳатларига эътибор берилган. Қараб чиқилган иқтисодчи олимларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини тадқиқ қилишга оид илмий изланишларининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлашни тадқиқ қилишнинг айрим томонлари етарли даражада ўрганилмаганлиги магистрлик диссертацияси учун ушбу мавзунинг танланишини белгилаб берди. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling