Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация таркибининг қисқача тавсифи.
- I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Магистрлик диссертациясининг маълумотлар базаси. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, давлат Статистика қўмитаси, давлат Мулк қўмитаси, матбуотда нашр қилинган статистик ва далилий материаллар, расмий интернет веб сайтлари ва республикамиз олимларининг илмий асарларидан кенг фойдаланилди.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Кириш, учта боб, асосий мазмунни ёритувчи 9 та савол, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Биринчи боб “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва уларни прогнозлашнинг назарий асослари” бўлиб, унда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг назарий асослари, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаш усуллари кўриб чиқилган. Иккинчи боб “Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили” деб номланиб, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи асосий омиллар динамикаси таҳлили, Ўзбекистонда стратегик тармоқларда амалга оширилаётган давлат дастурларининг таҳлили, иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгришларни амалга ошириш – макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим омили эканлиги таҳлил этилган. Учинчи боб “Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш истиқболлари” бўлиб, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўнлишлари, давлат дастурлари орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш йўллари ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари очиб берилган. Диссертациянинг хулоса қисмида илмий асосланган хулоса ва таклифлар берилган. I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ §1.1. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг моҳияти ва назарий асослари. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган самарали иқтисодий сиёсат, энг аввало ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳар томонлама пухта ўйланган ўз тараққиёт йўлимиз – Ўзбек моделининг танлаб олинганлиги ва унинг муҳим тамойилларига оғишмай амал қилиб келинганлиги инқироз шароитида иқтисодиётимиз учун ўзига хос ҳимоя вазифасини бажарди. Айниқса, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танланганлиги, давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги, мамлакатимизда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги, оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилганлиги, аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш ҳамда истеъмол бозорида нархлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги каби омиллар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини сезиларли даражада юмшатишга имкон яратди. Демак, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш деганда ижтимоий соҳада, яъни фан, таълим, медицина, спорт, маданият соҳаларида, иқтисодиёт соҳасида саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, алоқа ва телекоммуникация ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида изчил равишда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръатлари 2000-2003 йиллар оралиғида 3,8-4,2 фоиз, 2004-2006 йиллар оралиғида 7-7,3 фоиз, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5 фоиз даражасида кузатилган бўлса, кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур кўрсаткичга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ, юқорида таъкидлаб ўтилган омиллар орқали мамлакатимизда 2009-2014 йилларда ҳам ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолинди. Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодиётдаги етакчи тармоқларнинг юқори ўсиш суръатлари мустаҳкам замин тайёрламоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига алоҳида эътибор қаратилди. 2000 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини шакллантиришда саноат ишлаб чиқаришининг улуши бор-йўғи 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 24 фоизга етганида яққол кўриш мумкин. Саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр ма ҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этди. Мамлакатимизда ўтган даврларда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: мақсадли дастурларни амалга ошириш; инфратузилмани шакллантириш (сув, газ, электроэнергия, транспорт ва бошқалар); енгил саноат соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; чарм хом ашёсини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни тўла қондириш; қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш; саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш; саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш; маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш; маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш; ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш. Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди. Ташқи савдо айланмаси таркибидаги ижобий ўзгаришлар мустақиллик йилларида мазкур соҳага қаратилган эътибор, хусусан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий сиёсат натижалари ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликкача бўлган даврдаги четга хомашё чиқарадиган ва тайёр маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан бугунги кунда тобора қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қиладиган ва кўпроқ ишлаб чиқаришни техник ҳамда технологик модернизация қилиш учун мўлжалланган юқори технологиялар асосидаги ускуналарни импорт қиладиган мамлакатга айланиб бормоқда. Экспортнинг товар таркибини диверсификация қилиш натижасида мамлакатимиз пахта яккаҳокимлиги оқибати бўлган пахта толаси экспортига қарамликдан халос бўлди. Унинг экспортдаги улуши камайиб, 1990 йилдаги 59,7 фоиздан 2010 йилда 11,3 фоизга тушди”. 2014 йилда экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши қарийб 72 фоизни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган эди. Мустақиллик йилларида давлат бюджети харажатларининг таркиби сифат жиҳатидан ўзгарди. Ҳозирги вақтда давлат харажатлари таркибида кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни амалга оширишни молиялаштириш асосий ўрин тутади. Натижада ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган харажатлар улуши 1990 йилдаги 31,5 фоиздан 2000 йилда 42,5 фоизга ва 2014 йилда 60 фоизга изчил ўсди3. 2014 йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010 йилга нисбатан қарийб 28 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса қарийб 18 баробар ўсди. Қайд этиш жоизки, давлат бюджети харажатларининг 60 фоизи ижтимоий соҳани молиялаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир. Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9 фоиздан 8 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажарилди. Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 59,3 фоизини ташкил этди. Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Фақатгина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига келиб 190 мингтага етди. Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 56 фоизи айни шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, 2000 йилда бу кўрсаткич 31 фоиздан иборат эди. Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган жами саноат маҳсулотларининг 23 фоизи, кўрсатилаётган бозор хизматларининг деярли барчаси, маҳсулот экспортининг 18 фоизи, иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд бўлган аҳолининг 75 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда. Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда. 2014 йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди. Бугунги кунда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат қарзининг ортиб бориши билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётган бир шароитда, Ўзбекистонимиз четдан қарз олиш бўйича пухта ўйланган сиёсат олиб бориши натижасида давлатимиз қарз ҳажмининг улушини нисбатан паст даражада ушлаб қолишга ва ўз мажбуриятларига тўлиқ жавоб берадиган мамлакат сифатида барқарор обрў-эътиборини сақлаб қолишга эришди. 2014 йилда Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзлари миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16 фоиздан ошмагани, бу кўрсаткич эса халқаро мезонлар бўйича “ўртачадан ҳам кам” даражада баҳолангани буни исботлаб бермоқда. Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, кейинги йилларда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга қарамасдан, Ўзбекистонда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиётимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига эришилмоқда. Буларнинг барчаси пировардида халқимиз турмуш фаровонлигининг ўсишига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора мустаҳкамланиб боришига ишончли замин яратади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling