Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


-расм. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тизимининг таркибий тузилиши5


Download 0.77 Mb.
bet9/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

1-расм. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тизимининг таркибий тузилиши5.
Прогноз жабҳаси жиҳатидан халқаро прогнозлардан тортиб корхона ривожини прогнозлашга қадар ўзгаради. Бу ерда қуйидаги гуруҳларни кўриш мумкин.

  • халқаро иқтисодий, жаҳон бозори ва ташқи савдо конъюнктурасини прогнозлари;

  • миллий иқтисодиёт ва тармоқлараро балансни прогнозлари;

  • халқ хўжалиги комплекслари, ёкилги энергетика агросаноат комплекси ва хоказо;

  • халқ хўжалигининг айрим тармоқларини прогнозлари;

  • минтаканинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини прогнозлари;

  • корхона, бирлашма ва фирма фаолиятини прогнозлари.

Прогнозлаш усулларини иккита гуруҳга ажратиш мумкин:
Мантиқий-эвристик усуллар ва моделлаштириш усуллари. Мантиқий усуллар ҳақиқатни мантиқ асосида топишга боғлиқ. Бу гуруҳга тўртта усуллар: формал мантиқ, аналогия, эксперт баҳолаш ва эвристик усуллар киради. Моделлаштириш усуллари математик ва статистик тадқиқотларга, компьютер ёрдамида ривожланиш омиллари ва қонунларини топишга ва эксперимент ўтказишга асосланган. Қуйи гуруҳ сифатида экстраполяция, эконометрик моделлаш, норматив-мақсадли ва имитация усулларини ажратиш мумкин. Комплекс усуллар мантикий-эвристик ва моделлаштиришни биргаликда қўллашни тақозо этади.
Ижтимоий жараёнларни башорат қилиш ва бошқариш қуйидаги асосий вазифаларни кўзлайди:

  1. Истиқболни баҳолаш, жамият ижтимоий тараққиётининг муҳим
    кўрсаткичларини аниқлаш ва унга оқилона ечишнинг самарали
    восталарини белгилаш;

  2. Меъёрларни аниқлаш, истиқболдаги асосий ижтимоий талаб ва уни
    қондириш имкониятларини белгилаш;

  3. Таҳдидларни аниқлаш, жамият ижтимоий тараққиётига акс таъсир
    мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва таҳлил этиш.

Прогнозлаш масштабига кўра макроиқтисодий ва микроиқтисодий башоратларга ажратилади. Тузилиш интервали бўйича оператив, қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Қисқа муддатли прогнозлашда фақат миқдорий ўзгаришлар эътиборга олинади. Узоқ муддатли пргнозлаш ҳам миқдорий, ҳам сифат ўзгаришларга асосланган бўлиб, ўз ўрнида ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин.
Демак, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш истиқболини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардан биридир. Прогнозлаш нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт деган маънони билдиради. Иқтисодий башоратлаш - бу иқтисодий қонунларга илмий ёндошган ҳолда иқтисодий тизимларни прогнозларини тузиш жараёнидир.
Ишлаб чиқариш функциялари баъзи афзалликларга эга: функция ва аргумент ўртасидаги алоқалар аниқроқ баён қилинади; ҳар бир ресурс сарфининг самарадорлиги, шунингдек унинг функцияга абсолют ва нисбатан «мусаффо» таъсири кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш функциясининг афзал турини танлаш ҳам мураккаб масаладир. Ишлаб чиқариш функциясининг тури иқтисодий жараён характерига кўра ўзгаради. Сўнгги проблеманинг мураккаблиги ишлаб чиқариш функциялар конкрет турларини ўрганишни талаб қилади.
Иқтисодий фаолиятни якунловчи кўрсаткич (ялпи ижтимоий маҳсулот, тармоқ маҳсулотининг ялпи ёки соф миллий даромади) фойдаланилаётган ресурслар массасига боғлиқ бўлиб, бундай боғлиқлик агрегацияланган ишлаб чиқариш функцияси ёрдамида тасвирланиши мумкин P=P(x1, x2,..., xn), бунда Р - функция иқтисодий фаолият натижаси; xi - ишлаб чиқаришда фойдаланилган i- ресурсининг ҳажми, iQ.
Ишлаб чиқариш функцияси узлуксиз ва дифференцияланади деб тушунилади. Функцияларнинг ўсиши иқтисодий омилларнинг ўсишига боғлик:
(5)
бунда i - функциянинг i- ресурси бўйича эластиклик коэффициентидир. Яъни
(6)
Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари вақтнинг берилган ҳар бир моментида, яъни ишлаб чиқаришнинг турли ресурслар сарфлари ва маҳсулот чиқариш ўртасидаги боғлиқликда ифодаланувчи технологик шароитлар билан аниқланади.
Ишлаб чиқаришнинг такрор ишлаб чиқариладиган воситалари айни вақтда ҳам маҳсулотлар ва ресурслар ҳисобланади. Шунинг учун барча турдаги ресурсларни икки кичик тўпламга ажратиш мумкин.
Q1 - такрор ишлаб чиқариладиган ресурслар i1 Q1
Q2 - такрор ишлаб чиқарилмайдиган ресурслар i2 Q2.
Умумий ишлаб чиқариш функцияси - бу ишлаб чиқариш доирасининг ички экстремал хусусиятларга эга бўлган ўзига хос моддийлик моделидир.
Ишлаб чиқариш функциялари P=P(x1, x2,..., xn), маҳсулот чиқаришнинг барча ресурслар сарфига боғлиқ максимал мумкин бўлган ҳажмини ифодалайди. Ишлаб чиқариш функцияларининг икки асосий типи: бир-бирининг ўрнини босувчи ресурсли ишлаб чиқариш функциялари ҳамда бир-бирини тўлдирувчи ресурсли ишлаб чиқариш функциялари типлари мавжуддир. Ишлаб чиқариш функциялари ҳам статистик ва оптимизацион ҳолатларда тузилиши мумкин. Биринчи методнинг моҳияти шундаки, унда ишлаб чиқариш функциялари сарфлар ва маҳсулот чиқариш нисбатлари ҳақидаги кузатишларга қайта ишлов бериш асосида тузилади. Иккинчи ҳолатда эса функцияларнинг тури ва параметрлари оптимизацион вазифаларнинг ўзгарувчи параметрлардаги ечимини умумлаштириш натижасида аниқланади.
Ишлаб чиқариш функциясини ўрганишда айрим ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигини баҳолаш, бир хил омилларнинг бошқа омиллар ўрнини босиши, техника тараққиёти каби муаммолар пайдо бўлади (бунда кўп ҳолларда Кобба-Дуглас типдаги икки омилли моделдан фойдаланиш мумкин).
(7)
бунда K- ишлаб чиқариш фондларининг ҳажми; L - меҳнат сарфлари; , ,  - ҳисобланадиган параметрлар.
Ишлаб чиқариш функциясидаги омилларнинг самарадорлиги, функциянинг ҳар бир ўзгарувчи бўйича биринчи тартибли ҳосиласи функцияси билан аниқланади. Хусусий ҳосила бошқа омилнинг миқдори ўзгармас бўлса, омил учун қўшимча маҳсулотни ифодалайди. Бинобарин, энг сўнгги самарадорлик ишлаб чиқариш фондлари учун
(8)
меҳнат учун
(9)
Эйлер теоремасидан фойдаланган ҳолда ялпи маҳсулотни факторлар «улушига» ажратиш мумкин,
(10)
 ва параметрлари асосий ишлаб чиқариш фондлари ва меҳнатга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг эластиклик коэффициенти ҳисобланади:
(11)
Ишлаб чиқариш функциясини кўриб чиқишда пайдо бўладиган нисбатдаги муҳим муаммо ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ишлаб чиқариш кўлами ва унинг концентрациясига боғлиқ ҳолда ўзгаришидир. Реал воқеликда бундай бўлиши мумкин ва унинг уч варианти мавжуд. Ишлаб чиқариш кўламлари кенгайиши билан самарадорлик ўсиши, ўзгаришсиз қолиши, пасайиши мумкин. Кобба-Дуглас ишлаб чиқариш функциясида ишлаб чиқариш концентрациясиинг таъсири параметрлар жамида акс этади. Параметрлар жами бирга тенг бўлса, бу ҳолда ишлаб чиқариш концентрацияси ишлаб чиқариш хажми бир омилнинг унинг миқдорига нисбатан яратилган энг сўнгги самарадорликдан ортиқ бўлишини англатади. Параметрлар жами бирдан кам бўлса, ресурслар ошиши билан ишлаб чиқариш пасайиб борувчи тезликда ўсиб боради.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling