Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби (%) 7
1-жадвал6
Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) таркиби таҳлили (2-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улушига кўра Ўзбекистон Россия Федерацияси, Япония ва Франция давлатларига яқин туради. 2014 йилда иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10,9 фоизга ўсди ва АҚШ доллари ҳисобида 14 миллиард 600 миллион долларни ташкил этди. Бунда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки 3 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди. Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-йилга фаол иштирок этаётгани барчамизга алоҳида мамнуният бағишлайди. Биргина ўтган йилда бундай инвестициялар ҳажми 10,3 фоизга ўсиб, 4 миллиард 300 миллион долларни ёки жами инвестициялар ҳажмининг қарийб 30 фоизини ташкил этди. 2-жадвал. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби (%)7 Ўтган йили тижорат банкларининг инвестициявий фаолияти ҳам кенгайди. Улар томонидан 1 миллиард 700 миллион доллар ёки 2013 йилга нисбатан 20 фоиз кўп инвестициялар йўналтирилди. Жами инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб 40 фоизи машина ва ускуналар харид қилишга сарфланди. Таққослаш учун маълумотлар келтирадиган бўлсак, ялпи инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши Россия Федерациясида 21%ни, Японияда 17 фоизни, Францияда 24%ни, Хитой Халқ Республикасида эса 40 фоизни ташкил этган. Ўтган 2014 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар дастури давом эттирилиб, ундан ўрин олган муҳим чоралар ва тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносиблик янада мустаҳкамланди, иқтисодиётимиз модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланди. Маълумки, жаҳон амалиётида мамлакатларнинг йиллар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиши уларда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари орқали аниқланади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – бу миллий иқтисодиётда муйян давр (масалан, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархларидаги ифодасидир. ЯИМнинг ўсиш суръати одатда олдинги йилга нисбатан фоизларда ўлчанади. Жумладан, 2014 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти олдинги йилга нисбатан 8,1 фоизга ўсиб, унинг мутлақ ҳажми 144,9 трлн. сўмга тенг бўлди (2-расм). Расмдан кўринадики, мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръатлари барқарор тарзда бормоқда. Агар ўртача ўсиш суръатлари 2000-2003 йилларда 4 фоиздан, 2004-2006 йилларда 7,3 фоиздан, 2007-2008 йилларда эса 9,2 фоиздан юқори даражада кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич кейинги беш йил давомида 8,2 фоиздан юқори бўлмоқда. Албатта, бу ўринда дунёдаги мураккаб вазият – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг рўй бериши, унинг жаҳондаги барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Чунки, мамлакатимизда чуқур ўйланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда изчил равишда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат глобал инқирознинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини аҳамиятли даражада “юмшатиб”, шундай мураккаб шароитда ҳам ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақланиб қолишини таъминлади. Шунга кўра, агар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй бермаганида Ўзбекистондаги ўсиш суръатлари янада юксакроқ бўларди, дейишга етарли асос бор. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling