Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


-жадвал. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларидаги ўсиш суръатлари, фоизда10


Download 0.77 Mb.
bet13/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

3-жадвал.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларидаги ўсиш суръатлари, фоизда10



Кўрсаткич

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

Саноат ишлаб
чиқариши

12,7

9,0

8,3

6,3

7,7

8,8

8,3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш

4,5

5,7

6,8

6,6

7,0

6,8

6,9

Чакана савдо
айланмаси

7,2

16,6

14,7

16,4

13,9

14,8

14,3

Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш

21,3

12,9

13,4

16,1

14,2

13,5



15,7

Жадвалдан кўринадики, юқорида баён этилган мураккаб ва қийин шароитда ҳам иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларида иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатлари сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга, кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,7 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 54,0 фоизни ташкил қилди. Ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда чакана товар айланмасининг 2013 йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсиши кузатилди.


Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш;

  • бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажариш;

  • ички талабни аҳоли бандлиги ва реал даромадларининг ошишини таъминлаш ҳисобига рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга ошириш;

  • қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, қишлоқ хўжалигида илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш кўламининг кенгайтириш;

  • республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга ошириш.

Бугунги кунда иқтисодиётни барқарорлаштиришга кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллантириш, бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқариш механизмини ихтисослаштириш, иқтисодий қонунлар мутаносиблигини таъминлаш орқали эришиш мумкинлиги амалда яққол намоён бўлмоқда.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling