Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ. § 2.1. Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг таҳлили.
I боб бўйича хулоса
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш деганда ижтимоий соҳада, яъни фан, таълим, медицина, спорт, маданият соҳаларида, иқтисодиёт соҳасида саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, алоқа ва телекоммуникация ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида изчил равишда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. 2014 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади: 1) ишлаб чиқариш усули; 2) харажатлар усули; 3) даромадлар усули. Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларда истиқболни олдиндан кўра билишнинг илмий турларидан бири прогнозлашдир. Прогноз - деб яқин келажакда объектнинг эҳтимоллик ривожланиш йўналишлари ва натижаларини илмий усул асосида кўрабилишга айтилади. Прогнозлаш соҳалари кенг ва турлича. Жумладан, географик, геология, экология, биология, медицина соҳасини прогнозлаш, фан ва техника, иқтисодиёт, ижтимоий жараёнларни, харбий ва ташқи сиёсий аҳволни, қонунчилик, маданий-эстетик сохаларни прогнозлаш мумкин. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали вариантлари хақидаги прогноз ахбороти комплекс дастурлар тузиш учун асос қилиб олинади. II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ. § 2.1. Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг таҳлили. Кейинги йилларда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга қарамасдан, Ўзбекистонда олиб борилаётган самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиётимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига эришилмоқда. Буларнинг барчаси пировардида халқимиз турмуш фаровонлигининг ўсишига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора мустаҳкамланиб боришига ишончли замин яратади. 1-жадвал маълумотларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг тармоқ тузилишини кўриб чиқамиз. Авваламбор республикамизда барқарор иқтисодий ўсиш тенденциясига эришилганлиги ва ЯИМ 2007 йилдан 2014 йилга қадар 8 фоиздан кам бўлмаган иқтисодий ўсганлигини қайд этиш зарур. 2014 йилда ЯИМнинг 25 фоизи саноат тармоқларида, 17 фоизи қишлоқ хўжалигида, 7 фоизи қурилиш соҳасида ва 54 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида яратилди. Иқтисодиёт ривожланиши, реал секторда ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиб бориши билан саноат ва айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ортиб борилиши жаҳон иқтисодий тарихида кузатилган ҳодисадир. Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда саноат тармоқларининг ЯИМ даги улуши ортиб бораётганлиги прогрессив таркибий силжишдан далолат беради. Қўшилган қийматлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланган ЯИМ таркибига соф билвосита солиқлар, яъни давлат бюджетига тушган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи тўловлари билвосита солиқлар билан давлат бюджетидан ишлаб чиқарувчиларга берилган субсидиялар ўртасидаги фарқ ҳам қўшилади. Соф солиқларнинг ЯИМдаги улуши 2010 йилда 8,6 фоизни, 2011 йилда эса 7,8 фоизни, 2012 йилда эса 7,5 фоизни, 2013 ва 2014 йилларда эса 7 фоизни ташкил этмоқда. Соф солиқларнинг ЯИМдаги улуши камайиб боришини ижобий тенденция деб баҳолаш мумкин (1-жадвал). Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling