Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 0.77 Mb.
bet7/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari

S = Sp + Sд + Sx (5)
Бу ерда: Sp - хусусий жамғармалар; Sд - давлат жамғармалари;
Sx - бошқа мамлакатлар жамғармалари.
Бунда хусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (TR), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (N) солиқлар (T) ва истеъмол (С) харажатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади.
Sp = (У + TR + N - T) – C (6)
Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади:
Sg = (T - TR - N) – G (7)
Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (BТ) билдиради:
BТ = - Sg (8)
Бу ерда: BТ – бюджет тақчиллиги миқдори.
Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.
Sx =M – X ёки Sx = -Xn (9)
Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик ундан хорижий шериклар томонидан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
Sp = Sд + Sx = (У + TR + N –T ) -C + ( T – TR – N )) - G + (-Xn) (10)
ёки
Sp + Sd + Sx = У - C - G – Xn (11)
S = C + I + G - Xn - C - G – Xn (12)
S = I (13)

Демак, иқтисодиётдаги инвестиция харажатлари нафақат ички жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунё жамғармалари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда олиши учун яратилган шарт-шароитлар хорижий инвесторлар оқимининг ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир.
Макроиқтисодий статистика ва таҳлилда узоқ давр мобайнида ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидан баравар фойдаланиб келинди. Ҳар иккала агрегат кўрсаткич ҳам мамлакатдаги иқтисодий фаоллик даражасини характерласада капитал ва ишчи кучи миграцияси мавжудлиги сабабли улар ўзаро фарқ қилишади.
Бугунги кунга келиб Миллий ҳисобчилик тизимини қўллайдиган деярли барча давлатларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олинди.
Кўпгина иқтисодий адабиётларда “ЯИМ га ишлаб чиқарилишида қўлланилган ресурслар қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар, мамлакатнинг жуғрофий ҳудудида яратилган пировард товарлар ва хизматларнинг бозор баҳолари йиғиндиси”4 деб таъриф бериб келинган. 1993 йилда қабул қилинган БМТ МҲТнинг янги талқинига кўра Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тушунчасига аниқликлар киритилди.
Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММ да айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.
Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади. Якуний товарлар ва хизмртларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди.
Қўшилган қиймат товарларни сотшдан фирма олган даромад билан бошқа фирмалардан хом ашё ва ярим фабрикатлар сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.
Ишлаб чиқариш усулида аниқланган ЯИМ кўрсаткичиниг структурасини ва ундаги силжишларни таҳлил қилиш жуда муҳим хулосалар беради. Алоҳида тармоқларнинг мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматдаги улуши, бу улушнинг ўзгариши бу мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва кутилаётган истиқболига баҳо бериш имконини беради.
Қўшилган қийматлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланган ЯИМ таркибига соф билвосита солиқлар, яъни давлат бюджетига тушган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи тўловлари билвосита солиқлар билан давлат бюджетидан ишлаб чиқарувчиларга берилган субсидиялар ўртасидаги фарқ ҳам қўшилади.
Ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш матиқидан келиб чиқиб ЯИМнинг таърифини қуйидагича берсак бўлади: ЯИМ мамлакат резидентлари томонидан унинг иқтисодий ҳудудида янгидан яратилган қийматлар йиғиндисидир.
ЯИМни ҳисоблашнинг иккинчи усули харажатлар бўйича ҳисоблаш усули деб аталади
Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
в) истеъмол хизматлари тўловига.
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгариши.
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G).
Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
Соф экспорт (Хп): мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
ЯММ ни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ЯИМ = С + I + G + Хn (14)

ЯИМ нинг харажатларга кўра таркиби яратилаётган қўшилгаг қийматнинг қанчачи истеъмлга, қанчаси жамғаришга кетаётганлигини аниқлаш , иқтисодий ўсиш имкониятлари ва сифатига баҳо бериш имконини беради. ЯИМ ни харажатлар усулида ҳисоблаш хусусиятларидан келиб чиқиб ЯИМ- уй хўжаликлари, фирмалар, ҳукумат томонидан яратилган товарлар ва хизсатларни якуний сотиб олишга қилган харажатлари плюс соф экспорт харажатлари деб таъриф беришимиз мумкин.
ЯИМ ни ҳисоблашнинг учинчи усули даромадлар усули, ёки тақсимот усули деб аталади. ЯИМ ни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.
ЯИМ ни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
-соф билвостиа солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
- ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди
- Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
Нокорпоратив корхоналар - кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси (Р1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари(Р2) +амортизация (А);
ЯИМ ни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling