Татқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга бағишланган қатор маъруза, асарлари ва фармонлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш бўйича қатор қарорлари ташкил этади. Диссертацияда илмий мушоҳада, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил қилиш, қиёсий таққослаш, илмий-мантиқий умумлаштириш усуллари қўлланилган.
Татқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Ушбу диссертация материалларидан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш масалаларини ишлаб чиқиш амалиётида қўлланиши мумкин. Мазкур диссертация натижаларидан Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти», «Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни прогнозлаш», «Минтақавий иқтисодиёт», «Макроиқтисодиёт» каби фанлар, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларни прогнозлашга қаратилган махсус курслар орқали бир қатор мавзуларни ўқитиш, амалий машғулотлар олиб бориш, шунингдек, мазкур муаммони тадқиқ этишга бағишланган изланишларда илмий ва услубий маълумотлар сифатида фойдаланиш мумкин.
Магистрлик диссертациясига оид илмий изланишлар республика илмий-амалий конференцияларида – “Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили” ва “Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили ” мавзуларида эълон қилинган.
Татқиқотнинг илмий янгилиги. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари яхлит равишда таҳлил этилган бўлиб ва уларни прогнозлашнинг хусусиятлари ўрганилган, ушбу жараёнларнинг мазмуни қуйидагиларда ўз аксини топган:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари илмий қиёсий таҳлил этилди;
иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаш объектив зарурият эканлиги асосланган;
ижтимоий-иқтисодий ривожланишда таркибий ўзгаришлар жараёнини фаоллаштириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича илмий таклифлар берилган;
Do'stlaringiz bilan baham: |