Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
§ 1.2. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Download 0.77 Mb.
|
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari
§ 1.2. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган самарали иқтисодий сиёсат, энг аввало ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳар томонлама пухта ўйланган ўз тараққиёт йўлимиз – Ўзбек моделининг танлаб олинганлиги ва унинг муҳим тамойилларига оғишмай амал қилиб келинганлиги инқироз шароитида иқтисодиётимиз учун ўзига хос ҳимоя вазифасини бажарди. Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради: Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий дароимад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари; мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари; ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар (Меҳнат унумдорлиги, Фонд қайтими); давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари; ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси; аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар. Давлат бюджети тақчиллиги ва инфляция сурати каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД, С, S кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими(МҲТ) ташкил этади. Мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, унга тизимли баҳо бериш учун юқорида санаб ўтилган барча кўрсакичлардан фойдаланиш зарур, акс ҳолда бир томонлама ёндошувга йўл қўйилиши мумкин. Макроиқтисодий статистика ва таҳлилда узоқ давр мобайнида ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидан баравар фойдаланиб келинди. Ҳар иккала агрегат кўрсаткич ҳам мамлакатдаги иқтисодий фаоллик даражасини характерласада капитал ва ишчи кучи миграцияси мавжудлиги сабабли улар ўзаро фарқ қилишади. Бугунги кунга келиб Миллий ҳисобчилик тизимини қўллайдиган деярли барча давлатларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олинди. ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат. ЯИМ нинг «ички» деб аталишига сабаб унинг мамлакат резидентлари томонидан яратилишидир. Элчихоналар ва ҳарбий базалар ўзлари тегишли бўлган мамлакатларнинг иқтисодий макони бўлиб қолаверадилар. Айнан шу жиҳат ЯИМни ҳисоблашда иқтисодий ва жуғрофий ҳудуд ўртасидаги фарқ деб қаралади. ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади: 1) ишлаб чиқариш усули; 2) харажатлар усули; 3) даромадлар усули. Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади. ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир. ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида тасаввур этиш мумкин: ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган даромадлари - норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари. ЯИМ ва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди. Нархлар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун: - дефлятор (Пааше индекси); истеъмол нархлари индекси(Ласпейрес индекси); саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим. Дефлятор кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисоблаганади: Qi1 Pi1 Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling