Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш


Download 67.45 Kb.
bet10/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1

Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш. Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш деганда қўлзма асарнинг таркиби ва мазмунини таҳлил қилиш, тушунтириш, ғоявий-сиёсий савияси ва илмий қийматини аниқлаш масалалари англашилади.
Қўлёзма асарнинг илмий қийматини унда нималар баён этилганлиги, воқеа-ҳодисаларга муаллифнинг холис муносабати, келтирилган далил ва маълумотларнинг тўғрилиги ва олдинга сўрилган фикр ва ғоялар билан белгиланади.
Тарихий асарнинг асл нусха, оригинал бўлиши ёки компилятив–яъни бошқалар маълумотларни териб ёки айнан келтириши, тўла ва ноқислиги, қисқалиги, воқеаларнинг қай тарзда баён этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Илмий тадқиқотларда оригинал ва мўътабар қўлёзмаларга таяниб иш олиб бориш ҳар бир далил ва маълумот, рақамлар энг ишончли, нодир, бирламчи манбалардан олиниши керак. Бошқалар китобида келтирилган маълумотлардан сақланиш лозим.
Ўтмиш жамият шароитида ёзилган асарларнинг муаллифлари кўпинча ўзлари келтираётган далиллардан тўғри хулоса чиқармайдилар, уларнинг фикрларида ноаниқлик, чалкашлик ва қарама-қаршилик ҳам учрайди. Бу табиий ҳол, албатта чунки улар яшаб ижод этган муҳитнинг ўзи қадирятлар билан ажралиб турар эди.
Ёзма манбаларда қарама-қарши фикрлар билан бир қаторда холисона мулоҳазалар ҳам учрайди. Бундай пайтларда муаллиф кўпинча ўз фикр ва мулоҳазаларини пардозли иборалар ва истиорали сўзлар орасига яширади, гороскоп – одам туғилганда унинг тақдирини ёки бирон улуғ шахс иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган муҳим воқеанинг натижасини сайёраларнинг ўша пайтдаги ҳолати ва ўрнига қараб махсус жадваллар воситасида олдиндан белгилаш, шунингдек, кўп аср аввал бўлиб ўтган ва айнан муаллиф баён қилмоқчи бўлган воқеага ўхшаш фактларни мисол тариқасида келтириш йўли билан баён этганлар.
.
Ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги тартибда тушунтиришни энг маъқул ва самарали илмий методологик услуб деб ҳисоблайман.
Кодикологик маълумот.Кодикологик маълумот ёки таҳлил деганда ёзма манба, унинг муаллифининг номлари ва ноёб қўлёзмалар тўғрисидаги маълумотларни баён этиш тушунилади. Бундай маълумотлар 5 дан 9 гача бўлиши мумкин. (Бундан ортиқча маълумот талабани эътиборини сусайтириши мумкин). Булар кодикологик ёки қўлзма тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади. Кодикология сўзи лотинча ñоdex-кодексдан олинга бўлиб қўлёзма китобнинг ўзига хос хусусиятларини англатади.
Кодикологик маълумотлар асар номидан ташқари яна қуйидагилардан иборатдир:
Муаллифнинг номи (ҳаёт йиллари);
Асарнинг яратилган вақти;
Қўлёзманинг тартиб рақами ва сақланаётган жойи;
Энг қадимги қўлёзманинг яратилган вақти ва жойи;
Қўлёзманинг варақлар сони ва ўлчами.
Уларнинг айримларини Б.А.Аҳмедов манбанинг ташқи белгилари-қўлёзма муқоваси, қоғози ва хатидан ташқари асарнинг ёзилган вақти, жойи, муаллифи, ёзилиш сабаблари, асар ёзилган вақтдаги ижтимоий-сиёсий муҳит, деб тушунтиради1.
Булар қўлёзма асар тўғрисидаги энг ихчам кодикологик маълумот ҳисобланади.
Педагог ўрганилаётган манбанинг илмий аҳамиятидан келиб чиқиб, яна қуйдаги қўшимча маълумотлар билан тўлдириш мумкин ва уларни қўлёзма асар тўғрисидаги батафсил маълумотлар деб аташимиз мумкин. Улар қуйидагилардир:
Ҳаттотнинг номи ва хат тури;
қўлёзманинг кўчирилган жойи;
Палеографик хусусиятлари (сиёҳи, қоғози ва қўлёзманинг ўзига хос хусусиятлари);
қўлёзма хотимаси-калофон.
Педагог-мутахассис ўз билим савиясига кўра ва ихтиёри билан бу маълумотларнинг барчасини ёки улардан айримларини танлаб талабаларга тушунтириши мумкин. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрасатадики, бир манба, қўлёзма китоб, битик тўғрисида 60 дан зиёд техник, кодикологик маълумот мавжуд. Албатта буларнинг аксарияти фақат соф илмий академик тадқиқотларда истифода этилади.
Олий таълим тизимининг тўртинчи босқичи учун асар тўғрисидаги 9 та эслатилган кодикологик маълумотларни кифоя деб ўйлаймиз.
Асар муаллифи ва унинг яшаган даври. Қўлзмадаги асар муаллифи ва унинг яшаган даври тўғрисида ихчам маълумот келтирилиши зарур. Одатда шарқ тарихчилари номлари ихчам тарзда ва тўла келтирилиши, имкон даражасида номлар оригиналда яъни араб алифбосида берилиши керак. Муаллифнинг тўғилган йили ва вафоти, яратган асосий асарлари, уларнинг қисқача мазмуни келтирилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, муаллиф яшаган давр, жамият тўғрисида ҳам талабаларга тушунча бериш зарур.
Асарнинг таркиби ва мазмуни таҳлили.Талабаларга манбанинг кодикологик хусусиятларидан ташқари ёзма манбалардаги асарнинг таркиби ва умумий мазмунини ҳам тушунтириш лозим. Буларни Б.А.Àҳмедов манбанинг ички белгилари деб атаган2. Асар мазмуни ва унинг таркибини тушунтиришда педагоглар талабаларга қуйидаги илмий маълумотларни бериши зарур деб ҳисоблайман.
Асарнинг умумий характери;
Асарнинг таркибини таҳлили;
Асарнинг мазмунини таҳлил қилиш, ғоявий-сиёсий савияси ва илмий қийматини аниқлаш масалалари назарда тутади;
Асарнинг ўзига хос хусусиятлари;
Асарнинг ўз соҳасига қўшган янгилиги ва унинг илмий аҳамиятини аниқлаш.
Манбадаги асарнинг умумий характери. Манбадаги асарнинг умумий характери деганда, асар мазмунининг умумий тарихга, масалан, «Тарихи Табарий», «Равқат ус-сафо», «Жоми ут-таворих» каби асарларга хос хусусиятларини аниқлаш назарда тутилади. Ёки сулолалар тарихи-«Тарихи Байҳақий», «Тарихи салотини манғития» каби асарларга хос хусусиятларни аниқлаш тушунилади.
Булардан ташқари яна хотира характердаги манбалар-«Темур тузуклари», «Бобурнома», «Тарихи Рашидий» каби асарлар хусусиятлари ҳам мавжуд.
Соф тарихий асарлардан ташқари манба сифатида яна тазкиралар-шоирлар, адиблар ва тассавуф намоёндалари тўғрисидаги мажмуалар ҳам катта илмий тарихий аҳамиятга эга.
Дин намоёндалар тўғрисида агиографик характердаги асарлар ҳам муҳим тарихий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Булардан ташқари ёзма ёдгорликлардан, айниқса, мактублар ва ҳужжатлар намуналаридан манбашунослик дарсларида ва шу соҳага оид махсус тадқиқотларда фойдаланиш мумкин3.
Бу ерда келтирилган асар характери тўғрисидаги маълумотлар бакалаврлар учун кифоя деб ҳисоблайман. Ёзма манба ва ундаги асар тўғрисидаги бошқа тафсилотлар махсус илмий тадқиқотларда истифода этилади.
Асар таркибининг таҳлили. Анъанага кўра, тарихий асарлар «Бисмиллоҳи Раҳмону Раҳим» сўзидан кейин ҳамд, таҳмид – Аллоҳга ҳамду сано билан бошланади. Сўнгра наът - Муҳаммад Пайғамбарнинг таърифи, мақтови битилади. Яна тўрт саҳобалар – Халифаи Рошидин яъни тўғри йўлдан юрган халифалар - Абубакр Сиддиқ, Умар, Усмон ва Алиларнинг мадҳи ўрин олади. Шундан кейин тарихчи ўз асарига ҳомийлик қилган шахсни улуғлайди. Алоҳида ибора «Аммо баъд» сўзидан сўнг муаллиф ўзи ва ёзмоқчи бўлган асари тўғрисида ихчам маълумот ёки шу хусусида айрим тафсилотларни зикир этади. Буни муаллифлар муқаддима ёки дебоча деб атайдилар. Мана шундан сўнг асарнинг асосий мазмуни баён этилади. Тарихий асарларда асосан икки услубда воқеалар баён этилади.
а) Хронологик тартибда яъни йилма-йил. Бу тартибда «Тарихи Табарий», «Мужмали Фасихий», «Матлаъ ас-саъдайн» ва «Бобурнома» каби асарлар яратилган.
б) Тарихий асарларда энг муҳим воқеалар алоҳида сарлавҳа остида баён этилади.
Бундан ташқари турли ҳудудларда юз берган воқеалар алоҳида баён этилиши мумкин. Яна айрим тарихий асарларда юқоридаги усуллар аралаш ҳолида ҳам келиши мумкин.
Манбанинг мазмунига қараб таҳлил этиш. Ҳар бир асарнинг мазмуни муаллифнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб ёритилган билади. Манбадаги асарнинг мазмунини ёритиш жуда муҳим ва маъсулиятли иш бўлиб, китоб билан тўла танишиб чиқишни тақазо этади. Педагог-мутахассис ёзма манбалардаги асарнинг бой мазмунини талабаларга иҳчам ва лўнда тарзда баён этиши зарур. Бунда ёзма манбалар тўғрисидаги мавжуд тавсиф-каталоглар ҳамда энциклопедик маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Умумий тарихга оид асарларнинг аксариятида воқеалар баёни ўз хусусиятига кўра икки хил бўлиши мумкин:
а) Бошқа тарихчилар томонидан баён этилган воқеалар зикирини муаллиф ихчам ҳолда ёки айнан келтирилади. Асарнинг бу қисмини компиляция яъни ўзлаштирма деб аталади. Компиляция сўзи инглизча ñompilе-тузмоқ маъносини англатади.
б) Муаллифнинг шахсан ўзи маълумот йиғиб воқеаларни баён этган қисми оригинал, янги қисми деб аталади
Манбанинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш. Ёзма манбалар тўғрисида талабаларга маълумот беришда уларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрасатиш жуда муҳимдир. Чунки ҳар бир манба, асар албатта бошқалардан қатор хусусиятлари билан, қайси воқеаларни баёни мавжудлиги билан, қай тарзда баён этилиши билан, қандай манфаатларни ифода этгани билан ўзаро фарқланиб туради. Асарнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашда унинг қандай тарихий асарларга ўхшашлиги, улардан фарқи, ҳамда қандай манбалардан фойдаланиб яратилганлигига алоҳида эътибор бериш зарур.
Асарнинг ўз соҳасига қўшган янгилиги ва унинг илмий аҳамиятини аниқлаш.Ёзма манбадаги асар мазмунининг таҳлили, унинг тарих фани тараққиётига қўшган янгилиги, ҳиссаси билан белгилаш билан якунланади. Яъни қайси воқеалар биринчи бор ёритилган. Аввалги ёритилган воқеалар баёни қай тарзда талқин этилган. Асарда баён этилган воқеалар юртмиз тараққиётига қай тарзда таъсир этган. Айнан шу масалалар асарнинг юртмиз тарихини ўрганишдаги илмий аҳамиятини очиб беришга хизмат қилади.
Манбанинг ўрганилиши, унинг тарихнавислиги Манбанинг ўрганилиши, унинг тарихнавислиги махсус қўшимча тарихнавислик фанида қай даражада ёритилганлигини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бўлажак педагоглар ушбу манбалар устида мустақил тадқиқот олиб боришлари учун илмий асос яратилади. Манбанинг ўрганилиш тарихи махсус тарихнавислик ёрдамчи фанида тадқиқ этилса-да, манбашуносликда ҳам унинг тўғрисида ихчам маълумот бериш зарур деб ўйлайман.
Бунда асосан манбанинг қўлёзмалари қай даражада ўрганилгани, асарнинг асл матни, замонавий матбаа усулида-факсимиле, литографик ва терма тарзда чоп этилганми, ношир яъни нашрга тайёрловчи номи, нашрга ёзилган сўз боши, илова қилинган изоҳлар ва кўрасаткичлар мавжудлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир.
Манбанинг ўрганилиши, тарихнавислиги охирида асардаги маълумотлар қандай махсус тадқиқотларда, дарслик ва қулланмаларда ёритилганлиги баён этилади.
1.4. Авеста-Зороастризм – отишпарастлик, милоддин аввалги VI– милоднинг VI асри динининг муқаддас китоби бўлиб, милоддин аввалги VI - милоднинг VI асрларида ёзилган, Эрон ҳамда ўрта Осиё халқларининг қадимги маданияти, эътиқоди, тили, адабиёти ва қисман тарихини ўрганишда асосий манба ҳисобланади.
Асарнинг ёзилган жойи ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар француз Ж.Дармстетер, Oзжарбайжон олими И.Алиев “Авеста” Мидия - ҳозириги Эроннинг шимолий-ғарбий қисми ва Озарбайжонда ёзилган, кўпчилик В.В.Струве, С.П.Толстов, Ф.Альтхайм ва бошқалар Амударё бўйида жойлашган вилоятларда, Балх ва Хоразм оралиғида яратилган, деб ҳисоблайдилар. Охирги фикр сўнгги вақтларда Эрон олимлари, масалан Иброҳим Пур Довуд тарафидан ҳам эътироф этилди.
“Авеста” матни тўлиқ сақланмаган. Бизгача, унинг жуда оз қисми етиб келган, халос. Маълумки “Авеста” Каёний ҳукмдорлардан Гиштосп – Виштосп замонида китоб ҳолига келтирилган. Ривоятларга қараганда, унинг гатлар деб аталувчи асосий қисми худо Заратуштра томонидан ёзилган ва Масъудий, Табарий ва Берунийларнинг сўзларига қараганда, 12 000 ҳўкиз терисидан тайёрланган махсус пергаментга олтин ҳарфлари билан ёзилган. Ўша вақтларда унинг уч нусхаси мавжуд бўлган, лекин бир нусхаси Искандар Зулқарнайннинг амр-фармони билан ёзиб юборилган. Иккинчи нусхасини Юнонистонга олиб кетилган, учинчи нусхаси эса оташпарастлар динига ўта эътиқодли бўлган кишилар қўлида сақланиб қолган, лекин бу нусха тўлиқ эмас.
Асарнинг сақланиб қолган қисмларини тўплаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари Парфия подшоси Валгаш 111 (148-192 йй.) ҳамда Сосонийлар (милоднинг 111 асри) даврида ҳам давом эттирилди. “Авеста” сосоний Шопур 11 (309-379) даврида тартибга солинди, изоҳлар ва қўшимчалар (занд) билан бойитилди ва тўла китоб ҳолига келтирилиб, асосий қисмлари паҳлавий тилига таржима қилинди. Бу китоб “Занд Авеста” номи билан машҳур.
Афсуски, “Занд Авеста” ҳам бизнинг замонимизгача тўла ҳолда етиб келмаган. Унинг бир қисми Искандар Зулқарнайн юришлари вақтида, бошқа бир қисми эса араблар истилоси (674-715 йй.) вақтида йўқ қилинган. Асарнинг бизгача етиб келган қисми, профессор Е.Э.Бертельснинг маълумотига қараганда4, 83 000 сўздан иборатдир. У асосан тўрт қисмдан – ясна, яштов, висперед, вендидад ташкил топган. Ясна таркибига кирган гат деб аталадиган қўшиқлар “Авеста”нинг энг кўҳна ва қимматли қисмларидир.
“Авеста”нинг қўшиқлари ва қиссалари Абулқосим Фирдавсийнинг (тахм.940-1030 йй.) “Шоҳнома” достонига манба бўлиб ҳизмат қилган.
“Авеста” нисбатан яхши ўрганилган (К.Залемен, Х.Бартоломей, Е.Э.Бертельс, В.В.Струве ва бошқалар). У француз (Анкетель дю Перрон, Й.Дармстетер), рус (К.А.Коссович), инглиз (Л.Х.Майлс), Лания (А.Христенсен) ва форс (Иброҳам Пур Довуд) тилларига таржима қилинган. Унинг Копенгагенда (Дания) сақланаётган ягона нусхаси асосида тайёрланган фотоматни 1937-1944 йиллари олти жилд қилиб нашр этилган.

“Хвадай намак” (“Подшоҳнома”) қадимги Эроннинг 627 йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётидан баҳс этувчи афсонавий тарихий асар бўлиб, паҳлавий тилида ёзилган. Сосонийлардан Яздигард 111 (632-651 йй.)га яқин киши томнидан 632-637 йиллар орасида ёзиб тамомланган. Асар айниқса Аҳамонийлар, Ашконийлар ва Соснийлар тарихи бўйича муҳим манбалардан ҳисобланади.


“Хвадай намак”нинг ўзи ҳам, машҳур шоир, олим ва таржимон Абдуллоҳ ибн Музаффар (721-757 йй.) тарафидан қилинган таржима (“Сияр ал-мулук” деб аталган) ҳам бизгача етиб келмаган. Лекин унинг айрим парчалари Яъқубий (897 ёки 905 йили вафот этган), ибн Қутайба (828-889 йй.), Табарий, ибн ал-Асир, шунингдек Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида сақланган.
“Матакдани хазар датастан” (“Бир минг нафар ҳуқуқий ажрим”) паҳлавий тилида ёзилган (У111 аср) бўлиб, унда Эроннинг Сосонийлар давридаги давлат тузулиши ва унинг ижтимоий ҳаёти ҳақида қимматли маълумот бор. Асарнинг фақат айрим қисмларигина сақланган. Митрополит Ишобахт қилган сурёнийча таржима (У111 аср) сақланган. Инглизча таржимаси С.Й.Булсара томонидан чоп этилган (Бомбай, 1937 й.).
Географик асарлардан “Шаҳристонҳойи Эрон” (“Эрон шаҳарлари ҳақида рисола”) Эроннинг Сосонийлар давридаги географик ҳолати ва уларнинг бунёд этилиши ҳақида маълумот беради. “Ажойиб ас-Сакистон” (“Сакистон вилоятининг ажойиботлари” номли асар Эроннинг кўҳна вилоятларидан Сакистон (Сеистон)га бағишланган. Бу иккала асар ҳам паҳлавий тилида, VIII асрнинг иккинчи ярмида ёзилган. “Шаҳристонҳойи Эрон”нинг матни ва қисқача инглизча таржимаси Ж.Асана ҳамда Моди томонидан 1897 ва 1899 йиллари Бомбайда чоп этилган.
Қадимги Эроннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид айрим маълумотларни “Корномайи Арташир Папакан” (“Арташир Папаканнинг ишлари ҳақида қисса”), “Маздак намак” (“Маздак ҳақида қисса”), “Аяткари зариран” (“Зарира ҳақида ривоят”), “Подшоҳ Хусрав ва унинг маҳрами” каби тарихий қиссаларда учратамиз.
Сосонийлар давлати ички ва ташқи сиёсати асосларини ўрганишда “Андарзнома”(“Насиҳатнома”) ҳамда “Тожнома” каби этик - дидактик характердаги асарларнинг ҳам қиммати каттадир.
Шоҳнома”-Абулқосим Фирдавсий(тахм. 940-1030 йй.) қаламига мансуб “Шоҳнома” асари уч қисм ва 65 минг байтдан иборат достон бўлиб, у 976 – 1011 йиллар орасида ёзилган.
Унинг биринчи қисми афсонавий бўлиб, “Авеста” материалларига асосланиб ёзилган ва Эрон ҳамда Турон халқларининг диний ақидалари ва ривоятларидан баҳс юритади.
Асарнинг иккинчи ва учинчи қисмлари муҳим ҳисобланади. Иккинчи қисм қаҳрамонлик достони бўлиб, қадимги Эрон подшоҳлари ва улар замонида ўтган қаҳрамонлар Рустам ва Кова сиймолари талқин қилинган.
“Шоҳнома”нинг учинчи қисми тарихий достон бўлиб, унда Эрон ва Туроннинг зардуштийликнинг пайдо бўлишидан то араблар истилосигача бўлган сиёсий ҳаёти талқин этилган.
“Шоҳнома”нинг қўлёзма нусхалари кўп мамлакатларнинг кутубхоналарида, шунингдек ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Асарнинг тўла матни Ҳиндистон (1829 й.), Франция (1838-1878 йй.), Олмония (1877-1884 йй.), Эрон (1934-1936 йй.) ва Россияда (1960-1971 йй.) чоп этилган, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган.
“Шоҳнома” матнини тиклаш устида манбашунослик тадқиқот ишларини Бойсунғур Мирзо ибн Шоҳруҳ Ҳиротда олиб борган. Кўп тарихчилар, хусусан Муҳаммад Мирхонд ундан манба сифатида фойдаланган. Алишер Навоий бу асарда лоф кўплигини қайд этган.

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling