Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Download 67.45 Kb.
bet11/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1

Қадимги ҳинд манбалари.Саклар, массагетлар, тоҳарлар ва қадимги Қанҳа халқи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақидаги қимматли маълумотларни ҳиндларнинг эпик достони “Маҳабҳарата”да ҳам учратамиз.
“Маҳабҳарата”(“Бҳарата авлодлари жангномаси”) санскрит тилида ёзилган бўлиб, 100 минг байтни ўз ичига олган 18 китобдан иборат. Афсонавий шоҳ Бҳаратанинг икки тоифа авлодлари кавравлар ва нандавларнинг ўзаро адоватлари ва урушлари баён этилади. У милоддан аввалги Х-VIII асрларда яратилган.
Асарда масалан, узоқ Ҳиндистонга, фикримизча савдо-сотиқ ишлари билан борган саклар, тоҳарлар ва қанҳалар ҳақида мана бу муҳим маълумот келтирилган: “Унинг (подшоҳ Юдҳиштранинг) эшиги олдида бошқа халқлар билан бирга саклар, тоҳарлар ва қанҳаликлар ҳам навбат кутиб турардилар. Пахмоқ соқол, пешоналари шоҳлар билан безатилган, қўлларида турли-туман совғалар, жун, рангу, ипак ва патта (оқ қайиннинг бир тури) дарахти толасидан, шунингдек, камёб матолардан, пахтадан тўқилган газламалар, майин, нафис терилар, узун ва ўткир қиличлар, шамширлар, темир найзалар, ҳар хил болталар, ичимликлар, хушбўй нарсалар, турли-туман қимматбаҳо тошлар”5.
Қадимги Юнон ва Рим манбалари.Ўзбекистоннинг қадимги ва антик даврдаги тарихини ўрганишда қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ олимларининг асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Қуйида улардан айримлари ҳақида маълумотларни келтирамиз.
Херадот (милоддан аввалги 490-480 йиллар ўртаси – 425 й.) – йирик қомусий олим, тарих фанининг “ота”си, асли Кичик Осиёнинг Галикарнас шаҳридан, 455-447 йиллари Европа, Осиё ва Миср бўйлаб саёҳат қилган.
Херадот Эллада ва Шарқ мамлакатлари (Ливия, Миср, Ассурия, Вавилон, Элон ва Скифия)нинг қадим қамонлардан то милоддан аввалги 479 йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётидан ҳикоя қилувчи 9 китобдан иборат “Тарих” номли асари билан шуҳрат топган. Бу асар умумий тарих йўналишида ёзилган биринчи китоб ҳисобланади. Шу туфайли ҳам Херадот, Цицеронннинг (милоддан аввалги 106-43 йй.) сўзлари билан айтганда, тарих фанининг “ота”си ҳисобланади.
Херадот гарчи ўзи баён этаётган воқеалар устида чуқур мулоҳаза юритмаса ҳам, уларни тўғри баён этиши, ўзга халқлар ва мамлакатлар тарихига ҳурмат нуқтаи назаридан қараши билан баъзи тарихчилардан ажралиб туради.
Херадотнинг асарида Ўзбекистоннинг қадимий халқлари бўлмиш агриппийлар, исседондар, массагетлар, дайлар ва саклар ҳақида, уларнинг турмуши, урф-одатлари ҳамда қўшни мамлакатлар билан алоқалари ҳақида қимматли маълумотларни учратамиз.
“Тарих”нинг Штейн тарафидан тайёрланган танқидий матни 1869-1871 йилларда чоп этилган. Асар инглиз (Роулинсон, Лондон, 1856-1860 йй.) ҳамда рус (Ф.Г. Мишченко, Москва, 1858-1860 йй.) тилларига таржима қилинган. 1982 йилда асарнинг мамлакатимиз тарихига оид қисмлари зарур изоҳлар билан А.И.Даватур, Д.П.Каллистов ҳамда И.А.Шишова томонидан янгидан нашр этилган.
ДИОДОР.Диодор (милоддан аввалги 90-21-йиллар) йирик тарихчи олим, асли Сицилияга қарашли Аргирия шаҳридан. У “Тарихий кутубхона” номли 40 китобдан иборат асар ёзиб қолдирган. Умумий тарих йўналишида ёзилган бу асар асосан Юнонистон ва Римнинг қадим замонларидан то милоднинг 1 аср ўрталаригача бўлган тарихини ўз ичига олади. Унда Шарқ халқлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг қадимий халқлари скифлар, саклар, массагетлар, бақтрияликлар, юртмизнинг Эрон билан бўлган муносабатлари ҳақида қимматли маълумотлар бор.
Диодорнинг мазкур асари кўп жиҳатлари билан кўчирма-компиляция ҳисобланади. Муаллиф Эфор, Полибий асарларидан кенг фойдаланган. Бундан ташқари, кўп ҳолларда баён этилаётган воқеалар узвий боғланмай қолган. Шунга қарамай, бу асар далилларга бой ва катта илмий аҳамиятга эгадир.
Диодорнинг асари тўла ҳолда бизнинг замонамизгача етиб келмаган. Унинг фақат 15 китоби - қадимги Шарқ халқларининг тарихи ва афсоналари ҳақида ҳикоя қилувчи 1-5- китоблари, Юнонистон ҳамда Римнинг Юнон-Эрон урушлари(милоддан аввалги 500-449 йй.)да то милоддан аввалги 301 йилгача бўлган тарихини ўз ичига олган 11-20- китобларигина сақланган, халос.
Бу асар 1774-1775 йиллари И.Алексеев томонидан олти қисмда ва 1874-1875 йиллари Ф.Г. Мишченко тарафидан икки қисм қилиб нашр этилган.

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling