Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Download 67.45 Kb.
bet14/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1

СТРАБОН.Страбон (милоддан аввалги 63 – милоднинг 23 й.) қадимги Юнонистоннинг атоқли географ олимларидан, асли амосиялик (Понт подшоҳларининг қароргоҳларидан), нуфузли ва бадавлат оиладан чиққан, машҳур юнон файласуфи Аристотельнинг (милоддан аввалги 384-322-йй.) шогирди, қарийб 80 йил умр кўраган.
Страбонни дунёга танитган унинг 17 китобдан иборат “География” номли асаридир. Асарнинг 1-2- китоблари “Муқаддима” деб аталади ва унда география илми ва унинг ҳокимлар, саркардалар ва савдогарлар фаолиятидаги ўрни ва роли ҳақида гап боради. Эратосфен, Посейдон ва Полибийнинг Ер туқилиши ҳақидаги таълимоти танқид қилинади, Ер юқини тавсифлаш ҳақида умумий тушунча бкрилади.
3-10- китобларида Европа мамлакатларининг тавсифига, шундан 8-10- китоблар Эллада ва унга туташ мамлакатларга бағишланган.
Асарда Осиё мамлакатларига катта ўрин берилиб, улар тўғрисида 11-16 китобларда маълумот берилган. 17 китоб Африка мамлакатларига бағишланган.
Страбон Полибийнинг “Умимий тарих”ини давом эттириб, унга милоддан аввалги 146-31- йиллар орасида бўлиб ўтган воқеаларни қўшган. Афсуски, бу муҳим асар бизнинг замонимизгача етиб келмаган, лекин унинг айрим қисмлари, хусусан Ўзбекистон тарихидан хабар берувчи айрим парчалар олимнинг “География” номли асарига кириб қолиб сақланган.
Страбоннинг “География”сида Гиркания, Парфия, Бақтрия ва Марғиёнанинг табиий ҳолати, шаҳарлари, қисман уларга бориш йўллари, Оха (Ҳаррируд), Окс ва Яксарт дарёлари ҳақида, Ўзбекистоннинг қадимий халқлари – саклар, массагетлар, дайлар, атасиялар, тоҳарлар ҳамда Хоразмликлар ва уларнинг келиб чиқиши, бу халқларнинг турмуши, урф-одати ва эътиқоди, шунингдек Парфия ва Бақтриянинг милоддан аввалги III асрнинг биринчи чорагидаги ички аҳволи ва ўзаро муносабатлари ҳақида муҳим ва қимматли маълумотлар мавжуд.
Страбрннинг ушбу асари 1844 ва 1848 йиллари Крамер ва Мюллер тарафидан, махсус харита ва тарҳлар билан қошиб нашр қилинган. Унинг немисча (Гросскурд, Берлин, 1831-1834) ҳамда русча (Ф.Г.Мишченко, Москва, 1879, Г.А.Стратанович, Москва, 1964) таржималари ҳам мавжуд.

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling