Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi
Мисоллар.
1. Корхона акционер жамиятидан хар бири 50000 сўм турадиган 5 дона акциялар сотиб олди – 250000 сўм Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» – 250000 сўм К-т 5110 «Ҳисоб – китоб счёти» – 250000 сўм 2. Акционер жамияти шўъба корхонадан хар бири 10000 сўмлик 50 дона акциялар сотиб олди. Сотиб олинган акциялар учун корхона қуйидагиларни ўтказди: а) ердан фойдаланиш хуқуқи – 300000 сўм б) ҳисоб – китоб счётидан пул маблағлари – 200000 сўм Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» – 500000 сўм К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 300000 сўм К-т 5110 «ҳисоб – китоб счёти» – 200000 сўм 31 3. Корхона Ўзбек – Корейс қўшма корхонасига таъсис бадалини ўтказиб берди – 170000 сўм Д-т 0640 «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар» - 170000 сўм К-т 5110 «Ҳисоб – китоб счёти» – 170000 сўм 4. Корхона ўз филиалига бир йил муддатга фоизсиз қарз беради– 100000 с Д-т 5820 «Берилган қисқа муддатли қарзлар» – 100000 сўм К-т 5110 «Ҳисоб – китоб счёти» – 100000 сўм Ушбу қарз қайтарилса, тескари проводка берилади: Д-т 5110, К-т 5820. Корхонанинг активидаги акционер жамиятларидан сотиб олинган акция ва облигациялари турли сабабларга кўра сотилиши мумкин: акциялар режадаги фойдани келтирмаслиги; акция ва облигацияларни фақат узок вақт ичида фойда олиш учун эмас, балки уларни кейинчалик сотиш йўли билан фойда олиш мақсадида сотиб олиниши. Қимматли қоғозларни сотиш ва сотишдан олинган натижани аниклаш учун 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётидан фойдаланилади. Бу счётга хўжалик муомалаларини тузиш номоддий активларни сотиш хисобига ухшаган. Сотилган ёки қайтарилган (қопланган) қимматли қоғозларнинг баланс қийматига 9220 – счёти дебетланиб 0600 ва 5800 – счётларнинг тегишли счётлари кредитланади. Ушбу қийматликларни сотишдан фойда олинса, 9220 – счёти дебетланиб 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти кредитланади. Зарар қилинса – 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти дебетланиб, 9220 – счёти кредитланади. Қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумга 5110 ёки 5210 – счёти дебетланиб 9220 – счёти кредитланади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling