Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти
- Мавзунинг назарий-амалий аҳамияти
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли инвестицияларининг ҳисоби ва унинг аудитининг назарий, услубий ва ташкилий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсия ва таклифлар беришдан иборат. Битирув малакавий ишининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: - иқтисодиётни модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантиришда инвестицияларнинг ўрни ва турларини очиб бериш; - қисқа муддатли инвестициялар ҳисоби ва аудининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбаларини аниқлаш; - қисқа муддатли инвестицияларни баҳолаш ҳисобини такомиллаштириш бўйича тавсияларни асослаш; - қисқа муддатли инвестициялар ҳисобини ташкил этишнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш; - қисқа муддатли инвестициялар аудити режасини ишлаб чиқиш; - қисқа муддатли инвестициялар аудитини ўтказиш хусусиятларини очиб бериш; - қисқа муддатли инвестициялар аудити натижаларини умумлаштириш ва баҳолашни тартибга солиш. Тадқиқот объекти сифатида « Шеробод пахта” ОАЖ маълумотлари олинди. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қисқа муддатли инвестициялар ҳисоби ва унинг аудитини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари ҳисобланади. 6 Мавзунинг назарий-амалий аҳамияти. Битирув малакавий ишининг назарий асосини Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тартибга солувчи Қонунлари, Президент И.А.Каримовнинг мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва бозор муносабатларига бағишланган фармонлари, асарлари ҳамда кўрсатмалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Молия Вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубиётига оид меъёрий ҳужжатлари, шунингдек, иқтисодчи олимларнинг шу соҳага оид илмий ишлари, хўжалик корхоналарининг статистик маълумотлари, илмий-тадқиқот институтларининг тавсиялари бўлиб ҳисобланади. Битирув малакавий ишда ўрганилган илмий натижалар ва амалий хулоса, таклифлар хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли инвестицияларининг ҳисоби ва унинг аудитини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, юзага келаётган муаммоларни ечимини топишда ҳисса қўшиши ишнинг амалий аҳамиятини асослайди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling