11
1)
Молиявий инвестициялар
2)
Моддий инвестициялар
3)
Ақлий инвестициялар
1- чизма. Инвестицияларнинг турлари.
Бозор иқтисодиёти шаротида ҳар бир инвестиция турининг ўзига хос
ўрни бўлади.
Молиявий инвестициялар таркибига маҳаллий ва хорижий
мамлакатларнинг
пул бирликлари, банклардаги омонатлар, векселлар ва
бошқа қимматли қоғозлар ҳамда уларга
тенглаштирилган бойликлар
киради.
Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар,
асбоб-ускуналар, иншоатлар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш
фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.
Ақлий инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир,
яъни улар
мулкий ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар ва табиий ресурслардан
фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.
Мулкий ҳуқуқлар гуруҳига кирган инвестицияларнинг хиллари бозор
муносабатларига нечоғлик
ривожланишига, миллий бозорларнинг ўзига
хос томонларига қараб ҳар хил бўлади. Ақлий меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлар
шаклидаги инвестициялар таркибига муаллифлик ҳуқуқлари, «ноу-хау»
кашфиётлар, товар белгиларига бериладиган лицензиялар ва бошқа хил
эгалик ҳуқуқлари киради.
Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари кўринишидаги
инвестициялари ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳуқуқларини ўз ичига
олади
Do'stlaringiz bilan baham: