- 19 -
"Мунофиқун" сураси, 1-оятдан.
"Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари
мўмин бўлмаганлари ҳолда "Аллоҳга ва охират кунига иймон
келтирдик", дейдилар". "Бақара" сураси, 8-оят.
НИФОҚНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Маккадаги мусулмонлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам билан Мадинага ҳижрат қилган ва мадиналикларнинг
уйларига Ислом кириб борган пайтда уларнинг орасида шундай
кимсалар қолдики, Аллоҳ уларнинг қалбларини поклашни
хоҳламади. Улар мусулмонларнинг Бадр жангидаги ғалабасидан
кейин жонларини ва обрўларини сақлаб қолиш мақсадида зоҳиран
Исломни қабул қилдилар. Ибн Ҳишом ўз тарихларида улар ҳақида
шундай ѐзади:
"Мадинадаги яҳудийларга ҳали ҳам жоҳилиятда юрган Авс ва
Хазраж қабиласидан баъзи кимсалар келиб қўшилди. Улар ота-
боболарининг динида қолиб, ўлимдан қўрққанларидан Исломни
қабул қилганлари боис мунофиқ бўлишди. Улар ичларида мунофиқ
эдилару ҳойи-ҳаволари эса яҳудлар билан бирга эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |