- 3 -
* Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Огоҳ
бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши
бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса, бутун тана бузилади.
Билинглар-ки у қалбдир". (Яъни, қалбнинг яхши бўлиши
аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишини таъминлайди).
* Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ деди:
"Ҳадисда қалбга
алоҳида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амири.
Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади.
Унинг ѐмон бўлиши билан бутун халқ ѐмон бўлади. Бу ерда
қалбнинг қадри улуғлиги ва ҳалол меҳнатнинг унга таъсири
борлигига эътибор қаратиляпти ва уни яхшилашга тарғиб
қилиняпти".
Эй Аллоҳ раҳматига ноил бўлгурлар, билингларки,
соғлом қалб:
"У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас;*
магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина
(фойда берур)
". "Шуаро" сураси, 88-89-оятлар.
Ҳофиз ибн Касир роҳимаҳуллоҳ, ушбу ояти каримадаги
"тоза
қалб" иборасини:
"Кирдан ва ширкдан саломат бўлган қалб", деб
шарҳладилар.
* Қосимий эса: "Куфр ва нифоқ касалидан, ѐмон хислатлардан
холи бўлган қалб билан келган кишиларгагина", деб шарҳлаганлар.
* Аллома Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ деди: "Соғлом қалб унда
заррача ҳам ширк бўлмай, хоҳиш-ирода, муҳаббат, таваккул, ҳақ
йўлига қайтиш, бўйсуниш, қўрқув ва
умид билан бандачилигини
холис Аллоҳ учун адо қилиш каби сифатларга эга бўлган қалбдир.
Бундай соғлом қалб эгаси яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши
кўриб, ѐмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ѐмон кўради. Берса, Аллоҳ учун
бериб, бермаса Аллоҳ учун бермайди. Фақат шу
билан чекланиб
қолмасдан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга адоватда
бўлган кишиларга бўйсуниш ва улардан ҳукм сўраб боришдан
саломат бўлиши ҳам лозим. Яна соғлом қалб ширк, гина, ҳасад,
бахиллик, кибр, дунѐ ва мансабни яхши кўриш ҳамда Аллоҳдан
йироқ қиладиган барча офатлардан саломат бўлган қалбдир.
Бундай соғлом қалб эгаси дунѐда ҳам, қабрда ҳам, охират кунида
ҳам жаннатда бўлади".
Инсон чин саломатликка эришиш
учун ушбу беш нарсага амал
- 4 -
қилиши лозим: тавҳидга зид ширкдан, суннатга зид бидъатдан, амр
ва наҳийга зид шаҳватдан, зикрга зид ғафлатдан ва ихлосга зид
ҳавои нафсдан омонлик лозим.
Қалб саломатлигининг фойдалари кўп ва хўбдир:
Do'stlaringiz bilan baham: