- 7 -
"Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар
ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салом)га ҳам иймон
келтиринглар, (шунда) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки
ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиѐмат кунида олдиларингизда)
юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур.
Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир". "Ҳадид" сураси 28-оят.
Аллома Муҳаммад Амин Шинқийтий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ
таолонинг "... сизлар учун юрадиган нур (пайдо) қилур..."
сўзини "яъни, сизларга ҳақ билан ботилнинг орасини ажратадиган
илм ва ҳидоятни берди", деб шарҳлаганлар.
* Жамолиддин Қосимий роҳимаҳуллоҳ эса шундай дейди: "Нур
– бу жаҳолат ва залолат кўрлигидан кўзни очадиган, ҳақни излаган
кишига уни кўрсатиб берадиган нарсадир". Аллоҳ таолонинг
қонунига мувофиқ ақллари нуқсондан, қалблари иллатдан саломат
бўлган кишиларгина илмдан ўзларига панд-насиҳат олиб, унга
амал қиладилар".
Эй Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳга ўзини бутунлай топшириш,
Унинг ҳукмига бўйсуниш, ҳар қандай ҳолатда ҳам розилик ва
хуррамлик ила Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
суннатларига мурожаат қилиш қалбнинг қай даражада соғлом
эканини кўрсатиб берувчи белгилардандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |