- 10 -
Аллоҳни кўриб турганидек, ѐки Аллоҳ мени кўриб турибди, деган
эътиқодда бўлишга ҳаракат қилиш, шу билан бирга Аллоҳнинг
улкан марҳаматинию Ўзининг қай даражада лоқайдлигини ҳис
этиб, нафсини маломатлаб туриш ҳам соғлом қалб сифатидир.
Иккинчи.
Ўлик
қалб
Роббисини
танимайди,
Унинг
буйруқларини бажармайди, У яхши кўрадиган ва рози бўладиган
амалларни қилмасдан, шаҳватлар
ортидан юради, Аллоҳ рози
бўладими, йўқми қизиқмайди. Бундай кимсалар муҳаббат, хавф,
умид, улуғлаш ва Аллоҳ олдида ўзини хор тутиш каби хислатлар
билан Аллоҳдан ўзгага сиғинувчидир. Агар яхши кўрса, бировнинг
хоҳиши учун яхши кўради, ѐмон кўрса ҳам ўшанинг хоҳиши учун
ѐмон кўради. Берса бировнинг хоҳиши
учун беради, ўша
бировнинг хоҳиши учун бермайди. Ўзганинг хоҳиши унинг учун
Аллоҳ розилигидан афзалроқ ва суюклироқдир. Ҳавои-нафс унинг
имоми, шаҳват раҳбари, жаҳолат сарбони ва ғафлат карвонидир.
Насиҳатларга қулоқ тутмасдан, шайтонлар этагини тутади.
Ғазабланишию рози бўлишига ягона сабаб фақат ўткинчи дунѐ
матоларидир. Ҳавои-нафс уни Ҳақ қаршисида кўру кар қилиб
қўяди.
* Солиҳлардан бири деди:
"Одамлар қизиқ, танаси ўлган
Do'stlaringiz bilan baham: