- 25 -
қилинмаслигига иттифоқ қилишган".
Ёлғончилик, ваъдага вафо қилмаслик, риѐ, хиѐнат, қўрқоқлик
каби кичик нифоқ турлари мусулмонлар жамиятида тарқалиб
кетган. Бу хислатлар гарчи кичик нифоқ турларидан бўлса-да,
баъзан диндан чиқариб юборувчи катта нифоққа олиб боради.
"Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва (иймон
келтирганмиз,)
деб ѐлғон гапирувчи бўлганлари сабабли (Аллоҳ)
то улар Унинг Ўзига рўбарў бўладиган Кунгача уларнинг
дилларида нифоқ бўлишини қисмат қилиб қўйди".
"Тавба сураси, 77-оятдан.
Катта ва кичик нифоқ ўртасидаги фарқлар:
– Катта нифоқ ўз соҳибини диндан чиқариб юборади,
кичик
нифоқ эса чиқармайди.
– Катта нифоқ барча амалларни беҳуда-бесамар кетказади.
– Катта нифоқ эътиқодда зоҳир ва ботиннинг ҳар хил бўлиши,
кичик нифоқ эса амалларда зоҳир ва ботиннинг ҳар хил
бўлишидир.
– Катта нифоқ ўз соҳибини, агар шу ҳолда ўладиган бўлса,
дўзахда абадий қолдиради.
– Катта нифоқ мўмин тарафидан содир этилмайди. Кичик нифоқ
эса гоҳо мўмин тарафидан ҳам содир этилиши мумкин.
Аллоҳ таоло барчамизни нифоқнинг ҳар иккала туридан ҳам
саломат қилсин!
Амийн!