Китоблар тўпланмаси


беришини сўраб илтижо қилурман"


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1058174
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
qalb kasalliklari va nifoq

беришини сўраб илтижо қилурман". "Нос" сураси, 3-6 оятлар. 
Яъни, қачон Аллоҳ зикр қилинса қочиб, яшириниб олади, ғафлат 
бўлса хурсанд бўлиб, эркин юради. Шайтоннинг аскарини қалбдан 
фақат Аллоҳнинг зикри қувиб чиқара олади. Зеро, зикр бор ерда 
унга ўрин йўқ.
Эй Аллоҳнинг бандалари! Огоҳ бўлинг, кўп қалбларни 
шайтонлар забт этиб, эгаллаб олган. Натижада қалблар дунѐни 
афзал билиб, охиратни ташлашга чақирадиган васвасалар билан 
тўлган. Шайтон қалбни эгаллаб олишининг асосий сабаби шаҳват 
ва ҳавои нафсга эргашишдир. Энди бу қалбларни ҳидоятга очиб 
бўлмайди. Қалбни обод қилиш эса Аллоҳ таолонинг зикри 
биландир.
Жобир ибн Убайда Адавий деди: "Мен Ало ибн Зиѐдга 
қалбимда васваса борлигидан шикоят қилган эдим. У шундай 
деди:
– Бу мисоли ўғрилар кирган уйга ўхшайди. Агар унда бирон 
нарса бўлса, иложини қилиб ўша нарсани олиб кетади
илашадиган нарса бўлмаса ноумид бўлиб қайтади". Яъни, ҳавои 
нафсдан холи қалбга шайтон киролмайди. Аллоҳ таоло деди:

 

 

 

 

 

 
...
 
"Менинг (иймон-эътиқодли) бандаларим устига эса сен учун 
ҳеч қандай салтанат-ҳукумронлик бўлмас...".
"Исро" сураси, 65-оятдан. 
 
ҚАЛБ МУОЛАЖАСИ 
Эй Аллоҳнинг бандаси! Агар қалбингизни даволашни ва унинг 
соғайишини истасангиз, Аллоҳга илтижо қилинг, нафл ибодатларга 
муҳаббат қўйинг, кечаси одамлар ухлаѐтганда туриб, кўзда ѐш 
билан намозлар ўқинг. Кўп зикр қилиб, яхши инсонлар билан бирга 
бўлинг, чунки улар касал қалбнинг соғайишига Аллоҳдан кейин 
яхши ѐрдамчилардир.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling