Китоблар тўпланмаси
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
qalb kasalliklari va nifoq
- Bu sahifa navigatsiya:
- - 23 -
- Ислом динининг сусайишига хурсанд бўлиш ѐки диннинг ғолиб бўлишини ѐмон кўриш.
- Сўзлаганда ѐлғон сўзлайди. Агар ваъда берса, хилоф қилади.
- Хусуматлашиб қолса, фожирлик
... "Эй мўминлар, яҳудийларни ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: "Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз", деган ҳолларида (кофирлар) томонга шошаѐтганларини кўрасиз...”. "Моида" сураси, 51-52-оятлардан. - 23 - "Бундай мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан "хушхабар" бериб қўйинг! Улар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч- қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!). Зеро, бор куч- қудрат Аллоҳникидир". "Нисо" сураси, 138-139-оятлар. Бундай дўст тутишлик ўз соҳибининг эътиқоди бузуқлигини кўрсатиб турибди. Чунки мўминларни яхши кўриш уларни дўст тутиш ва ѐрдам беришни талаб этадиган бўлса, кофирларни ѐмон кўриш улардан ва уларнинг тутган йўлларидан пок бўлиш, уларга қарши курашишни тақозо этади. Агар биров мўминларга адоват қилиб, уларни ѐмон кўрса ҳамда кофирларни дўст тутиб, мўминларга қарши уларга ѐрдам берса, иймонининг асли ҳам бузилиб кетади. Ислом динининг сусайишига хурсанд бўлиш ѐки диннинг ғолиб бўлишини ѐмон кўриш. Аллоҳ таоло бу сифатни мунофиқлар ҳақида бир қанча оятларда баѐн қилиб берган. Зеро, улар кофирларни дўст тутганлари сабабли мусулмонларни заифлаштиришга, уларнинг орасида фитна қўзғашга интиладилар. "Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ѐмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаѐтган амалларини иҳота қилгувчидир". "Оли-Имрон" сураси, 120-оят. - 24 - "Агар сизга бирон яхшилик (ғалаба ѐки ўлжа) етса, бу уларни хафа қилур. Агар сизга (Уҳуд жангида бўлганидек) бирон мусибат етса: "Ишнинг олдини олибмиз" дейишиб, хурсанд бўлган ҳолларида юз ўгириб кетурлар". "Тавба" сураси, 50-оят. Бу сифатни ҳозирда сиѐсатшунос, журналист ва бошқа ѐлғончиларда кузатишимиз мумкин. Зеро, улар бирон-бир диѐрда мусулмонлар яхшиликни қўлга киритадиган бўлсалар, бу ҳақида ғамгин ҳолда ўта совуққонлик билан гапирадилар. Баъзан бунинг акси юзага чиқса, кофирларнинг муваффақиятларини ғурур билан ѐритишга ҳаракат қиладилар. Улар ўзларининг бу қилмишларини мусулмонлардаги баъзи хато ва камчиликлар борлиги билан оқламоқчи бўладилар. Лекин уларнинг аксарияти мутлақо дин ва диний ғамдан йироқда. Улар кўпинча яҳуд ва насоролардан иборат дўстларини рози қилишга интилишади. Бу эса уларнинг қалбидаги амаллари – яхши кўриш ва хурсанд бўлиш ѐки ѐмон кўриб, ғазабланишнинг нотўғри эканини кўрсатиб туради. Амалий нифоқ Инсон ўзини солиҳ қилиб кўрсатиши ва айни пайтда ичида бунга зид бўладиган нарсани яшириб юриши амалий нифоқдир. Улар қуйидаги беш сифатдир: Сўзлаганда ѐлғон сўзлайди. Агар ваъда берса, хилоф қилади. Бу икки хил бўлади: – Ваъда берадию, бироқ нияти ваъдасига вафо қилмаслик бўлади. – Ваъда қилади. Ниятида аввал вафо қилиш бўладию, бироқ кейинчалик узрсиз ваъдасига вафо қилмайди. Хусуматлашиб қолса, фожирлик (зўравонлик) йўлини Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling