Китоблар тўпланмаси


Соғлом қалб аломатларидан яна бири


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1058174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
qalb kasalliklari va nifoq

Соғлом қалб аломатларидан яна бири: лоқайдлик хатарини 
ҳис этиб, кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиш, гуноҳларга жиддий 
қараб, қалбларнинг ҳақдан бурилиб кетишидан ва ғайбларни билиб 
тургувчи зотнинг ҳузурида туришдан қўрқишдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
 
"Уларнинг ѐнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни 
тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар 
Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо 
қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан 


- 8 - 
инфоқ-эҳсон қилурлар".  "Сажда" сураси, 16-оят.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
 
"Албатта Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи 
кишилар; 
Парвардигорларининг 
оятларига 
иймон 
келтирадиган 
кишилар; 
Парвардигорларига 
ширк 
келтирмайдиган кишилар; (Қиѐмат кунида ҳисоб-китоб учун) 
Парвардигорларига қайтгувчи эканликларидан диллари 
қўрқиб турган ҳолда (камбағал-бечораларга) садақалар 
берадиган кишилар – ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи 
бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошурлар".
"Мўъминун" сураси, 57-61 оятлар. 
Ойша розияллоҳу анҳо: "Ё Росулуллоҳ, Аллоҳ таолонинг:
...
 

 

 

 

 

 

 

 

 

  
"... Парвардигорларига қайтгувчи эканликларидан диллари 
қўрқиб турган ҳолда (камбағал-бечораларга) садақалар 
берадиган кишилар..." оятининг маъноси: зино, ўғирлик 
қиладиган ва ароқ ичадиган кишими, деб сўрадим", дедилар.
"Йўқ, эй Сиддиқнинг қизи, у – рўза тутиб, намоз ўқийдиган ва 
амали қабул бўлмай қолишидан қўрқиб садақалар берадиган 
кишидир", дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Имом Аҳмад ривояти.
* Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўз "Саҳиҳи"да бир бобни: 
"Мўмин киши ўзи сезмаган ҳолида амали бекор бўлишидан хавф 
қилиши", деб номлаган.
* Имом Таймийя деди: "Мен қачон сўзимни амалимга 
солиштирсам, ѐлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим".
* Ибн Мулайка деди: "Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
васалламнинг саҳобаларидан ўттизтасини кўрдим, уларнинг 
ҳаммаси мунофиқликдан қўрқарди, биронтаси ҳам менинг иймоним 
Жаброил ѐки Микоил фариштанинг иймонига ўхшаш, демасди".
* Анас розияллоҳу анҳу айтади: "Сизлар шундай ишларни 


- 9 - 
қиласизларки, улар сизларга қилдан ҳам кичкина кўринади. 
Лекин биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонасида 
бундай ишларни ҳалок қилувчи гуноҳлардан, деб ҳисоблардик".
Имом Бухорий ривояти. 
Қалб соғломлигининг аломатларидан яна бири: хушуъ билан 
Қуръон ўқиш, таъсирланиш ва Қуръон ахлоқи билан ахлоқланиш.
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


"Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш – 
эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, 
Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур".
"Раъд" сураси, 28-оят.
*Шавконий 
роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳнинг: "...Огоҳ 
бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур", 
оятининг маъноси: Қуръон тиловати, ҳамд, такбир айтиш, Аллоҳни 
ѐлғиз, деб билиш ѐки бу нарсаларни бошқалардан эшитиб Аллоҳни 
зикр қилиш ила қалблари хотиржам бўлади, демакдир".
Оғир кунда сабр қилиш ва фаровонликда шукр қилиш қалб 
соғломлигининг аломатларидандир. Чунки соғлом ақл Аллоҳнинг 
хоҳиши унинг хоҳишидан афзалроқ эканлигини яхши билади.
Ибн Қоййим Жавзий роҳимаҳуллоҳ дейди: "Кишининг дунѐдан 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling