Клиник базалар билан ишлаш бўлими тмонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот


Тошкент тиббиёт академиясида талаба-ёшларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот


Download 45.86 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi45.86 Kb.
#1010636
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бўлим ярим йиллик хисобот клиник базалар билан ишлаш

Тошкент тиббиёт академиясида талаба-ёшларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот.

Тошкент тиббиёт академиясида (кейинги ўринларда-ТТА деб юритилади) 2021 йил декабр ойига қадар 2074 нафар талабалар яшаши учун мослаштирилган 5 та Талабалар турар жойи (кейинги ўринларда-ТТЖ деб юритилади) фаолият олиб борган бўлса, 2021-йил декабр ойида 2 та қўшимча бино қайта таъмирланиб, ТТЖга фойдаланиш учун топширилиши натижасида қарийб 1200 та қўшимча ўринлар яратилди. Ҳозирда 3400 нафар талаба ТТЖда истиқомат қилмоқда.


ТТЖларда талабалар яшаши учун шарт-шароитлар яратилган. ТТЖ дирекцияси қошида талабаларга тиббий хизмат кўрсатиш, чет тилларини ўргатиш ва профилактика инспектори хоналари, тренажёр заллари мавжуд.
ТТЖларнинг моддий техник базаси 2022-2023 ўқув йилида янгиланиб, ТТЖнинг ҳар бир қаватида жами 68 та ошхона, 138 та ювиниш хоналари, 61 та кир ювиш, алоҳида кир қуритиш ва дазмоллаш хоналари 80 та кир ювиш машиналари, 210 дона газ плиталари, 115 та музлаткичлар ва 41 та телевизорлар билан таъминланди.
Шунингдек, ТТЖларда 5 та ташаббус хоналари, бадиий ҳаваскорлик хоналари, ҚВЗ хонаси, томоша зали, рассомчилик хонаси, тикувчилик хонаси, 2 та инфокиоск, 4 та ахборот технологиялари хонаси, Ахборот ресурс марказининг 7 та филиаллари, 1 та бадиий адабиётлар зали ва 5 та ўқув заллари, 2 та виртуал кутубхона ташкил қилинган. Кутубхоналар йил давомида 50 минг номдаги янги бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитилди.
ТТЖда яшовчи талабалар билан факультет деканлари, декан ўринбосарлари, тарбиячи педагоглар ҳамда тюторлар томонидан тарбиявий ишлар олиб борилмоқда, талабаларнинг муаммолари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
TALABALARNI IJTIMOIY HIMOYA QILISH, ULARNI MODDIY VA MA’NAVIY RAG‘BATLANTIRISH YO‘NALISHIDA AMALGA OSHIRILADIGAN ISHLAR
Хусусан, 2022 йилда 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабага ТТЖ учун тўловлар ТТА ҳисобидан тўлаб берилди.
Шунингдек, 2021 йилда 2748 нафар талабаларга 2 млрд сўм миқдорида рағбатлантириш ва моддий ёрдам пуллари, 31 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабага контракт пуллари тўлаб берилди.
2022 йилда 899 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабага 753 млн 725 минг сўм миқдорида рағбатлантириш ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.

Download 45.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling