Клиник базалар билан ишлаш бўлими тмонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот
Тошкент тиббиёт академиясида талабалар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Download 45.86 Kb.
|
Бўлим ярим йиллик хисобот клиник базалар билан ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот.
Тошкент тиббиёт академиясида талабалар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Тошкент тиббиёт академиясида (кейинги ўринларда-ТТА деб юритилади) талабалар бандлиги таъминлаш мақсадида ҳозирга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти тиббиёт бирлашмалари, Тошкент шаҳар бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда жами 16 марта “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. 2022 йил 22 ноябр куни 62 та тиббиёт бирлашмалари, хусусий клиникалар, ишлаб чиқариш корхоналарининг 350 дан зиёд вакант ўринлари билан иштирок этган “Меҳнат ярмаркаси”да ТТАнинг 550 нафар ишлаш истагида бўлган талабалари иштирок этдилар. Ярмарка давомида 97 нафар талабалар ўрта ва кичик тиббий ходим лавозимларига ишга жойлашиш учун келишувдан ўтди. 2021-2022-ўқув йили якунига кўра 780 нафар талаба расмий равишда ишга жойлашган бўлса, ҳозирги кун холатига 1415 нафарни ташкил этади. Шундан тиббий муассасаларда-1027 нафар талаба, норасмий равишда ўзини ўзи банд қилган (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо) талабалар-388 нафарни ҳамда ТТАга ишга олинганлар- 144 нафарни ташкил этади. 32 нафар талаба ҳақ эвазига шартнома асосида ТТАда турли тўгаракларга раҳбарлик қилмоқда. 2022-2023 ўқув йилида ТТАда фаолият олиб бораётган тўгараклар фаолияти қайта кўриб чиқилиб, талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини инобатга олиб 241 та тўгараклар ташкил этилди. Улардан: кафедралар қошида фан тўгараклари - 78 тани, талабалар ташаббуси билан ҳақ эвазига шартнома асосида ташкил этилган фан тўгараклари-32 тани, бадиий ҳаваскорлик ва ижодий тўгараклар-36 тани, спорт тўгараклари -20 тани, “Заковат” жамоалари тўгараклари-57 тани, китобхонлик тўгараклари - 14 тани, Пазандачилик тўгараклари- 4 тани ташкил қилади. Тўгаракларга жами 2840 нафар талаба қамраб олинган. Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот. Талаба-ёшлар орасида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясига (кейинги ўринларда - ТТА) Ёшлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, 2 нафар профилактика инспекторлари ҳамда 1 нафар хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул профилактика инспектори (аёл), ТТА Талабалар турар жойлари (кейинги ўринларда - ТТЖ)да тинчлик ва осойишталикни сақлаш мақсадида 6 нафар Миллий гвардия ходимлари ишга қабул қилинган. Йил давомида ҳамкор ташкилотлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, диний экстремизм, терроризмга қарши курашиш, одам савдоси, коррупция ва гиёҳвандликка қарши курашиш мавзулари бўйича жами 1200 дан зиёд профилактик тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси масъуллари, Тошкент шаҳар ИИББ ва диний экстремизм, терроризмга қарши кураш бошқармаси ходимлари иштирокида талабаларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган учрашув, давра суҳбатлари ва маънавий маърифий тадбирлар ўтказилди. Хусусан, октябр ва ноябр ойлари давомида ҳар бир ТТЖда қаватлар кесимида 16 марта “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбирлар ўтказилиб, мавзуга йўналтирилган видеороликлар намойиш этилди. 1 декабр куни Алишер Навоий номидаги кино саройида 500 нафар талаба иштирокида, ТТА академик лицейи залида 380 нафар талаба иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари билан маърифий тадбир ташкил этилди. Ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказиладиган “Маънавият ва ахборот соатлари”да ТТАда талабалар ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни яратиш мақсадида ТТАнинг “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Ички тартиб қоидалари”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш”, “Ҳуқуқий саводхонлик” мавзуларига қаратилган маълумотлар бериб борилмоқда. O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirining 2022-yil 12-sentabrdagi “Oliy ta’lim muassasalari talabalari o‘rtasida “Eng yaxshi talaba” tanlovini o‘tkazish to‘g‘risida”gi 310-sonli buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida “3-декабр –Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ТТАда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган талабалар ўртасида “Энг яхши талаба” кўрик танлови ўтказилди. Танловнинг ТТА босқичида ғолиб деб топилган талабалар ТТА томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар. ТТАда фаолият олиб бораётган ходимлар ва профессор ўқитувчилар ўртасида “8-декабр-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносаби билан “Хуқуқий Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан O‘zbekiston Sog‘liqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi билан ҳамкорликда “Конституциямиз-келажагимиз гарови” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди. Бу мавзудаги тадбирлар барча факултетларда, кафедраларда, талабалар турар жойларида ўтказилди. “9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” га бағишлаб “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишда замонавий ёндашувлар” мавзусида тадбир ташкил этилди. ТТА талабалари орасида “Хавф гуруҳи”га кирувчи талабалар аниқланиб, 24 нафар талабалар билан доимий равишда соҳа мутахассислари, ректор маслаҳатчиси, проректорлар, деканлар, тюторлар томонидан суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида фан, бадиий-ҳаваскорлик ва спорт тўгаракларига жалб қилинган. 2. Талабалар турар жойлари: мавжуд ўринларнинг эҳтиёж ва талаб билан мослиги, санитар ҳолати, кутубхона, ўқув зали, дам олиш хоналари, ота-оналар учун хона, маънавият хонаси, тиббий изолятор, ошхона ва бошқаларнинг мавжудлиги ва ҳолати Т.А.Бобомуратов ТТАда ҳозирда 8503 нафар талабалар таҳсил олмоқда. ТТАда 2021-йил декабр ойига қадар 2074 нафар талабалар яшаши учун мослаштирилган 5 та ТТЖ фаолият олиб борган. 2021-йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2 та бино (Олмазор тиббиёт коллежининг эски биноси ва Меҳнатни муҳофаза қилиш маркази биноси) таъмирланиб, 2 та талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши натижасида ТТЖлар сони 7 тага кўпайиб, қарийб 1100 та янги қўшимча ўринлар ташкил этилди. Ҳозирда 3400 (100 та жой қўшимча яратилган) сиғимга эга бўлган 7 та Талабалар турар жойлари мавжуд. Бугунги кун холатига 3400 нафар талабалар ТТЖларга жойлашган. ТТЖларда талабалар яшаши учун барча шарт-шароитлар яратилган.ТТЖ дирекцияси қошида талабаларга тиббий хизмат кўрсатиш, чет тилларини ўргатиш ва профилактика инспектори хоналари, тренажёр заллари мавжуд. ТТЖларнинг ҳар бир қаватида жами 68 та ошхона, 138 та ювиниш хоналари, 61 та кир ювиш, алоҳида кир қуритиш ва дазмоллаш хоналари мавжуд бўлиб, жами 80 та кир ювиш машиналари билан жиҳозланган. Қаватларга жами 210 дона газ плиталари, 115 та музлаткичлар ва 41 та замонавий ясси экранли телевизорлар ўрнатилган. Шунингдек, ТТЖларда 5 та ташаббус хоналари, бадиий ҳаваскорлик хоналари, ҚВЗ хонаси, томоша зали, рассомчилик хонаси, тикувчилик хонаси, 2 та инфокиоск ва жами 58 та компютерлар билан жиҳозланган 4 та ахборот технологиялари хонаси, 7 та кутубхона, 1 та бадиий адабиётлар зали ва 5 та ўқув заллари, тиббий изоляторлар ташкил қилинган. Download 45.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling