Клиник базалар билан ишлаш бўлими тмонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот
Профессор-ўқитувчилар навбатчилиги жадваллари ва уларнинг бажарилиши Т.А.Бобомуратов
Download 45.86 Kb.
|
Бўлим ярим йиллик хисобот клиник базалар билан ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.Олий таълим муассасасининг маънавий-маърифий фаолияти Т.А.Бобомуратов Иш режаси ва унинг бажарилиши
- Тарбиявий жараённинг услубий таъминоти, тизимлилиги ва назорати, натижалар таҳлили
- ОТМда ўтказилган спорт, байрамлар, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, давра суҳбатлари, учрашувлар баённомалари
- Талабаларнинг турли мусобақа, кўрик-танлов, конкурсларда қатнашиши ва тақдирланиши
3.Профессор-ўқитувчилар навбатчилиги жадваллари ва уларнинг бажарилиши Т.А.Бобомуратов
Талабалар турар жойларида яшовчи талабаларни доимий назоратга олиш мақсадида раҳбар ходимлар, тарбиячи педагоглар ва тюторлардан иборат навбатчилик жадваллари ташкил қилинган. Алоҳида нишонланадиган байрам саналарида куну-тун навбатчилик графиклари тузилган, графикка мувофиқ раҳбар ходимларнинг навбатчилик қилиши таъминланган. 11.Олий таълим муассасасининг маънавий-маърифий фаолияти Т.А.Бобомуратов Иш режаси ва унинг бажарилиши: Тарбиявий жараённинг услубий таъминоти, тизимлилиги ва назорати, натижалар таҳлили: ОТМдаги “Касаба уюшмаси”, “Хотин-қизлар, “Камолот”, “Талабалар уйи”, “Мураббийлар” ва бошқа Кенгашларнинг Низом, иш режа ва ҳисоботлари: Тошкент тиббиёт академиясида Касаба уюшмаси, Хотин-қизлар кенгаши, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Талабалар турар жойи дирексияси ва тюторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом ва иш режалар тасдиқланган. Режа асосида ҳисоботлар расмийлаштирилган. ОТМда ўтказилган спорт, байрамлар, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, давра суҳбатлари, учрашувлар баённомалари: Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилаётган барча маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар баённомалари мавжуд Талабаларнинг турли мусобақа, кўрик-танлов, конкурсларда қатнашиши ва тақдирланиши: 2022 йил январ ойида қишки таътилга кетган талаба-ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида “Учинчи ренессанс-ёшлар нигоҳида”, “Eнг зўр компютер дастурчиси”, “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик”, “Миллий ҳунармандчилик йўналишидаги ижодий ишлар”, “Оилам – менинг ҳаётим”, “Устозим - ҳаётим чироғи”, “Тиббиётнинг барҳаёт сиймолари”, “Маҳаллам – менинг фахрим”, “Ўзбекистонда яшашим билан ғурурланаман”, “Тошкент тиббиёт академиясида ўқишим билан фахрланаман”, “Инсон қадри учун” талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида таклифлар танлови каби масофавий танловлар ҳамда “Заковат” интелектуал ўйинлари онлай “Ректор кубоги” ва “Шахмат” онлайн мусобақалари ўтказилди. Танлов ва мусобақалар ғолиблари ТТА ректорининг 2022 йил 28-февралдаги 71-сонли буйруғига мувофиқ пул мукофотлари билан тақдирланган. 2022 йил март ойида “Талабалик баҳори-2022” фестивалида доирасида “Eнг фаол фолклор жамоа”, “Оммавий миллий рақс”, “Оммавий замонавий рақс”, “Хушовоз эстрада хонандаси”, “Мумтоз қўшиқ ижрочиси”, “Яккахон миллий рақс”, “Яккахон замонавий рақс”, “Энг яхши сухандон”, “Мўйқалам устаси”, “Энг яхши шеър муаллифи”, “Мусиқа сози ижрочиси” йўналишларида кўрик танловлар ташкил этилди. Кўрик танловлар якунига кўра ғолиб бўлган 33 нафар талабалар шунингдек, фестивалда фаол иштирок этган 155 нафар иқтидорли талабалар ТТА ректорининг 2022 йил 14 апрелдаги 125-сонли буйруғига мувофиқ пул мукофотлари билан тақдирландилар. 2022 йил феврал ойида Атоқли шоира Зулфия таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан“Зулфияхоним ижодида комиллик” бадиий ва публитсистик мақолалар, “Зулфия шеърларини ифодали ўқиш” , “Зулфияга атаб шеърлар ёзиш” ва “Зулфия ижодига чизгилар” йўналишида расмлар танлови ўтказилди. Ўтказилган танловларда ғолиб бўлган 12 нафар талабалар ТТА ректорининг 2022 йил 25 февралдаги 61-сонли буйруғига мувофиқ рағбатлантирилди. Шунингдек, ОТМ лар ўртасида ўтказилган “Талабалар театр студия”лари кўрик танлови финал босқичида 3-ўринни эгаллаган ТТА “Дармон”театр жамоалари аъзолари, ҚВЗ бўйича финал босқичида 3-ўринни эгаллаган “Адреналин” жамоаси аъзолари ва ТТАнинг “Заковат” жамоаси пул мукофотлари билан тақдирланганлар. Тошкент тиббиёт академиясида 2022-2023 ўқув йилида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича йиллик режа, ёшларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси, талабалар турар жойларида маънавий-маърифий, тарбиявий аҳлоқий мухитни соғломлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора тадбирлар режаси тасдиқланган. Тарбиявий жараённинг услубий таъминоти, тизимлилиги ва назорати ҳафтанинг ҳар душанба куни ректор А.К.Шадманов томонидан академияда олиб борилган маънавий-маърифий ишлар ва Талабалар турар жойларида талабалар учун яратилган шароитлар ўрганиб борилган. Академиянинг ректорат кенгашида 10 марта, илмий кенгашида 3 марта, маънавият ва маърифат кенгашида 42 марта муҳокама қилинган. Бундан ташқари тюторлар кенгаши фаолиятини ўрганиш учун мониторинг юритилган. Маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил қилиш учун тюторлар учун “Депутат ва тютор”, “Хоким ва тютор”, “Прокурор ва тьютор”, “Ички ишлар ходими ва тьютор”, “Ректор ва тьютор” рукни остида ўқув семинарлар ташкил этилди. Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари профессор ўқитувчилар учун, ҳафтанинг ҳар жума кунлари талабалар учун “Аҳборот ва мураббийлик соати” ташкил этилмоқда
Download 45.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling