Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

Эпителий 
Сийдик чўкмасида эпителийнинг 4та асосий тури учрайди: кўп қаватли 
ясси мугузланувчи эпителий, кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий,
ўтувчи эпителий, эркаклар сийдигида эса яна цилиндрик эпителий. 
Кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий  эркаклар ва аёллар уретра-
сининг дистал қисмида ва қинда бўлади. Бу эпителий сўрилиш фаолияти ке-
рак бўлмаган нам юзалар учун характерли. Натив препаратда улар тарқоқ ёки 
кичик пластлар билан жойлашади. Ҳужайралар юмалоқ шаклда, диаметри 
эритроцитлар диаметридан 6-8 марта катта, рангсиз, цитоплазмаси гомоген 


83 
ёки нозик донадор. Цитоплазма фонида катта бўлмаган, ҳужайранинг кам 
қисмини эгалловчи ядро кўринади. (расм 2.25. ) 
2.25.Расм.. Натив препарат. 
400х. катталаштириш 
Кўрув майдонида кўп қаватли 
ясси 
эпителий 
юза 
ҳужайралари 
пласти 
келтирилган. 
Ҳужайралар 
рангсиз, таркибсиз гомоген 
цитоплазма 
ва 
марказида 
жойлашган майда ядроларга 
эга. Ташқи жинсий аъзолар 
суртмаси. 
 
Ўтувчи эпителий (2.26.расм.) буйрак жомчалари, сийдик йўллари, сийдик 
пуфаги, сийдик чиқариш каналининг юқори қисмида жойлашган. Бу кўп 
қаватли эпителий. У ўзида кўп қаватли ясси ва цилиндрик эпителийнинг 
морфологик белгиларини бирлаштиради. Бу тўқиманинг базал қавати 
цилиндрик шаклдаги ҳужайралардан ташкил топган, бу қаватдан юқорида 
жойлашган ҳужайралар кўп қиррали (полиэдрал) бўлади. Ўтувчи 
эпителийнинг ажралган ҳужайралари морфологиясига сийдикда қолиш 
давомийлиги, сийдик рНи, солиштирма оғирлиги таъсир қилади. Ўтувчи 
эпителийнинг ажралган ҳужайралари ўлчами (лейкоцитдан 3-8 марта катта) 
ва шакли (полигонал, юмалоқ, цилиндрик) бўйича полиморф, уларнинг 
цитоплазмаси одатда кўпроқ дағал донадор оқсилли, вакуол, камроқ ёғли, 
сийдик пигментлари билан сарғимтир ёки сариқ рангга бўялган ва дистрофия 
ҳолатида бўлади. Баъзан бу ҳужайраларда ядролар кўринади. Юза қават 
ҳужайраларда 1-2-3-4та ядроларни топиш мумкин. 
Ўтувчи эпителийнинг бир – икки хужайралари соғлом одамлар сийдик 
чўкмасида учраши мумкин. Кўп миқдорда ўтувчи эпителий интоксикацияда, 
иситмаловчи беморлар сийдигида, операциядан кейин, наркозни, дори 
воситаларни кўтара олмаслик, турли этиологияли сариқликда, сийдик пуфаги 
ракида аниқланади.


84 
2.26. Расм.. Натив препарат. 
400х. катталаштириш 
Кўрув майдонида ўтувчи 
эпителий юза қаватининг 
ҳужайралари жойлашган. Бу 
полиморф 
хужайралар 
бўлиб, улардан баъзилари 
полигонал 
шаклда, 
цитоплазмаси 
донадор, 
сарғимтир рангга бўялган, 
цитоплазмаси 
фонида 
хужайра 
кам 
қисмини 
эгалловчи икки кичик ядро 
кўринади, бошқалари – бир 
ядроли 
полигонал 
ва 
цилиндрик 
шаклга 
эга. 
Инфекцион гепатит билан 
оғриган 
бемор 
сийдик 
чўкмаси.

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling