Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


85 
3. НАЖАС. 
Нажас - ичакдаги мураккаб биокимёвий жараёнлар ва парчаланишнинг 
якуний маҳсулотларининг сўрилиши натижасида ҳосил бўлувчи якуний 
маҳсулот. Нажас таҳлили ташхис қўйишга имконият берадиган, касаллик ва 
даволашнинг кечишини назорат қилишга, патологик жараёнларни бирламчи 
равишда аниқлашга ёрдам берадиган муҳим ташҳисот соҳаси ҳисобланади. 
Ичак ажралмаси текшируви овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари билан 
оғриган беморларни текширувда муҳим бўлиб, овқат ҳазм қилиш аъзолари-
даги баъзи патологик жараёнлар ҳақида фикр юритишга ҳамда, маълум бир 
даражада, ферментатив фаолият ҳолатини баҳолашга имконият беради.
 
МАТЕРИАЛ ЙИҒИШ ҚОИДАЛАРИ. 
 
Нажаснинг умумий таҳлили (макроскопик, кимёвий ва микроскопик 
текширувлар)ни ўтказиш учун текширилаётган инсоннинг дастлабки тайёр-
гарлиги белгиланган миқдордаги оқсил, ёғ ва углеводлар таркибига эга 
таомни 3-4 дефекация (нажас келиши) давомида истеъмол қилишидан иборат. 
Беморни яширин қон кетишига текширув учун тайёрлаш мақсадида 
парҳездан балиқ, гўшт, яшил сабзавотлар барча тури, памидор, тухум, тарки-
бида темир бўлган дори воситалари (яъни қонга нисбатан сохта-мусбат жа-
вобга сабаб бўлувчи катализаторлар) истисно этилади. 
Нажас махсус мўлжалланган идишга мустақил дефекация (ич келиши) 
дан сўнг йиғилади. 
Мумкин эмас:
- текширув учун материални ҳўқнадан сўнг йиғиш, 
- перисталтикага таъсир қилувчи дори воситалари қабўл қилиниши (бела-
донна, пилокарпин ва бошқалар), 
- кастор ёки вазелин ёғи қабўл қилинганидан сўнг, 
- нажас рангига таъсир қилувчи шағамчалар, дори воситалари (темир, вис-
мут, олтингугурт нордон барийси) киритилганидан сўнг. 
- нажас таркибида сийдик бўлмаслиги лозим. 
Нажас клиник-ташҳисот лабораториясига тезликда ёки дефекациядан 
сўнг 10-12 соат ичида, совутгичда +3 - +5
о
С ҳарорат шароитида сақланган ҳо-
латда етказилиши лозим.
Лабораторияда нажаснинг кимёвий таҳлили, макроскопик ва микроско-
пик текшируви ўтказилади. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling