27
1.5. Гемоглобин ва уни аниқлаш
Гемоглобин – қон пигменти бўлиб, эритроцитлардаги гем ва глобин
оқсилидан иборат мураккаб оқсилдир. Унинг
асосий фаолиятси кислород
ташишдан, ис газини аъзоиздан чиқаришдан ва кислота ишқор ҳолатини
бошқаришдан иборат. Гемоглобин концентрацияси камқонлик ёки
полицитемияни аниқлаш учун ишлатилади.
Гемоглобин концентрацияси
меъёрий кўрсаткичлардан кам бўлиши камқонлик белгиси, кўп бўлса
полицитемия белгиси ҳисобланади.
Гемоглобинни
аниқлаш
учун
гематологияда
ҳалқаро
стандартлаштириш комитети гемиглобинцианид усулни таклиф этган.
Сали усули етарлича стандартлашмаган ва ҳозирги вақтда клиникада
қўллаш учун тавсия этилмайди.
Ҳозирги вақтда клиник-диагностик лабораторияларда
гемоглобин кон-
центрациясини аниқлаш учун гемиглобинцианид усулга асосланган тайёр
тўпламлардан қўлланилмоқда.
Ҳар бир тўпламда стандарт реактив (назорат) бор. Бундан ташқари, марка-
зий лаборатория (масалан, вилоят касалхона лабораторияси) стандарт (назорат)
реактивлар тайёрлаши ва тарқатиши мумкин. Стандарт (назорат) реактивлар ҳар
сафар бемор қони текширувлари ўтказилганда ишлатилади.
Сифатли назорат қилишнинг энг яхши усули
зарур реактивлар етарли
миқдорда бўлганда пациент қонининг бир вақтнинг ўзида
икки хил усулда
аниқлаш ҳисобланади. Агар иккала усулда натижалар хар хил бўлса, пациент
қони қайта текширилиши керак.
ГЕМОГЛОБИННИ АНИҚЛАШ УЧУН ДАСТУР ТУЗИШ
Усул номи
ёки
тугмаларни
босиш билан ҳарф
танланади.
HGB
Реакция тури
ёки
тугмалари
билан керакли ре-
жим танланади
Охирги нуқта Тўпламдаги
қўлланма
Do'stlaringiz bilan baham: