Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
2 - Жадвал. Патологик ҳолатларда қон ва сийдик реакцияси ва рНининг 
ўзгариши 
Сийдик 
реакцияси 
ва рНи
Патология (касаллик): 
Нордон 
рН 5,0-6,0 
диабет (кома олди ҳолати, кетоацидотик кома), иситмалаш, 
очлик, буйрак етишмовчилиги, буйрак сили, лейкозлар 
Ишқорий 
рН 8,0-9,0 
цистит, пиелит, гематурия, қусиш ва ич кетганда, экссудат ва 
транссудатлар сўрилганда, сода ва минерал сувлар қабул 
қилганда 
Ишқорий 
рН 8,0-9,0 
гиперхлоремик ацидоз, буйрак тубуляр ацидози, сийдик 
йўллари сурункали инфекциялари- сийдикдаги азот сақловчи 
моддаларни аммиаккача бактериал парчаланиши


65 
Нордон 
рН 5,0-6,0 
гипокалиемия, алкалозни кўп миқдорда NaClни вена ичига 
юбориш билан даволаш (парадоксал ацидурия) 
2. Оқсил 
Плазма оқсилларидан кўпчилигининг молекулалари ҳаддан ташқари 
йирик бўлиб,буйрак коптокчалари мембранасидан ўта олмайди. Шу мембрана 
орқали ўта оладиган майда молекулалар меъёрда қайта сўрилиб кетади. 
Меъёрий сийдикда фақат оқсил излари (24 соат давомида 0,15 г дан кам) 
бўлиши мумкин, шунга кўра оқсилни текширув учун қўйиладиган стандарт 
синамалар бундай миқдорларни аниқлаб бера олмайди. Протеинурия, яъни 
сийдикда меъёрдан кўпроқ миқдорда оқсил бўлиши, буйрак касалликларидан 
дарак берадиган муҳим кўрсаткичдир. 
Сийдик билан оқсил экскрециясининг кучайиши, протеинурия
буйракларнинг деярли барча патологиясида учрайди. 
 
Тестни баҳолаш 
Реактив зона ранги ўзгарган ҳолда тест мусбат ҳисобланади. 
Сийдикда альбумин миқдорига қараб реактив зона яшил рангдан кўк 
ранггача ўзгариши мумкин. Оқсилнинг миқдорини аниқловчи бу ранглар 
баъзи зоналари альбумин миқдорига мос келувчи: 0,3; 1,0; 3,0 ва 10,0 г/л 
рангли шкала билан солиштирилади. Агар реагент зонанинг ранги 
шкаланинг икки катаги орасида бўлса, у ҳолда натижа шкаладаги рангга 
кўпроқ мос келадиган зона буйича аниқланади. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling