Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
3. Глюкоза 
 
Қонда ва организм ҳужайраларида глюкоза миқдори гомеостазнинг асо-
сий омилларидан бири ҳисобланади. У ичак, жигар, буйрак, ошқозон ости бе-
зи, буйрак усти бези, ёғ тўқимаси ва бошқа аъзоларни маълум даражада 
ушлаб туради.
Сийдикда глюкозанинг физиологик миқдори жуда паст, соғлом 
одамларда 0,06 дан 0,083 ммоль/л гача ташкил этади. Сийдикда 
глюкозанинг бундай паст концентрацияси кўпгина усулларнинг сезгирлик 
поғонасидан паст деб ҳисобланади. Бу сийдик билан глюкоза фақатгина 
патологик ҳолатларда ажралиб чиқади деб ҳисоблашга асос бўлади. Шу 
билан бирга, сийдикда глюкозанинг миқдори физиологик даражадан паст 


66 
бўлиши ёки умуман бўлмаслиги - бактериал инфекция - бактериуриянинг 
кўрсаткичидир. 
Патологик глюкозурия – сийдик билан глюкозанинг кўп миқдорда 
ажралиши (бир литр сийдикда глюкоза миқдори 0,3 - 0,5 г/л дан бир неча 
граммгача), бирор бир патология билан кечади.
Қандли диабетни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилган аҳолининг ялпи 
текширувлари шуни кўрсатдики, касалликнинг бошланғич босқичлари бирор 
- бир яққол ифодаланган симптомларсиз кечади. Турли баҳолашлар буйича 
қандли диабет 30%дан то 50%гача бўлган ҳолатларда аниқланмасдан қолади. 
Метаболик синдром ва қандли диабет учун хос бўлган симптомлар пайдо 
бўлган одамларда чуқур текширувлар ўтказилиши керак. Алиментар глюкоза 
билан зўриқишдан кейинги глюкозурия аниқланганларнинг тахминан учдан 
бир қисми қандли диабет билан оғриганлиги тасдиқланган.
Шунинг учун соғлиқни сақлаш тизими ривожланган барча мамлакатларда 
сийдикда қанд миқдорини аниқлаш муҳим диагностик тестлардан бири 
ҳисобланади. Бу таҳлил клиник – диагностик лабораторияларда сийдикни 
текширувда мажбурий ҳисобланади. 
 
Тестни баҳолаш 
Тест реактив зонани ранги ўзгарганда мусбат ҳисобланади. Қанд 
миқдорига қараб синамадаги реактив зонанинг бошланғич сариқ ранги 
кизғиш-жигарранг ёки жигарранг-қизил ранггача ўзгаради. Миқдорий жа-
воб идишдаги референт рангли шкала билан солиштирилган ҳолда олинади.
Бўялган зоналар ранги қуйидаги концентрацияларга тўғри келади: 
Агар реагент зонанинг ранги шкаланинг икки катаги орасида бўлса, 
бунда натижа шкаланинг рангли зонасига кўпроқ яқин бўлган ранги бўйича 
баҳоланади.

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling