Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
2.6. 
Расм 
Натив 
препарат. 
400х.катталаштириш
Сийдик чўкмасида занжир 
кўринишида шиллиқда жойлашган 
овоид оксалатлар 
2.7. 
Расм 
Натив 
препарат. 
400х.катталаштириш
Замбуруғларнинг куртакланувчи спо-
ралари ва бактериал флора.
 
Лейкоцитлар 
Лейкоцитлар – рангсиз юмалоқ шаклдаги, ўзгармаган эритроцитдан 1,5 - 
2,0 марта катта хужайралар. Сийдикда одатда нейтрофиллар бўлади 
(2.8.расм.) рНи 5-7га тенг ва солиштирма оғирлиги 1,015 -1.030 г/мл 
бўлганда, бу кулранг, майда донадор, юмалоқ, диаметри буйича эритроцитдан 
1.5 марта катта хужайралардир. Сийдикнинг паст солиштирма оғирлиги 
(1.002 -1,008 г/мл) ва ишқорий ёки кескин ишқорий реакциясида (рН 8,0 - 9,0) 


75 
нейтрофиллар ўлчамлари катталашади, шишади, цитоплазмасида микроскоп 
катта катталаштиришида сегментланган ядролари кўринади ва нейтрофил 
гранулаларининг броун ҳаракати кузатилиши мумкин. Бактериялар сақлаган 
сийдикда узоқ вақт бўлганда нейтрофиллар парчаланади. 
Эозинофиллар 
ўлчамлари 
нейтрофиллар 
каби, 
лекин 
улардан 
цитоплазмасида бир хил ўлчамдаги характерли донадорлилик бўлиши, 
сферик шакли, сарғимтир – яшил ранги, нурни кескин синдириши билан 
фарқланади. Ҳужайра ўлчами ва цитоплазмасида эозинофил донадорликни 
жойлашиш зичлиги сийдикнинг рНи ва солиштирма оғирлигига боғлиқдир.
(2.9. расм). 
2.8.расм. 
Натив препарат. 400х. 
катталаштириш
Ўткир цистит билан оғриган 
беморнинг сийдик чўкмасида 
лейкоцитларни тўпланиши.Сийдик 
реакцияси кучсиз ишқорий (рН 7,5).
2.9. 
расм. 
Натив 
препарат. 
400х.катталаштириш
Сийдик чўкмасида кулранг майда 
донадор нейтрофиллар фонида 
эозинофиллар – нисбатан йирик, бир 
текис яшил донадорли хужайралар 
ажралиб турибди.
Лимфоцитлар 
сийдикда 
фақатгина 
азур-эозин 
билан 
бўялган
препаратларда топилади. 
Меъёрда 1 мкл сийдик чўкмасида 20 тадан ортиқ лейкоцит кўп 
бўлмайди, бу Нечипоренко усули билан 2 мл сийдикда 2000 лейкоцитни 
ташкил этади. Сийдик чўкмасини чамалаб ўрганилганда сийдикнинг 
эрталабки порциясида микроскопнинг 400х катталаштиришда бир кўрув 
майдонида лейкоцитлар сони эркакларда – 0-2, аёлларда 0-3 ни ташкил 
қилади. 


76 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling