Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

Цилиндрлар 
Цилиндрлар – оқсил ёки хужайрадан ҳосил бўлган цилиндрик шаклдаги, 
турли катталикдаги ҳосилалар, сийдик чўкмаси сийдик ҳосил қилувчи тизим 
касалликларида текширилганда аниқланади. Нордон сийдикда улар кўпроқ 
сақланади, ишқорийда эса тез парчаланади.
Оқсил цилиндрлар дистал каналчаларни тор қисмида, нордон муҳитда (рН 
4,5-5,3) 
сийдикда 
альбумин, 
Тамм-Хорсфалл 
оқсиллари, 
иммуноглобулинлари бўлганда ҳосил бўлади.
Патологик цилиндрлар ҳосил бўлишига буйракда қон айланишини 
камайиши, бирламчи сийдикда плазма оқсиллари, электролитлар, Н
+

миқдорларининг ошиши, интоксикация, ўт кислоталарини пайдо бўлиши, 
буйрак эпителий ҳужайраларининг зарарланиши, каналчалар сиқилиши ва 
дилатацияси сабаб бўлади.
Гиалин цилиндрлар – ярим 
тиниқ, нозик, учлари юмалоқлашган 
гомоген таркибли, турли шаклда (калта ёки узун, кенг ёки тор, эгилган) 
бўлиб, препаратни ёрқин ёритилганда ёмон кўринади. Соғлом одам ва бола-
лар сийдигида гиалин цилиндрларни фақат камерада текширилганда аниқлаш 
мумкин. Сийдикни Нечипоренко усули билан текширилганда меъёрда 1 мл 
сийдикда 20тагача гиалин цилиндрлар, Аддис-Каковский усули буйича эса 
кунига 20 000тагача бўлади.
Гиалин цилиндрлар (2.10 расм) буйракнинг барча органик касалликларида 
сийдикда доимо учрайди, уларнинг миқдори жараён оғирлигига боғлиқ 
бўлмайди. Уларнинг юзасида кристаллар, лейкоцитлар, эритроцитлар, буйрак 
эпителийси, донадор оқсил массалари, бактериялар тўпланиши мумкин. 
(2.11., 2.12., 2.13 расмлар). Геморрагик гломерулонефритда цилиндрлар 
қўнғир рангга, инфекцион гепатитда эса сариқ билирубинни яшил 
биливердинга оксидланиши натижасида билирубин уларни сариқ, сарғимтир 
– яшил ва яшил рангга бўяйди. 
Донадор цилиндрлар – тиниқ бўлмаган, майда ёки дағал донадор 
таркибли, сариқ рангда ёки деярли рангсиз. Дағал донадор цилиндрлар 
буйрак эпителий хужайралари парчаланишидан ҳосил бўлса (2.14 расм), 
майда донадорлар – нейтрофиллар парчаланишида (2.15.расм.) ёки 
каналчаларда физик – кимёвий шароитларни ўзгаришида оқсил 
коагуляциясида ҳосил бўлади. Улар гломерулонефрит, пиелонефрит 
(2.16.расм.), буйрак сили, ўсмаси, диабетик нефропатия, инфекцион 
гепатитда, билирубин билан сариққа ёки скарлатина, тизимли қизил бўрича, 
остеомиелит ва бошқаларда биливердин билан яшил рангга бўялган ҳолда 
(2.17.расм.) аниқланади. 


77 
2.10 
Расм.. 
Натив 
препарат. 
400х.катталаштириш
Кўрув 
майдонида 
инфекцион 
гепатит билан оғриган бемор 
сийдик чўкмасида 10дан ортиқ 
калта, 
юмалоқ, 
нозик 
гиалин 
цилиндрлар.
Расм.2.11. Натив препарат.. 400х. 
катталаштириш 
СГН билан оғриган бемор сийдик 
чўкмаси Кўрув майдонида кальций 
оксалат кристаллари билан гиалин 
цилиндрлар.
2.12 Расм.. Натив препарат. 400х. 
катталаштириш 
Ўзгарган эритроцитлар фонида икки 
цилиндр жойлашган: ўнгда - тиниқ 
гиалин цилиндр, чапда – гиалин 
эритроцитлар билан. ЎГН.
2.13.Расм. Натив препарат. 400х. кат-
талаштириш
Ўзгарган эритроцитлар фонида ярим 
тиниқ гиалин цилиндр ёғ майда 
томчилари билан. СГН нефротик 
компонент билан оғриган бемор 
сийдик чўкмаси


78 
2.14. расм. Натив препарат. 
400х. катталаштириш 
Кальций оксалати кристаллари 
фонида икки ўлчамлари 
турлича бўлган донадор 
цилиндрлар жойлашган. СГН 
билан оғриган бемор сийдик 
чўкмаси. 
2.15. Расм Натив препарат 400х 
катталаштириш.
Нейтрофиллар фонида битта 
гиалин 
ва 
икки 
донадор 
цилиндрлар жойлашган, улар 
нейтрофилларнинг каналчалар 
ичи парчаланишида ҳужайра 
детритидан пайдо бўлган. 
Сурункали пиелонефрит ҳуруж 
даврида бемор сийдик чўкмаси.
2.16. расм. Натив препарат. 
400х. катталаштириш 
Билирубин билан тўқ сариқ 


79 
рангга бўялган детрит ва буйрак 
эпителийси 
ҳужайралари 
фонида, сарғимтир – яшил 
рангдаги иккита йирик донадор 
цилиндрлар жойлашган.
Жигар циррози билан бемор 
сийдик чўкмаси

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling