Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
 
А 
Б 
3.1. - расм. Натив препарат. 400х га 
йириклаштириш. 
Майда доначали детрит фонида 
йўналувчанликли ва нотекис, ғадир-
будир қиррали мушак толалари ҳамда 
йўналувчанликсиз, юмалоқ қиррали 
мушак толалари жойлашган. 
Натив препарат. 400х га йири-
клаштириш. 
Нажас детрити фонида битта каль-
ций оксалат кристалли октаэдр кўри-
нишида ифодаланган. 
 
 
 
Ахилия (ахлоргидрия) - микроскопик текширувда, микроскопнинг кичик йи-
риклаштиришида кескин нотекис қирраларга эга, сарколемма билан қоплан-
ган (бўйлама ва кўндаланг йўналувчанликка эга) ва кўпроқ пластлар кўрини-
шида жойлашган кўп миқдордаги мушак толалари (креаторея), бириктирувчи 
тўқима, ҳазм бўлган клетчатканинг пластлари ва ҳужайралари (3.2., 3.3.-
расмлар) ҳамда кальций оксалат кристаллари аниқланади (3.4.-расм).


92 
3.2.-расм. Натив препарат. 200х га 
катталаштириш. 
Препаратнинг ўнг ярмида бирикти-
рувчи тўқима бўлаги жойлашиб
унинг перифериясида гомоген, тар-
кибсиз, икки контурли эластик тола-
лар аниқ кўринган. Препаратнинг чап 
пастки бурчагида тўқ-сариқ рангдаги 
мушак тўқимасининг ҳазм бўлмаган 
фрагменти жойлашган. 
3.3..-расм. Натив препарат. 200х га 
катталаштириш. 
Кўрув майдонининг марказида ҳазм 
бўлган клетчатканинг йирик рангсиз 
ҳужайраси худди шундай, фақатгина 
кичикроқ ўлчамдаги ҳужайралар фо-
нида жойлашган. 
3.4.-расм. Натив препарат. 400х га 
катталаштириш. 
Нажас детрити фонида кальций ок-
салатнинг битта кристалли октаэдр 
кўринишида ифодаланган. 
 


93 
Меъда ости бези етишмовчилиги. 
Меъда ости безининг шикастланишида (ўткир панкреатит, некроз, му-
ковисцидоз) нажас массалари, агар улар шаклланган бўлса, ялтироқ ёғли ка-
раш билан қопланган, суюқ нажасларда ёғ нажас юзасида кўринади. Бу пар-
чаланмаган нейтрал ёғ (триглицеридлар) бўлиб, унинг нажасда мавжудлиги 
панкреатик ҳазм бўлиш бузилишининг кўрсаткичи ҳисобланади. Метилен 
кўки бўлган препаратда нейтрал ёғ томчилари препаратнинг кўк фонида 
рангсизлигича қолади. Сариқлик бўлган бемор нажасидаги микроскопик тек-
ширувда аниқланган нейтрал ёғ меъда ости бези рак касаллиги белгиси ҳисо-
бланади. 
Ўт ажралишининг бузилиши (ахолия). 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling