Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Нажас реакцияси (рН) ни аниқлаш
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
Нажас реакцияси (рН) ни аниқлаш.
Материаллар: * рН ни 1,0 дан 10,0 гача ўлчаш учун универсал лакмус қоғози Текширув техникаси. 1. Аввал лакмус қоғозини дистилланган сувда ҳўлланади. 2. Ҳўлланган лакмус қоғозини нажаснинг бир неча жойига теккизилади. 3. Натижа 2-3 дақиқадан сўнг қоғоз рангини назорат ўлчови (шкала) нинг турли ранг кўрсаткичлари билан солиштирган ҳолда баҳоланади. 88 Клиник аҳамияти. Меъёрда аралаш таом истеъмол қиладиган, деярли соғлом инсонларда нажас реакцияси нейтрал ёки кучсиз ишқорий (рН 6,8-7,6) бўлади ва йўғон ичак бактериал флорасининг меъёрий ҳаёт фаолияти билан боғлиқ. Нордон реакция (рН 5,5-6,7) нажасда ёғ кислоталарининг бўлиши билан боғлиқ (химуснинг тезлашган эвакуацияси ёки ингичка ичакдаги яллиғланиш жараёни натижасида сўрилишнинг бузилиши). Кескин нордон реакция (рН 5,5 дан паст) бижғиш диспепсиясига хос бўлиб, бунда бижғиш флораси (меъёрий ва патологик) нинг фаоллашуви натижасида ис гази ва аъзоиқ кислоталар пайдо бўлади. Ишқорий реакция (рН 8,0-8,5) таом оқсилларининг (меъдада ва ингичка ичакда ҳазм бўлмаган) ва яллиғланиш экссудатининг чириш флорасининг фа- оллашуви ва йўғон ичакда аммиак ҳамда бошқа ишқорий таркибий қисмла- рининг ҳосил бўлиши натижасида чиришида кузатилади. Кескин ишқорий реакция (рН 8,5 дан юкори) чириш диспепсиясида (ко- литда) кузатилади. НАЖАСНИНГ МИКРОСКОПИК ТЕКШИРУВИ. Микроскопик текширувлар натижалари ичакнинг ҳазм килиш кобили- яти, шиллиқ қават (асосан йўғон ичак шиллиқ қавати) ҳолати, гельминтлар ва ичак содда ҳайвонлари борлиги ҳақида фикрга эга бўлишга ёрдам беради. Идиш ва ускуна. 1. Фарфор идишчалар. 2. Шиша таёқчалар. 3. Петри косачалари. 4. Қуйгичлар. 5. Буюм ойначалари. 6. Ёпқич ойначалари. 7. Пробиркалар. 8. Штативлар. 9. Ёндирувчи мослама (горелка). 10. Турли оғирлик тошчалари бўлган тарози. 11. Микроскоп. Реактивлар. 1. Судан эритмаси III. Судан кўкуни фарфор идишчада спирт билан астойдил аралаштирилади. Сўнгра аста-секин сирка кислотаси қўшилади. Ре- актив ранги ёрқин-қизил. Чўкмани йўқотиш учун реактив қайта фильтрлана- ди. 89 2. Люгол эритмаси: 1 г йод, 2 г калий йод, 50 мл дистилланган сув. Йод калий йод эритмасида кўп бўлмаган миқдордаги сув билан эритилади, сўнгра колган сув миқдори қўшилади. 3. 0,5% ли метилен кўки эритмаси. 4. 30% ли сирка кислотаси эритмаси. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling