Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Препаратларни микроскопияга тайёрлаш
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
Препаратларни микроскопияга тайёрлаш.
I препарат Нажас эмульсияси томчиси буюм ойначасига томизилади ва ёпқич ой- нача билан ёпилади. Ушбу препаратда микроскопик текширувда нажас дет- рит фонида оқсилли таомнинг ҳазм бўлмаган қолдиқлари аниқланади: бирик- тирувчи тўқима, йўналувчанликли ва йўналувчанликсиз мушак толалари; ҳазм бўлмаган углеводли таом қолдиқлари: ҳазм бўлган клетчатка; парчалан- маган ва парчаланмаган ёғ қолдиқлари: томчилар, игналар, қўшилмалар; кальций оксалат кристаллари. Бу препаратда, унга тушган тақдирда, яна шил- лиқ, ва унинг таркибидаги лейкоцитлар (нейтрофиллар, эозинофиллар), ци- линдрик эпителий, эритроцитлар, шу билан бирга гельминтлар тухумлари, содда ҳайвонлар цисталари ва уларнинг вегетатив шаклларини аниқлаш мум- кин. II препарат Буюм ойначасига нажас эмульсияси томчиси томизилади ва унга шунча миқдордаги Люгол эритмаси аралаштирилади ва ёпқич ойначаси билан ёпи- лади. Ушбу препарат парчаланмаган (қора, тўқ кўк) ёки қисман парчаланган (кўк ёки ҳаво ранг - амилодекстрин; пушти, қизилсимон ёки сиёҳ ранг - эритродекстрин) ҳужайра ичи ёки ҳужайра ташқариси крахмали, меъёрий ва патологик йодофил флорани аниқлашга мўлжалланган бўлиб, бунда крахмал қора ва жигар рангга бўялади. Эслатма. Люгол эритмаси ҳар ойда тайёрланади (1 г йод, 2 г калий йод ва 50 мл сув), чунки эритма узоқ сақланганда йод парчаланади. III препарат (врач лаборант назорати остида йирик лаборатория- ларда текширув ўтказилади) Буюм ойначасига нажас эмульсияси томчиси ва 30% ли сирка кислота- си томчиси томизилади, аралаштирилади, ёпқич ойнача билан ёпилади. Пре- парат ёғ кислоталари тузларининг игналари ва қўшилмалари (совунлар) ташҳисоти учун мўлжалланган. Агар натив препаратда игналар ва қўшилма- лар қиздирилганда томчиларга (ёғ кислоталари) айланмаса, III препарат спиртли идиш олови устида қайнашгача ушланади ва катта йириклаштириш остида микроскопда кўрилади. Қайнатишдан сўнг томчиларнинг ҳосил бўли- ши нажасда ёғ кислоталари тузлари (совунлар) борлигига кўрсатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling