Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Газхавфи жойларда ишларни ташкиллаштириш асослари


Download 1.95 Mb.
bet11/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Газхавфи жойларда ишларни ташкиллаштириш асослари.

Ўзбекистон Республикасининг 28 сентябр 2006 йил N ЎРҚ-57 рақамли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» Қонуни 4-моддасининг 1- бандида хавфли ишлаб чиқариш объектларига:


-портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
-тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юрори даража хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
-муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
-инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради деб кўрсатилган.
Қонуннинг юқорида кўрсатилган бандига биноан «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг хавфли ишлаб чиқариш объектли корхоналари технологик қурилмалари ҳудуди ҳавоси таркибида, заҳарли моддаларнинг хавфли концентрацияларда вақтинчалик, доим ёки пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган жойлар газхавфи жойлар дейилади.
Газланиш ва портлабёниш хавфли корхоналарнинг газхавфи жойли қурилмалари ҳудудининг ишчи ҳавоси таркиби кечаю кундуз доимий равишда таҳлилланиб назоратланиб турилади, шунинг учун корхонанинг технологик жараёнлар борадиган қурилмаларида тўрғун газаниқлагичлар ўрнатилади, бундан ташқари «Ишчи ҳудуд ҳавоси назорати Жадвали» тузилиб корхона ишчи ходимлари томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳаво таркиби назоратланади.
Газхавфи жойлар ҳудуди ҳаво таркибини назоратлаш жадвали формаси (шарт).
Ж илова

«Келишилди» «Тасдиқлайман»


Газқутқарув хизмати командири __________________бош мухандиси
(корхона) ________________________________ ________________________________
(Фамилия ва исми шарифи) (Фамилия ва исми шарифи)
___ _______________ 20 ___ йил ___ _______________ 20 ___ йил

20___ йил учун___________________________нинг ишчи ҳудуди ҳаво таркибини назоратлаш


ЖАДВАЛИ







































Объектнинг номланиши

Таҳлил
усули

Газаниқла-
гичнинг
типи


Заҳарли ва порт
ловчи модда номи

РЭК,
mg/m3



ППЧ


Таҳлил
давомий-
лиги

Таҳлил даврий-
лиги


Таҳлил
учун жавобгар


Изоҳ























































1

2

3

4




5

6




7




8

9




10




11






































































Тузди:
Келишилди: цех бошлиқлари, имзо, фамилия ва исми шарифлари.
Изоҳ: Ишлаб чиқариш зарурати туфайли таҳлил олиш жадвалида ўзгартириш бўлиши мумкин. Газхавфи жойлар ҳавоси таркибидан таҳлил олиш газқутқарув хизмати томонидан график маршрутлари асосида назоратланади. Бу ҳақда юқорида 2-бобда сўз юритилди.
Технологик қурилмаларнинг газхавфи жойларида бажариладиган барча ишлар газхавфи ишлар сирасига киради ва бу турдаги ишлар «Саноат хавфсизлиги қўмитаси» томонидан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг газланиш ва портлабёниш хавфлари мавжуд бўлган объеклари учун ишлаб чиқилган «Газхавфи ишларни хавфсиз ташкиллаштириш ва бажариш намунавий Йўриқномаси» талаблари асосида бажарилади.
Ҳар бир газхавфи жойлари мавжуд бўлган корхоналарда газхавфи ишлар рўйхати ишлаб чиқилиб тасдиқланиши шарт.
Рўйхатда газхавфи ишларнинг хавфлилик даражасига ва мураккаблигига кўра бажарилиши алоҳида алоҳида булиб кўрсатилган бўлиши керак:
I-наряд рухсатнома тузилиб бажариладиган газхавфи ишлар;
II-махсус «Газхавфи ишлар Журнали»га қайдлаб бажариладиган газхавфи ишлар;
III-авария вазиятларини жиловлаш ёки бартарафлашга қаратилган газхавфи ишлар.
Газхавфи ишлар рўйхатини цех (қурилма, участка, объект) бошлиғи ишлаб чиқади, ишлаб чиқариш, техник бўлимлар, Санот хавфсизлиги, меҳнат ва экология мухофазаси хизмати ва газқутқарув хизмати билан келишади ва бош мухандис тасдиқлайди. Газхавфи ишлар рўйхати ҳар йили йилнинг охирида қайта кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади.
Рўйхатда цех (қурилма, объект), иш жойи ва мазмуни, иш бажарилаётганда пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарли ва хавфли омиллар, кимлар бажариши (ишчи ходимлар, газқутқарув хизмати, кунгилли газқутқарув дружина аъзолари) ва ишнинг бажарилиш хавфсизлигини таъминловчи асосий тадбирлар ёзилиши керак. Рўйхатга киритилмаган газхавфи ишларни бажариш керак бўлган ҳолатларда ишлар наряд рухсатнома тузилиб бажарилади ва 10 кун ичида ўрнатилган тартиб бўйича рўйхатга киритилади.
Ҳар бир газхавфи ишлари икки босқичда ўтказилади:
а) объектни газхавфи ишга тайёрлаш учун тайёргарлик тадбирлари;
б) газхавфи ишларни бевосита бажариш тадбирлари.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling