Коинот ва ер ҳақида замонавий тушунчалар
Download 0.6 Mb.
|
1447260249 62190
- Bu sahifa navigatsiya:
- Липтонлар эраси
Адронлар эраси-оғир зарралар кучли ўзаро харакатга киради. Давомийлиги-0,0001 С, ҳарорати 1012 0К, зичлик 1014 гҒм3. Эра охирида протон, гиперон ва лизон қолади.
Липтонлар эраси-ўзаро ҳаракатга кирувчи енгил зарралар. Давомийлиги-10 С, ҳарорат 1010 0К, зичлиги 104 гҒсм3. Фотонлар эраси- давомийлиги 1 млн. йил. Коинотнинг асосий қисми фотонларга ўтади. Бу эра охирида ҳарорат с 1010 дан 30000К гача тушади, зичлик-104 дан 1021 г/см3 гача бўлади. Бу эрада асосий ўринни нурланиш ўйнайди ва охирида модда ажралиб чиқади. Юлдузли эра-коинот ҳосил бўлганига бир млн. йил бўлгандан сўнг бошланади. Юлдузли эрада протоюлдуз ва протогалактикалар ҳосил бўла бошлайди. Кейинги Метагалактика структурасида ҳосил бўлиш жараёни бошланади. Ҳозирги коинот структурасига хослик эволюциянинг натижаси бўлиб протогалактикада галактика, протоюлдуздан юлдуз, пропланетар булутлардан планеталар ҳосил бўлди. 1963 йил квазарлар кашф қилинган. Коинотнинг радон нурлари бўлган квазарлар ёруғлиги бўйича галактикадан 100 марталаб катта, ҳажмига кўра, 10 марталаб кичик. Атрофдан қора шаклда кўриниб, ўзидан энергия ажратиб чиқармайдиган жисмларни планеталар деймиз. Планеталар ўз ҳажмига кўра, икки гуруҳга–кичик ва гигант (катта) планеталарга бўлинади. Кичик планеталарнинг массалари Зиж жойлашган. Уларга Меркурий, Ер, Венера ва Марс киради. Сатурн, Уран, Нептун, Юпитер ва Плутонлар Гигант планеталар ҳисобланади. Енгил моддалардан ташкил топганлари учун массалари Зиж бўлмаган бу планеталарда ҳаво мутлақо йўқ. Йирик планеталар Қуёшдан узоқда жойлашгани учун улар жуда совуқ. Юпитер энг катта планета бўлиб, тез айланади, ўртасида ядроси бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати-1300С. Унда катта қизил доғ бўлиб, олимлар бу доғни 300 йилдан бери кузатишади. Бу даврда ушбу доғ ўз ҳажмини ва ёруғлигини бир неча марта ўзгартирди. Шу хусусиятларидан келиб чиқиб, олимлар уни атмосфера вихри деб аташади. Юпитернинг диаметри 140 минг км. бўлиб, ўзига Ерга ўхшаган планетадан 130 тасини сингдириши мумкин. Юпитердаги бир йил Ердаги 12 йилга тенг. Демак, Қуёшни 12 йилда бир айланиб чиқади. Қуёшдан 778 млн. км. узоқликда жойлашган. Космик аппаратлар Ердан Юпитергача икки йил учади. Сатурннинг халқалари кўп бўлиб, уларда ҳаво ҳарорати -1700С, унинг йўлдошлари жуда кўп. Сатурнниг диаметри 120 минг км. Ундаги бир йил Ердаги 30 йилга тенг, суткаси Юпитердагига ўхшайди. Қуёшдан Сатурнгача бўлган масофа 1427 млн км. Бу планетага космик аппарат Ердан бир неча йил учганда етади. Уран билан Нептун ҳажман деярли бир хил, аммо Сатурндан икки марта кичик. Ураннинг диаметри 51 минг км., Нептуннинг 49 минг 500 км. Уран Қуёшдан 2870 млн. км, Нептун 4497 млн.км узоқликда жойлашган. Қуёш атрофини айланиб чиқиши учун Уранга 84, Нептунга 165 ер йили зарур. Уларда йил жуда узоқ бўлишига қарамасдан, сутка жуда қисқа. Бу иккала планета эгизак деб номланади, уларни ердан оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Ураннинг 15 та, Нептуннинг 8 та йўлдоши мавжуд. Плутон энг кичик ва Қуёшдан энг узоқ жойлашган планета ҳисобланади. У ерга қараганда Қуёшдан 40 марта узоқ жойлашган. Бу планета 1930 йили аниқланган бўлиб, жуда кам ўрганилган. Ҳалигача унга космик аппаратлар бориб етмаган Плутон Қуёш атрофини 250 ер йилида бир марта айланиб чиқади, кашф этилгандан бери Қуёш атрофини айланиб чиқаолмади, битта йўлдоши бор. Қ Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling